LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сонли «Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 ноябрдаги 380-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 66-модда) билан тасдиқланган Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат юридик шахс шаклида ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириладиган фаолиятнинг айрим турлари рўйхатига 2009 йил 1 июлдан бошлаб қуйидаги мазмундаги 17 ва 18-бандлар қўшилсин:
«17. Гўштли яримфабрикатларни саноат йўли билан қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш, шунингдек колбаса маҳсулотлари, гўшт ва балиқ консерваларини саноат йўли билан ишлаб чиқариш.
18. Хом сутни саноат йўли билан қайта ишлаш ва сут маҳсулотлари (пастеризация қилинган сут, сливка, қаймоқ, творог, қатиқ маҳсулотлари), шу жумладан пишлоқ, бринза, мол ёғи, болалар қуруқ сут маҳсулотлари, сутли болалар таомлари, қуруқ сут, музқаймоқ ва қуйилтирилган сут ишлаб чиқариш».
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.