Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 06.03.2009 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида 1-иловага мувофиқ таркибда Транспорт ва транспорт коммуникациялари масалалари бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда Махсус деб аталади) ташкил этилсин.
2. Қуйидагилар Махсус комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Раматов А.Ж.«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси раиси, Махсус комиссия раиси
Файзуллаев Ш.Н.Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари, Махсус комиссия раисининг ўринбосари
Камолов А.С.Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари
Турсунов Ё.Э.Молия вазирининг ўринбосари
Қўлдошев А.Х.Ички ишлар вазирининг ўринбосари
Ибрагимов И.И.Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари
Хайруллаев Ш.Ш.Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари
Максумов Н.Э.«Давархитектқурилиш» қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
Абдувалиев А.А.Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг бошлиғи
Тян В.Н.«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК бош директори
Абдуллаев М.А.«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси раиси
Джулибеков Н.Қ. Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси директори
Улжаев Т.Э.Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи
Икрамов Р.Х. Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи
Мухамеджонов Ш.Ш.«Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси раиси
Сидиқназаров Қ.М.Автомобилларда халқаро юк ташувчилар уюшмаси раиси
Матчанов Х.С.Ўзбекистон халқаро экспедиторлар уюшмаси раиси
Салихов Ф.М.Вазирлар Маҳкамаси АТД бош мутахассиси, комиссия котиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Махсус комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
3. Махсус комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, мансабдор шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
4. Махсус комиссияга юкланган функцияларни ва унинг жорий фаолиятини амалга ошириш учун тегишли транспорт тармоқлари ва бошқа манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг юқори малакали мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилади. Ишчи гуруҳ таркиби Махсус комиссия томонидан тасдиқланади.
5. Махсус комиссия ўз фаолиятини ҳар йили тасдиқланадиган иш режасига мувофиқ тизимли асосда йиғилишлар ўтказиш йўли билан амалга оширади. Махсус комиссия фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш ишчи гуруҳ, шунингдек манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан амалга оширилади.
6. Қуйидагилар Махсус комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Махсус комиссия ишига давлат ва хўжалик бошқаруви органлари мутахассисларини жалб этиш;
9. Махсус комиссия ўз қарорларининг ўз вақтида бажарилиши устидан назорат ва мониторинг олиб бориши шарт.
10. Махсус комиссияга раис бошчилик қилади, раис унинг ишига раҳбарлик қилади, Махсус комиссиянинг иш режасини ва бошқа ҳужжатларини тасдиқлайди.
11. Махсус комиссия йиғилишлари иш режасига мувофиқ ёхуд заруриятга кўра ўтказилади. Махсус комиссия йиғилишларини раис олиб боради, у жойида бўлмаган тақдирда Махсус комиссия раисининг ўринбосари олиб боради.
12. Махсус комиссия йиғилиши ўтказиладиган сана, вақти ва жойи тўғрисидаги хабар, шунингдек йиғилиш материаллари Махсус комиссия аъзоларига йиғилишдан камида икки кун олдин юборилади.
13. Махсус комиссиянинг узрли сабабларга кўра йиғилишда қатнашмаган аъзолари ўрнига уларнинг ваколатли вакиллари овоз бериш ҳуқуқисиз қатнашишлари мумкин.
14. Махсус комиссия котиби ишчи гуруҳ билан биргаликда йиғилиш материалларини протокол лойиҳаси билан бирга Махсус комиссия аъзоларига, зарурият бўлганда йиғилишга таклиф этилган бошқа шахсларга ҳам етказилишини таъминлайди.
15. Махсус комиссиянинг қарорлари Махсус комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади, бунда унинг аъзоларининг камида тўртдан уч қисми қатнашиши шарт. Махсус комиссия аъзоларининг овози тенг бўлиб қолганда Махсус комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
16. Махсус комиссиянинг қарорлари Махсус комиссия йиғилишининг протоколлари билан расмийлаштирилади. Йиғилиш протоколи Махсус комиссиянинг барча аъзолари томонидан визаланади, котиб томонидан имзоланади ва раис томонидан тасдиқланади ҳамда бир ҳафта муддат Махсус комиссия аъзоларига ва манфаатдор ташкилотларга юборилади. Протоколни визалашда Махсус комиссия аъзолари протоколга ўзларининг алоҳида фикрларини илова қилишлари мумкин.
17. Алоҳида ҳолларда Махсус комиссиянинг айрим масалалар бўйича қарори сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.
18. Махсус комиссия мунтазам равишда ўз йиғилишларида қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини кўриб чиқади.
19. Махсус комиссия протоколининг асл нусхаси ва унга оид материаллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментида сақланади.
навбатдаги давр учун Махсус комиссия иш режасининг лойиҳасини тайёрлайди;
Махсус комиссиянинг навбатдаги йиғилишига барча зарур материаллар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди ва унга давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик юритувчи субъектлардан ҳамда Махсус комиссия аъзоларидан зарур материаллар ва эксперт хулосалари олиш ҳуқуқи берилади;
кун тартибидаги масалалар бўйича Махсус комиссия йиғилишлари ўтказилишини таъминлайди;
Махсус комиссия кўриб чиқиши учун ахборот ва таҳлилий материалларни тақдим этади;
Махсус комиссия қарорларига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
материалларни тайёрлаш ва Махсус комиссия йиғилишларини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ ишларини ташкил этади;
Махсус комиссия қарорларининг бажарилиши устидан назорат ва мониторинг олиб боради ва унинг натижаларини кўриб чиқиш учун Махсус комиссия йиғилишларига киритади;
Махсус комиссия протоколларини расмийлаштиради ва тасдиқланган протоколларни Махсус комиссия аъзоларига, манфаатдор вазирликлар ва идораларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази