Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

 LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли, 2002 йил 25 октябрдаги 28-сонли, 2006 йил 3 февралдаги 5-сонли ва 2009 йил 24 июлдаги 8-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига мувофиқ мамлакат иқтисодиётининг негизини турли шакллардаги мулк ташкил этади. Мулк ҳуқуқи мутлақ ҳуқуқ ҳисобланадики, у бу ҳуқуқни бузадиган ҳар қандай ҳаракатларни тақиқлашни тақозо қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 54-моддасига мувофиқ мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш бўйича субъектив ҳуқуқ — фақат шу мулкнинг эгасига тааллуқли эканлиги судларга тушунтирилсин. Шунинг учун мулкий ҳуқуқни амалга оширишга қонунга асосланмаган ҳолда ҳар қандай аралашиш ушбу ҳуқуқни жиддий бузиш деб ҳисобланади. Масалан, фермернинг, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бошқа шахснинг, бошқа юридик ёки жисмоний шахсларнинг мулкларини қонунга хилоф равишда тасарруф қилишда ифодаланган мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, Жиноят кодекси 1921-моддасида назарда тутилган — хусусий мулк ҳуқуқини бузиш жинояти аломатларини ташкил этади. Бу ўринда мулкига нисбатан ноқонуний ҳаракат қилинган мулкнинг эгасида айбдордан моддий зарарни, шу жумладан, бой берилган фойдани ҳам, шунингдек, маънавий зиённи ундириб олиш ҳуқуқи пайдо бўлади.
Айбдор шахс ҳаракатларида Жиноят кодекси 1921-моддасининг иккинчи ёки учинчи қисмларида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлганда, жиноий жавобгарлик унга нисбатан муқаддам маъмурий жазо қўлланилганидан қатъий назар, келиб чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шу сабабли судлар бу масала бўйича қонунларнинг бузилишига лозим даражада ўз муносабатларини билдиришлари керак. Бундай аралашувнинг ғараз ёки паст ниятда эканлиги аниқланган тақдирда айбдорларнинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, ноқонуний аралашиш билан боғлиқ ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузишга қаратилган жиноятлар, шунингдек бошқарув тартибига қарши жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутувчи тегишли моддалари билан тавсифланмоғи лозим. Шунингдек, суд процесснинг тегишли иштирокчисига айбдордан, масалан, унинг фаолиятига ноқонуний аралашув натижасида ишлаб чиқаришнинг тўхтаганлиги сабабли келиб чиққан барча зарарларни ундириб олиш ҳуқуқини тушунтириши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Иқтисодиёт соҳасидаги жиноят ишларини кўраётганда судлар ҳар бир фуқаронинг тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқини қатъий белгилаб берувчи қонунларнинг бажарилишига алоҳида эътибор қаратишлари керак. Қонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган мансабдор шахснинг ҳаракатлари тегишлича ҳуқуқий баҳоланиши зарур. Бундай ғайриқонуний ҳаракатларга, жумладан, хусусий мулк ҳуқуқини бузиш, тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилиш тартибини бузиш, фаолиятини ёки уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш, ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш, муайян фаолият билан шуғулланиш учун махсус рухсатнома (лицензия) беришни рад қилиш ёки уни беришдан бош тортиш, имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш ва ҳ. к. киритилиши мумкин.
10. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 96-моддасига биноан мулкий ҳуқуқларни белгиланган шаклга ва мажбурий реквизитларга амал қилган ҳолда тасдиқловчи ҳужжатлар қимматли қоғозлар ҳисобланиб, уларни тақдим этган тақдирдагина мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш ёки бошқа шахсларга бериш мумкин бўлади. Қимматли қоғозлар қаторига, жумладан, облигация, вексель, чек, депозит ва жамғарма сертификатлари, банкнинг тақдим қилувчига пул бериладиган-жамғарма дафтарчаси, акция ҳамда қонун ҳужжатлари билан қимматли қоғозлар жумласига киритилган бошқа ҳужжатлар киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозларни текинга олиб қўйиш ва ўзлаштириш ўзганинг мулкини талон-торож қилиш тариқасида тавсифланиши керак. Агар иш бўйича қимматли қоғозларни чиқариш ва улар билан муомала қилишни тартибга солувчи амалдаги қонунларни бузганлик аниқланиб, Жиноят кодексининг 19211-моддаси ёки 205-моддаси диспозицияларида кўрсатилган белгилар мавжуд бўлганда, бундай ҳаракатлар ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш тариқасида тавсифланиши лозим. Бундай қонун бузишлар жумласига, масалан, фуқароларга ва чет эллик инвесторларга эркин сотиш учун мўлжалланган акция пакетларини сотишга тўсқинлик қилиш киритилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бу ўринда Жиноят кодексининг 175-моддасида кўзда тутилган жиноятнинг оқибатлари сифатида республика манфаатларига кўп ёки жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги ҳар доим аниқланган бўлиши шарт. Бу зарарнинг кўп ёки жуда кўп миқдорда эканлиги ҳар бир муайян иш бўйича тергов органи ва суд томонидан асослантирилган бўлиши зарур.
12. Товламачилик (рэкет) нафақат фуқароларнинг, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини қўпол бузувчи, балки иқтисодиёт соҳасида ҳам катта зарар келтирувчи жиноят бўлиб, жиддий ижтимоий хавф туғдириши судларга кўрсатилсин. Шу билан бирга, қонунга биноан (ЖКнинг 165-моддаси) товламачилик ўзганинг мулкини ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни тақозо қилишини судлар эътиборга олишлари керак. Шу сабабли, қарздордан қарзни талаб қилиш Жиноят кодексининг 165-моддаси билан тавсифланиши мумкин эмас, лекин айрим ҳолларда ўзбошимчалик (ЖКнинг 229-моддаси) тариқасида баҳоланиши лозим. Қарздор ва қарз берувчи ўртасида фоизлар тўлаш бўйича олдиндан келишув бўлмаган бўлса берилган қарз учун фоиз талаб қилиш товламачилик жинояти таркибини ташкил қилади.
14. Сохта тадбиркорлик тўғрисидаги (ЖКнинг 179-моддаси) ишларни кўришда шахснинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган фаолиятни амалга оширмай туриб ноқонуний кредитлар олиш, солиқлардан озод бўлиш, эгаллашга ҳуқуқи бўлмаган бошқа мулкий фойдани олиш мақсадини кўзлаганлиги ҳисобга олиниши лозим. Бундай мақсаднинг аниқланиши шахснинг ҳаракатини Жиноят кодексининг 179-моддаси ҳамда талон-торож қилишга суиқасд қилиш ва солиқ тўловлари тўлашдан бўйин товлаш ва ҳоказолар учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари мажмуи билан тавсифлаш учун асос бўлиши мумкин.
Бу ўринда Республика ҳудудида 1993 йил 18 февралдаги «Турли мулк шаклларидаги савдо тармоқлари корхоналарининг вақтинчалик иш қоидалари» ҳаракатда эканлигини ва уларни бузганлик айбдорнинг ҳаракатини Жиноят кодексининг 189-моддаси билан тавсифлашга асос бўлишини эътиборга олиш зарур. Мазкур жиноятнинг субъекти турли хил мулк шаклларидаги савдо тармоғи ходимларигина бўлиб қолмасдан, балки бу соҳада савдо-сотиқ билан шуғулланувчи ҳар қандай жисмоний шахс ҳам бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шахсни ЖК 188-моддаси билан айбдор деб топиш учун тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан жуда кўп миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олган ҳолда амалга оширганлиги факти аниқланган бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш (ЖКнинг 184-моддаси) иқтисодиёт соҳасида содир этилаётган энг хавфли жиноятлардан ҳисобланади ва бу ҳар бир фуқаро томонидан қонун билан белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдек конституциявий бурчларини қасддан бажармасликда ифодаланади. Қайд этилган тоифадаги ишлар бўйича одил судловни амалга ошириш давлат солиқ органлари ва шахслар (жисмоний ва юридик шахслар) ўртасида вужудга келадиган солиқ соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларнинг қонунийлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиши лозим. Ушбу ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Жиноят кодексининг 184-моддаси диспозицияси бланкет (ҳавола қилувчи) диспозиция бўлиб, «даромадлар», «фойда», «солиқ тўланадиган объектлар», «солиқлар», «мажбурий тўловлар» каби тушунчаларнинг мазмунини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мурожаат қилиш лозим. Жумладан, Солиқ кодексининг 12 ва 23-моддалари солиқ ва мажбурий тўловлар тушунчасини, 22-моддаси фойда тушунчасини ёритиб беради ва ҳ. к. Хизмат вазифаларига совуққонлик билан муносабатда бўлиш оқибатида ҳисобни ёки ҳисоботни чалкаштириб юбориш, фойдани ҳисоблашда хатога йўл қўйиш ҳолатларининг ўзинигина Жиноят кодексининг 184-моддаси билан тавсифлаш мумкин эмас, лекин тегишли асослар бўлган тақдирда Жиноят кодексининг 207-моддасида кўзда тутилган мансаб совуққонлиги жиноятининг таркибини ташкил этади.
21. Жиноят кодекси 184-моддасида жавобгарлик назарда тутилган жиноятнинг субъекти қонунга биноан фойда, даромад ва солиқ солинадиган бошқа объектлар тўғрисида тўлиқ маълумот беришлик ва белгиланган суммани давлат фойдасига ўтказишлик вазифаси зиммасига юклатилган шахслар бўлиши мумкин. Булар қаторига мулк шаклидан қатъи назар корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бухгалтерия ҳисоботини олиб бориш, ҳужжатлар тақдим қилиш зиммасига юклатилган (корхона, муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, бош ҳисобчилари ва ҳисобхонанинг мансабдор шахслари) мансабдор шахслари киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Тергов органлари ва судлар тўланмаган солиқ, даромад ва солиқ тўланадиган бошқа объектларнинг миқдорини аниқлашда Солиқ кодексининг йигирма биринчи боби (чегирмалар ва зарарлар) талабларини ҳисобга олишга мажбурдирлар, яъни бунга биноан фойдани (даромадни) аниқлашда, масалан, ходимларнинг иш ҳақи, асосий фондларни таъмирлаш, ижара тўлови бўйича ва бошқа харажатлар чегирилиб ташланади.
28. Мансаб ваколати доирасидан четга чиқишнинг (ЖКнинг 206-моддаси) асосий кўринишлари деганда: мансабдор шахс томонидан бошқа шахснинг ваколати доирасига кирувчи ҳаракатларнинг содир этилиши; мансабдор шахс томонидан фақат қонунда ёки қонун ости ҳужжатида кўрсатилган алоҳида ҳолатлар мавжуд бўлгандагина содир этилиши мумкин бўлган ҳаракатларнинг содир этилиши; коллегиал орган ваколатига кирувчи ҳаракатни мансабдор шахс томонидан якка тартибда содир этилиши; ҳеч ким ва ҳеч қандай ҳолатда амалга оширишга ҳақи бўлмаган ҳаракатларнинг мансабдор шахс томонидан содир этилиши ва бошқалар ҳисобланмоғи лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази