Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

 LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 20-сонли ва 2006 йил 3 февралдаги 5-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
«Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ Олий суднинг Пленуми қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
3.2. Жиноят кодексининг 285-моддаси 1-қисмида мунтазам равишда хўрлаш, камситиш, соғлиқнинг ёмонлашувига сабаб бўлган енгил ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш, ноқонуний озодликдан маҳрум қилиш каби ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган. Шу сабабли айбдорнинг ҳаракатларини Жиноят кодексининг шахсга қарши жиноятларга тегишли моддалари билан қўшимча тавсифлаш талаб қилинмайди.
3.3. Жиноят кодексининг 285-моддаси 2-қисми «а,б» бандларида бир гуруҳ шахслар томонидан ёки қурол ишлатиш орқали содир этилган жиноят учун жавобгарлик назарда тутилган.
Жиноят кодексининг 285-моддаси 2-қисми «а» бандида назарда тутилган «бир гуруҳ шахслар» тушунчаси Жиноят кодексининг 29-моддасида берилган тушунча билан бир хил маънони англатади. Гуруҳ сифатидаги ноустав зўравонлик ҳаракатлари қасд умумийлиги билан бирлашган икки ёки ундан ортиқ ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилади ва уларнинг ҳар бири Жиноят кодексининг 285-моддасида кўрсатилган жиноят субъекти бўлади ва жиноятда шерик сифатида иштирок этади. Бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган жиноят олдиндан ўзаро тил бириктириб ёки бириктирмасдан содир этилиши мумкин. Сўнгги ҳолда ҳаракатларни Жиноят кодексининг 285-моддаси 2-қисми «а» банди билан тавсифлашнинг зарур шарти — ҳар бир айбдор ўз ноустав ҳаракатларини гуруҳ ичида бирлашиб содир этаётганлигини англаб етганлигидир.
3.4. Жиноят кодексининг 285-моддаси 4-қисми «б» бандида кўзда тутилган «бошқа оғир оқибатлар» деганда, айбдорнинг ноустав ҳаракатлари билан сабабий боғланишда бўлган, оғирлигининг хусусиятига қараб суд томонидан баҳоланиши лозим бўлган оқибатлар тушунилади.
Ноустав зўравонлик ҳаракатлари оқибатида бир неча жабрланувчига Жиноят кодекси 285-моддасининг турли қисмларида кўзда тутилган зарар етказилган бўлса, бу ҳаракатлар Жиноят кодексининг 33-моддаси қоидасига кўра тавсифланиши лозим.
Шахснинг хизмат мавқеи доирасидан четга чиқишда айбдорлиги масаласини ҳал этиш чоғида ҳар доим унинг ваколат доирасини аниқлаб олиш муҳимдир. Ҳарбий мансабдор шахсларнинг ҳуқуқ ва ваколатлари қонунлар, уставлар, низомлар ва қўмондонлик буйруқларида аниқ белгилаб қўйилган. Айни пайтда шуни эътиборга олиш керакки, мансабдор шахс томонидан қурол ва бошқа жисмоний зўрлик ишлатилиши, агар бу ҳаракатлар унинг томонидан ўз хизмат мажбуриятларини бажариши ва хизмат юзасидан жабрланувчига нисбатан мавжуд ваколатлар доирасидан четга чиқиши билан боғлиқ бўлган ҳоллардагина ҳокимиятни суиистеъмол қилиш деб баҳоланиши мумкин. Жабрланувчи айбдорга тобе ёки айбдор ҳокимият вакили бўлганлиги боис унга қарам бўлган ҳолларда муайян ваколатлар мавжуд бўлиши мумкин. Акс ҳолда шахсга қарши жиноят учун Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жавобгарлик юзага келиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноят кодексининг 297-моддасида кўзда тутилган жиноят субъекти — ўз хизмат моҳиятига кўра атрофдагилар учун катта хавф манбаи бўлган қурол-яроғ, моддалар ва буюмлардан фойдаланаётган ёки уларни сақлаш, ташиш ва етказиб беришни таъминлаб берувчи ёхуд уларга дахлдор бўлган ва улар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузган ҳарбий хизматчилар бўлиши мумкин.
5.1.1. Қурол — тирик кучни йўқ қилиш учун махсус яратилган техник воситадир. Жиноят кодексининг 297-моддаси диспозицияси фақат ўқотар қуролни (пистолет, автомат, гранатомёт, артиллерия ёки ракета қурол-яроғлари) ўз ичига олади, совуқ қурол бу гуруҳга кирмайди. Қурол-яроғ заводда тайёрланган ва ҳарбий қисм у билан қуролланган бўлиши керак. Қўлда ясалган ўқотар қуроллар Жиноят кодексининг 297-моддасида кўзда тутилган қуролга кирмайди. Қурилиш, сигнал, старт пистолетлари ва тирик кучни йўқ қилишга мўлжалланмаган бошқа отиш воситалари ҳам бу гуруҳга кирмайди.
5.2.1. Жиноят кодексининг 298-моддаси назарда тутган жиноятнинг муқаррар аломати — йўл қўйилган қонунбузарликлар натижасида одамларнинг ҳалок бўлиши ёки уларга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш каби муайян зарарнинг келиб чиқишидир. Ҳаёт ва соғлиққа зарар етказиш ушбу жиноят таркиби билан қамраб олинган ва у шахсга қарши жиноятлар учун жавобгарликни кўзда тутувчи моддалар билан қўшимча тавсифлашни талаб қилмайди.
Жиноят кодексининг 266-моддасида назарда тутилган жиноятдан мазкур жиноят объекти, объектив томонининг баъзи аломатлари ва субъекти билан ажралиб туради. Жиноят кодексининг 298-моддаси бўйича жиноят объекти бу Қуролли Кучларда ўрнатилган ва жанговор, махсус ёки транспорт машиналаридан фойдаланиш ёки уларни бошқариш билан боғлиқ бўлган ҳарбий хизматни ўташ тартибидир. Жиноят кодексининг 266-моддасида белгиланган жиноят эса — транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига тажовуз қилади. Жиноят кодексининг 298-моддасида кўрсатилган жиноят ҳарбий хизматчи томонидан жанговор, махсус ёки транспорт машинасида содир этилади. Агар ҳарбий хизматчи жанговор, махсус ёки транспорт бўлмаган машинада ва ҳарбий хизматчи бўлмаган шахс эса, жанговор, махсус ёки транспорт машинада бошқариш қоидаларини бузса, бу ҳаракат Жиноят кодексининг 266-моддаси таркиби аломатларига тўғри келади.
Агар транспорт воситаларининг техник ҳолати ёки улардан фойдаланишга масъул шахс техник жиҳатдан носоз бўлган жанговор, махсус ёки транспорт машиналарни фойдаланиш учун чиқариб юборса ва бу Жиноят кодексининг 262-моддасида назарда тутилган оқибатларни келтириб чиқарса, бу ҳолат Жиноят кодексининг 262-моддаси билан тавсифлашни талаб қилмайди, чунки ушбу қилмиш Жиноят кодексининг 298-моддаси диспозицияси билан қамраб олинган.
Жиноят кодексининг 298-моддаси жанговор, махсус ёки транспорт машиналарини бошқариш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш натижасида келиб чиққан барча оқибатларни, жумладан, бир неча одамларнинг ҳалок бўлишини ҳам назарда тутади. Шунинг учун бир неча одамларнинг ўлимига олиб келганлик аломати мавжудлигининг ўзи қилмишни Жиноят кодексининг 262-моддаси билан тавсифлаш учун асос бўлмайди.
Бошқариш қоидаларини бузган шахс томонидан айни пайтда жабрланувчига ёрдам кўрсатмаслик Жиноят кодексининг 298-моддаси диспозицияси доирасидан ташқарига чиқади ва Жиноят кодексининг 117-моддаси билан қўшимча тавсифлашни талаб қилади.
5.3.1. Жиноят кодексининг 299-моддаси ҳалокат ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келган ҳодисалар учун жавобгарликни назар тутади.
5.3.3. Жиноят кодексининг 299-моддасида назарда тутилган жиноятнинг субъекти — зиммасига учиш ёки учишга тайёргарлик кўришни таъминлашга оид махсус вазифа юклатилган ҳарбий хизматчилар бўлишлари мумкин. Учиш раҳбари, ҳаво кемасининг қўмондони, учувчи, борт муҳандиси, штурман ва бошқалар ҳам жавобгарликка тортилишлари мумкин.
5.4.1. Жиноят кодексининг 295-моддаси 1-қисми муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга шахсий фойдаланишга берилган ҳарбий анжомларни беҳуда сарфлаганлик учун жавобгарликни кўзда тутади.
5.4.2. Жиноят кодексининг 295-моддасидан фарқли ўлароқ, кодекснинг 296-моддасида нафақат шахсий ёки хизматда фойдаланиш учун берилган анжомларни, балки ҳар қандай ҳарбий мулкни асраш тартиби назарда тутилган. Қурол-яроғ, ўқ-дорилар, ҳаракатланиш воситалари ва бошқа ҳарбий мулклар давлат мулки бўлиб, шунинг учун ҳам уларни қасддан нобуд қилган ёки уларга шикаст етказган айбдор бир пайтнинг ўзида давлат мулкига ҳам тажовуз қилади.
Жиноят кодексининг 296-моддасида кўрсатилган жиноят тўғри ёки эгри қасд шаклида содир этилади. Бундай пайтда айбдор шахс мулкни нобуд қилиш ёки унга шикаст етказишни мақсад қилиб қўяди ёки бундай оқибатларнинг келиб чиқишига, била-туриб, йўл қўяди. Айбдор бошқа бирор мулкни эмас, балки айнан ҳарбий мулкни нобуд қилаётганини ёки унга шикаст етказаётганини англайди.
Уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони тайинлаш пайтида, суд ишнинг ҳолатлари ва судланганнинг шахсини инобатга олиб, муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларига интизомий қисмга юбориш, ЖК нинг 47-моддасида кўрсатилган ҳарбий хизматчиларга эса, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят ёки оғир оқибатларни келтириб чиқармаган эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноят учун хизмат бўйича чеклаш жазоларини қўллаш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази