Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 22.08.1997 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 30 апрелдаги 7-сонли, 2002 йил 14 июндаги 10-сонли, 2004 йил 24 сентябрдаги 15-сонли ва 2006 йил 3 февралдаги 5-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
Жиноят ишларини суд муҳокамасига тайинлаш чоғида жиддий камчиликларга йўл қўйилаётганлиги судларга уқтирилсин ва улар зиммасига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 396-моддаси талабидан келиб чиқиб, ҳар бир жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан эҳтиёт чорасининг тўғри танланганлигини аниқлаш мажбуриятлари юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 249-моддасида белгиланган гаров, яъни пул-маблағ ёки қимматбаҳо буюмларни тергов органи ёки суднинг депозит ҳисоб рақамига топширилиши асосида эҳтиёт чорасини танлаш айбланувчи (судланувчи)ни жамиятдан ажратмаган ҳолда унга юклатилган мажбуриятларга риоя қилишини таъминловчи самарали усул эканлиги дастлабки тергов органлари ва судларга тушунтирилсин. Шунга кўра, ишларнинг тергов қилиниши ва судда кўрилиши чоғида тергов органи ва суд айбланувчи (судланувчи), уларнинг қариндошлари, бошқа фуқаролар ёки ҳуқуқий шахсларга уларнинг гаровга қўйиш ҳуқуқларини тушунтиришга мажбурдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Судланувчининг илгариги сўроқда берган кўрсатувлари фақат Жиноят-процессуал кодексининг 104-моддасида кўрсатилган ва рўйхати чекланган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирдагина эълон қилиниши мумкин.
5. Жиноят-процессуал кодексининг 438-моддаси мазмунидан келиб чиқиб, суд мажлиси қатнашчиларининг янги гувоҳларни, экспертларни, мутахассисларни чақириш, далилий ашёларни ва ҳужжатларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги илтимослари улар арз қилинган ва муҳокама этилгандан кейин бевосита ҳал қилиниши лозим бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Судларнинг эътибори Жиноят-процессуал кодексининг 122—124-моддаларига биноан юзлаштириш илгари сўроқ қилинган икки шахс кўрсатувлари ўртасида жиддий қарама-қаршиликларнинг сабабини аниқлаш учун ўтказилишига қаратилсин. Юзлаштириш ўтказиш чоғида сўроқ қилишнинг умумий қоидаларига риоя қилинади, юзлаштириш чоғида сўроқ баённомаси ёки сўроқ қилинаётган шахслар аввалги сўроқларда берган кўрсатмаларнинг фонограммалари шу шахслар юзлаштирилиб, уларнинг кўрсатувлари баённомага киритилганидан кейингина ўқиб берилишига ёки эшиттирилишига йўл қўйилади.
Судлар, экспертиза ўтказишни экспертни сўраш билан алмаштиришга йўл қўймасликлари керак чунки Жиноят-процессуал кодексининг 446-моддасига биноан эксперт фақат судда экспертиза ўтказгандан сўнг ва ўз хулосасини эълон қилганидан кейин суд мажлисида сўроқ қилиниши мумкин.
12. Жиноят-процессуал кодекси 423-моддасининг 2-қисмида қайд этилган масалалар бўйича ажримлар суд томонидан алоҳида хонада (маслаҳатхонада), алоҳида ҳужжатлар тарзида расмийлаштирилган ва суд томонидан имзоланган ҳолатда чиқарилишини судлар эътиборга олишлари лозим.
Суд томонидан алоҳида хонага кирмасдан ўз жойида чиқарилган ажримлар Жиноят-процессуал кодекси 423-моддасининг 3-бандига асосан суд мажлиси баённомасига киритилади ва келтирилган илтимосномани қаноатлантириш рад этилганда қабул қилинган қарорининг сабаблари кўрсатилиши зарур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Тарафларнинг музокара сўзлари ЖПКнинг 449-моддаси тартибида эшитилиб, суд баённомасида тўлиқ акс эттирилган бўлиши лозим. Агарда тарафлар ўз нутқларини ёзма равишда тақдим этсалар, нутқлар илова қилиниб, бу ҳақда баённомада қайд этилиши керак.
Судларга, музокара тамом бўлганидан кейин тарафлар Жиноят-процессуал кодекси 457-моддасининг биринчи қисмидаги 1-6-бандларда назарда тутилган масалалар юзасидан чиқариладиган қарорнинг ўзлари таклиф этиладиган мазмунини судга ёзма равишда тақдим этишлари мумкинлиги, давлат айбловчиси ва ҳимоячи учун қарорнинг бундай мазмунини судга тақдим этиш мажбурийлиги тушунтирилсин (ЖПКнинг 450-моддаси).
14. Судларнинг эътибори Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 17-сон қарорининг 23, 24-бандларига биноан, раислик қилувчи ҳукм эълон қилингандан сўнг судланувчига ва бошқа тарафларга ҳукмнинг мазмунини, унинг устидан апелляция ёки кассация шикояти бериш тартиби ва муддатларини, шунингдек, суд мажлиси баённомаси билан танишиш ва унга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқини тушунтиришга қаратилсин. Тегишли ҳолларда ҳукм судланувчи билмайдиган ёки етарли даражада билмайдиган тилда баён қилинган бўлса, эълон қилинганидан сўнг, ҳукм таржимон томонидан судланувчининг она тилида ёки судланувчи учун тушунарли бўлган бошқа тилда ўқиб эшиттирилади. Агар судланувчи ўлим жазосига ҳукм қилинган бўлса, унга афв сўраб илтимос қилиш ҳуқуқи ва тартиби ҳам тушунтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шунингдек, судларнинг эътибори Жиноят-процессуал кодекси 449-моддасининг адвокат қатнашишидан қатъий назар судланувчига музокара учун сўз берилиши тўғрисидаги талабларига риоя этилиши лозимлигига қаратилсин.
15. Агарда судланувчи охирги сўзида иш учун муҳим аҳамиятли янги ҳолатлар тўғрисида ёки муқаддам текшрилмаган, лекин ишга алоқадор далилларни келтирса, суд Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 452-моддаси талабларига биноан суд терговини янгидан бошлаб судланувчини ушбу ҳолатлар тўғрисида батафсил сўроқ қилиши ва далилларни суд терговига оид процессуал қонун талабларига риоя қилган ҳолда текшириши керак.
Жиноят-процессуал кодексининг 453-моддасига биноан судланувчининг охирги сўзини эшитиб бўлганидан сўнг суд ҳукм чиқариш ёки ажрим чиқариш учун дарҳол алоҳида хонага (маслаҳатхонага) кириши, бу ҳақда раислик этувчи суд мажлиси залида эълон қилиши шартлиги, шунингдек, суд мажлиси баённомасида маслаҳатхонадан қайси куни чиқиб ҳукм ёки ажрим эълон қилинганлиги кўрсатилиши кераклиги тушунтирилсин.
16. Жиноят-процессуал кодексининг 415-моддаси талабига биноан суд муҳокамасида айбловнинг оғирроғи билан ёки дастлабки айбловга нисбатан ҳақиқий ҳолатлари жиддий фарқ қиладиган айблов билан ўзгартирилишига йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Судлар, Жиноят-процессуал кодекси 82-моддасининг 4-бандига биноан жиноятнинг содир этилишига имкон берган сабаблар ва шарт- шароитлар суд муҳокамасининг муҳим қисмини ташкил этишини эътиборга олган ҳолда, ҳар бир жиноят ишини кўраётганда қонуннинг бу талабини бажариши учун зарур чораларни кўриши лозим ва етарли асослар бўлганида асослантирилган хусусий ажрим чиқариши керак.
18. Жиноят-процессуал кодексининг 272-моддасига биноан суд мажлиси тартибини бузган, раислик қилувчининг фармойишларига бўйсунмаган ёки судни беҳурмат қилганлиги учун суд мажлиси залидан чиқариб юборилган шахс (судланувчи, айбловчи ва ҳимоячи бундан мустасно) раислик қилувчи томонидан унинг жойнинг ўзида чиқарган ажримига асосан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин. Залдан чиқариб юборилган айбловчи ёки ҳимоячининг номуносиб хулқ-атвори тўғрисида суд хусусий ажрим чиқариб, уни тегишлигига қараб юқори турувчи прокурорга ёки адвокатлар ҳайъати раёсатига юборади. Ажримлар суд мажлиси баённомасида қайд этилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Баённоманинг ўз вақтида ва сифатли юритилиши учун раислик этувчи қаторида суд мажлиси котиби ҳам масъулдир. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 426-моддасининг 5-қисмига биноан баённоманинг мазмуни бўйича раислик қилувчи билан ўрталарида келишмовчилик бўлган тақдирда котиб ўз мулоҳазаларини баённомага илова қилиши шарт, бу мулоҳазалар суд таркиби томонидан кўрилади. Мазкур масала юзасидан ажрим чиқарилиб баённомага илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суд муҳокамаси вақтида суд мажлисининг котиби Жиноят-процессуал кодексининг 90—92-моддаларида назарда тутилган қоидалар асосида баённома юритади (ЖПКнинг 426-моддаси). Агарда суд мажлиси жараёнида бир нечта котиб қатнашган бўлса, ҳар қайси котиб ўзи юритган ёзув учун баённомани имзолаши шарт. Раислик этувчи ўзгармаган бўлса, суд мажлиси тамом бўлгандан кейин имзо қилиши етарлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази