Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 30.11.2018
Ҳужжат 15.09.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари шартлиги алоҳида уқтирилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Маъмурий иш шу суднинг судловлигига тааллуқли бўлмаганда ёки МЖтКнинг 282 ва 304-моддалари талабларига риоя қилинмаган ҳолда юборилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги ҳужжатлар судьянинг асослантирилган хати билан баённомани тузган ёки маъмурий иш қўзғатиш тўғрисида қарор чиқарган орган (мансабдор шахс)га қаратилади. Маъмурий ҳужжатларда мавжуд бўлган камчиликларни тузатиш учун қайтарилган вақт маъмурий ишни кўриш ва маъмурий жазо тайинлаш учун МЖтКнинг 36 ва 305-моддаларида белгиланган муддат ўтишини тўхтатмайди.
5. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юзасидан юритилаётган баённомаларни ва маъмурий иш қўзғатиш тўғрисидаги қарорларнинг мазмуни МЖтКнинг 281-моддаси талабига жавоб бериши лозим. Агарда баённома ёки маъмурий иш қўзғатиш ҳақида қарор тегишли ваколати бўлмаган шахс томонидан тузилган ёки қабул қилинган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилинган вақт ва ҳуқуқбузарликнинг мазмуни, ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи меъёрий ҳужжатлар кўрсатилмаган ёки жавобгарликка тортилаётган шахс ҳужжатлар билан таништирилмаган, МЖтКда назарда тутилган ҳолларда баённома ёки қарор нусхаси топширилмаган, шу кодекснинг 294-моддасида назарда тутилган ҳуқуқлари тушунтирилмаган ҳолатларда, судья қайд қилинган камчиликларни бартараф этиш учун баённома ва қарорни тегишли орган ёки мансабдор шахсга қайтаради.
6. Судья маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда МЖтКнинг 294-моддасида назарда тутилган маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахсларнинг ҳимояга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш чораларини кўриши лозим. Маъмурий ҳуқуқларини таъминлаш чораларини кўриш лозим. Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиш, изоҳлар бериш, далиллар келтириш, илтимосларини баён этиш, ишни кўриб чиқишда адвокатнинг ҳуқуқий ёрдамидан ва таржимоннинг хизматидан фойдаланиш, ўз она тилида сўзлашиш, унга нисбатан чиқарилган қарорлар устидан шикоятлар қилиш ҳуқуқига эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексининг 294-моддаси 3-бандида кўрсатилган ҳолатларда маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг қатнашиши шарт. Бу қоидага риоя қилмаслик қарорнинг бекор бўлишига асос бўлади.
Судья содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик кам аҳамиятли деган хулосага келган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 21-моддаси ва 310-моддаси иккинчи қисми талаблари асосида ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод этиб ишни юритишдан тугатади ва уни огоҳлантириш билан чегараланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Огоҳлантириш МЖтКнинг 23-моддасида назарда тутилган маъмурий жазо чоралари сирасига кирмайди. Шунинг учун огоҳлантириш билан иш тугатилганда Кодекснинг 33-моддасини қўллаш талаб қилинмайди.
9. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодекснинг 36-моддасида белгиланганидек маъмурий жазо қўлланиш муддатлари ҳуқуқбузарлик содир этилган кунидан бошланиб, давом этаётган ҳуқуқбузарликлар учун эса, ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб, икки ойдан кечиктирмай қўлланилишини мумкин. Жиноят ишини қўзғатиш рад этилган ёки жиноят иши тугатилган бўлса-ю, лекин ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлса, маъмурий жазо чораси жиноят иши қўзғатишни рад этиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишда мансабдор шахс суриштирув органи ва судьялар МЖтКнинг 307-моддасида санаб ўтилган ҳолатлар билан бирга ҳуқуқбузарнинг шахси ва ишни тўғри ҳал этишида аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни ҳар томонлама ва синчковлик билан аниқлашлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Экспертнинг ҳуқуқ ва бурчлари МЖтКнинг 299-моддасида белгиланган. Экспертиза тайинлаш ҳақидаги қарорда экспертиза тайинлаш асослари, экспертиза ўтказиши лозим бўлган муассасанинг номи, эксперт олдига қўйилган саволлар, экспертиза ихтиёрига юборилган ҳужжатлар кўрсатилади.
14. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 31, 32-моддасида маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар кўрсатилган. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) Кодекснинг 31-моддасида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари бошқа ҳолатларни ҳам жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат деб баҳолаши мумкин. Аммо МЖтКнинг 32-моддасида санаб ўтилган жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар доираси чегараланган бўлиб, кенг талқин қилинмайди. Судья содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг моҳиятига қараб мазкур ҳолатларни ҳам айбни оғирлаштирувчи ҳолат деб топмаслиги мумкин.
15. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 37-моддасига мувофиқ маъмурий жазога тортилган шахс шу жазони ўташ муддати тугаган кундан бошлаб бир йил мобайнида янги маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этмаган бўлса, мазкур шахс маъмурий жазога тортилмаган деб ҳисобланади. Шунингдек, шахс МЖтКнинг 21-моддасига кўра маъмурий жавобгарликдан озод этилиб, огоҳлантирилганда, шу Кодекснинг 271-моддаси 5-6-бандига асосан иш юритиш тугатилганда ҳам у маъмурий жазога тортилмаган деб ҳисобланади.
Маъмурий ҳужжатларни вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссияларга ўтказиш масаласини ҳал қилишда судьялар шуни назарда тутишлари лозимки, МЖтК 194-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик ҳақидаги маъмурий ишларни вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссияларга ўтказилишига йўл қўйилмайди, қолган ҳолларда ишларни вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссияларга ўтказилиши мумкин.
20. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича қарор МЖтКнинг 309-моддаси талабларига мувофиқ тузилади. Қарорнинг кириш қисмида маъмурий ишни кўрадиган суднинг номи, иш кўриладиган сана, судьянинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш кўрилаётган шахс ҳақидаги маълумотлар батафсил кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор МЖтКнинг 311-моддаси талаби асосида дарҳол эълон қилинади. Қарорнинг нусхаси узоғи билан уч кун ичида маъмурий чора кўрилган шахсга тилхат орқали топширилади. Жабрланувчиларнинг қарор нусхасини олиш ҳақидаги илтимослари бўлганда, уларга ҳам топширилади ёки жўнатилади ва бу ҳақда ишга тегишли ёзув ёзиб қўйилади. Судья маъмурий жавобгарликка тортилган шахсга, шикоят қилиш муддатлари, тартиби ва қарор ижросидан бўйин товлаган тақдирда унга келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар ҳақида тушунтириши лозим. Ишда ашёвий далил сифатида ўқотар қуроллар ва ўқ-дорилар олинган бўлса, уларнинг ижроси МЖтКнинг 185, 220-моддаси талаблари асосида ҳал қилиниши шарт.
МЖтКнинг 311-моддаси талабига кўра, ўқотар қуроллар, шунингдек, ўқ-дорилар хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан ишониб топширилган ёки корхона, муассаса, ташкилот томонидан вақтинча фойдаланиш учун берилган шахсларга нисбатан ушбу Кодекснинг 185-моддасида, 220-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар юзасидан чиқарилган қарорнинг нусхаси маълумот учун тегишли корхона, муассаса ёки ташкилотга, мазкур шахснинг ўқотар қуролдан фойдаланишини тақиқлаш масаласини кўриб чиқиш учун эса ички ишлар органига юборилиши лозим.
24. МЖтКнинг 320-моддасида белгиланганидек маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят ёки билдирилган протест кассацион босқич судьяси томонидан якка тартибда суд раиси топшириғига биноан кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қабул қилиниб қонуний кучга кирган қарорга «Судлар тўғрисида»ги ва «Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларидаги умумий қоидаларга мувофиқ тегишли суд раислари ва прокурорлар томонидан назорат тартибида протест киритилади.
Шунингдек, МЖтКнинг 271-моддасида қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатларга асосан тугатилган ишлар бўйича чиқарилган қарорларга нисбатан МЖтКнинг 36-моддасида белгиланган маъмурий жазо қўллаш муддатлари ўтиб кетганидан сўнг назорат тартибида протест киритилиши мумкин эмас.
26. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўраётган судья асослар мавжуд бўлганда МЖтКниннг 313-моддаси талаби асосида ҳуқуқбузарликлар содир этиш сабаблари ва уларни содир қилишга имкон туғдирувчи шарт-шароитлар аниқланганда, бу ҳақда ҳуқуқбузарнинг тегишли ўқиш, иш ва турар жойларига чора ва жамоат таъсирини кўрсатиш учун тақдимнома киритади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази