Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 25.11.2011
Ҳужжат 01.06.2001 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида оилани мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни давлат томонидан муҳофаза қилиниши кафолатланган.
1. Судлар оталикни белгилаш тўғрисидаги низоларни кўришда иш ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбур эканликлари, оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилиниши тўғрисидаги меъёрий талабларга қатъий амал қилишлари лозим.
2. Никоҳда бўлмаган онадан бола туғилганда, боланинг туғилганлиги ФҲДЁ органларида қайд этилиб, тақдим қилинган туғилганлик ҳақидаги гувоҳномада боланинг отаси ҳақидаги ёзув, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 207-моддаси 3-қисми талабига мувофиқ отанинг фамилияси — онанинг фамилияси бўйича, отанинг исми ва миллати, онанинг кўрсатмаси асосида ёзилган тақдирдагина оталикни белгилаш тўғрисидаги даъво аризалари суд иш юритувига қабул қилиниши мумкин.
в) Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 62-моддасида назарда тутилган ҳолатларни тасдиқловчи далилларни талаб қилиб олиш.
6. Оталикни белгилаш ҳақидаги даъво билан бир вақтда болага алимент ундириш тўғрисида талаб келтирилиши ҳам мумкин. Бундай даъволар Ўзбекистон Рсспубликаси Фуқаролик-процессуал кодексининг 145-моддасига кўра жавобгарнинг турар жойи ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодексининг 241-моддаси 3-қисмига мувофиқ даъвогарнинг турар жойидаги судга берилиши мумкин.
8. Oталикни белгилаш тўғрисидаги ишни кўришга тайёрлаш жараёнида томонларнинг ўзаро ҳақиқий муносабатларини аниқлаш мақсадида, суд, даъвогар ва жавобгарни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодексининг 159-моддаси талабларига мувофиқ суҳбатга чақириши лозим. Агар, суҳбат давомида ёки суд муҳокамаси жараёнида жавобгар боланинг отаси эканлигини тан олса, суд, томонларга Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 61-моддаси 1-қисмига мувофиқ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига биргаликда ариза бериш йўли билан оталикни ихтиёрий равишда расмийлаштириш мумкинлигини тушунтириши ва бунинг учун тарафларга маълум муддат белгилаши лозим.
Томонларнинг аризасига биноан ёзилган оталикни белгилаш тўғрисидаги қайднома асосида берилган боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома судга тақдим этилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодексининг 100-моддаси 1-қисмига мувофиқ иш юритиш тугатилиши лозим. Бироқ, кўрсатилган даъво билан бирга алимент ундириш тўғрисидаги талаб ҳам берилган бўлса, болаларга таъминот бериш учун алимент тўлаш тартиби ўзаро келишмаган тақдирдагина, даъвогарнинг талаби билан суд алимент ундириш тўғрисидаги масалани мазмунан ҳал этиши зарур.
9. Вояга етмаган ота-оналар ўз оталиги ва оналигини умумий асосларда тан олиш ёки бунга эътироз билдириш ҳуқуқига эгадирлар. (Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 72-моддаси 3-қисми). Шу билан бирга, никоҳда бўлмаган вояга етмаган она томонидан оталикни белгилаш ҳақида даъво қўзғатилган тақдирда, худди шунингдек, бундай даъво вояга етмаган шахсга нисбатан берилганда, судлар вояга етмаган даъвогар ёки жавобгарларга зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида ишда қатнашиш учун уларнинг ота-оналари (васийлари, ҳомийлари)ни жалб қилиш масаласини муҳокама қилишлари лозим (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодекси 38-модда).
10. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодексининг 10-моддаси талабига мувофиқ оталикни белгилаш ҳақидаги даъволар бўйича ишлар суднинг ёпиқ мажлисида кўрилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 62-моддаси 3-қисмида кўрсатиб ўтилган ҳолатларнинг мавжуд эмаслиги оталикни белгилаш тўғрисидаги даъвони рад қилиш учун доим ҳам етарли асос бўла олмайди. Шунинг учун судлар, бошқа далиллар мажмуи билан бирга ҳомила вақти тўғрисидаги ёки жавобгарнинг ҳомила пайдо қилиш қобилиятига эга эканлиги ҳақидаги суд-тиббиёт эспертизаси, одам ДНКси юзасидан суд-биологик экспертизаси хулосалари, шунингдек, ҳар бир алоҳида ишнинг бошқа муайян ҳолатларига ҳуқуқий баҳо беришлари лозим бўлади.
14. Суд тақдим этилган далиллар мажмуи жавогарнинг оталигини белгилаш учун етарли эмас, деган хулосага келса, ҳақиқатни аниқлаш ва хатоликка йўл қўймаслик мақсадида ўз ташаббуси билан ёхуд томонларнинг талаби асосида тегишли суд-тиббиёт одам ДНКси бўйича суд-биологик эспертизалари ўтказиши мумкин. Шу билан бирга, тарафларнинг бир жойда истиқомат қилиши ва биргаликда хўжалик юритиши, ўзаро ғамхўрлик қилиши ва биргаликда яшаш учун мол-мулклар харид қилганлик ҳолатларини тасдиқловчи етарли далиллар мавжуд бўлсада, боланинг отаси, айнан шу жавобгар эканлиги тўла ва сўзсиз тасдиқланганлиги ҳақида янглиш ва барвақт хулосага келишнинг олдини олиш борасида судларга тушунтирилсинки, юқорида кўрсатилган далилларнинг қай даражада тўпланганлигидан қатьи назар, бу ҳолатлар жавобгарнинг суд-тиббиёт ёки одам ДНКси суд-биологик экспертизалари ўтказиш ҳақидаги илтимосномасини рад этишга асос бўла олмайди.
15. Оталикни белгилаш учун Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 62-моддаси 3-қисмида кўрсатилган ҳолатларнинг мавжуд эмаслиги, оталикни аниқлаш юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси одам ДНКси бўйича суд-биологик экспертизаси ўтказиш ҳақидаги илтимосномани рад этиш учун етарли асос бўла олмаслигини судларга алоҳида уқтириш лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Қонун билан мазкур тоифадаги ишлар бўйича даъво муддати чегараланмаганлиги сабабли, суд томонидан оталикни белгилаш масаласи бола туғилгандан кейин, барча даврда кўриб ҳал этилиши мумкин. Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 62-моддаси 2-қисми талабига асосан 18 ёшга тўлган болага нисбатан оталикни белгилаш фақат, унинг (боланинг муомала лаёқати чекланган бўлса, унинг васийси ёки васийлик ва ҳомийлик органи) розилигига кўра амалга оширилиши мумкин.
Болага нисбатан оталик (оналик) ҳақидаги ёзувга эътироз келтирилганда, судлар, шуни инобатга олишлари керакки, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 63-моддаси 2-қисмига биноан, боланинг отаси ёки онаси, деб ёзилган шахс унга бундай ёзув маълум бўлган ёхуд маълум бўлиши мумкин бўлган кундан эътиборан бир йил мобайнида суд тартибида эътироз билдиришга ҳақлидир.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази