Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 24.11.2009
Ҳужжат 20.12.1996 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
1. Судларнинг эътибори фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ва жиноят ишлари юзасидан суд чиқимларини ундирилишида 1992 йил 9 декабрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига, 1994 йил 3 ноябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг 533-сонли «Давлат божи ставкалари» ва 1993 йил 19 августдаги «Давлат божи, йиғимлар ва бошқа солиқсиз чет эл валютасидаги тўловлар ставкалари тўғрисида»ги 423-сонли қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бошқармаси томонидан 1993 йил 28 июнь куни тасдиқланган «Давлат божи тўғрисида»ги йўриқнома талабларини қатъий бажаришга қаратилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 110-моддасининг 2-қисмига мувофиқ, фақатгина жисмоний шахс давлат божини тўлашдан озод қилиниши мумкин. Давлат даромадига ундириладиган суд харажатларини тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш, шунингдек, уларнинг миқдорини камайтириш эса жисмоний шахсларга ҳам, юридик шахсларга ҳам қўлланилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сонли «Давлат божи, йиғимлари ва бошқа солиқсиз чет эл валютасидаги тўловларнинг ставкалари тўғрисида»ги қарорига 2 ва 3-сон Иловаларга мувофиқ, чет эл фуқароси иштирокидаги ёки чет эл валютасида ундириш амалга ошириладиган низолар юзасидан судга тақдим этилган даъво аризаларидан давлат божи чет эл валютасида (АҚШ долларида ёки унга тенглаштирилган суммада) даъво қийматининг 10 фоизи миқдорида тўланиши судларга тушунтирилсин.
14. Давлат божи ундириш билан бир вақтда судья ҳал қилув қарорида суд чиқимларини ундириш ҳақида ҳам кўрсатиши лозим. Фуқаролик-процессуал кодексининг тегишли моддасида кўрсатилган суд чиқимларининг рўйхати кенгайтирилиши мумкин эмас. Ишни кўриш ёки ҳал қилув қарорининг ижроси юзасидан сарфланган, лекин мазкур моддада кўзда тутилмаган, харажатлар ундирилиши мумкин эмас.
15. Фуқаролик-процессуал кодексининг тегишли моддасига мувофиқ, тарафлар мулкий аҳволларига қараб, суд жараёнининг ҳар қандай босқичида суд харажатларини тўлашни кечиктиришни ёки бўлиб-бўлиб тўлашни, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтиришни суддан сўрашга ҳақлидирлар.
16. Давлат божини қайтариш «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасида кўрсатилган асосларга мувофиқ амалга оширилади. Бож Қонунда талаб қилинганидан ортиқча миқдорда тўланган бўлса, шу ортиқча тўланган қисми қайтарилади. Қонунда қайд этилган бошқа ҳолларда бож тўлиқ миқдорда қайтарилишга тегишлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунининг 2-моддасига ва «Давлат божи тўғрисида»ги Қўлланманинг 22-бандига биноан судларнинг қарорлари устидан апелляция, кассация ҳамда назорат тартибида келтирилган аризалардан, даъво аризаси (шикоят) берилганда тўланиши керак бўлган қийматнинг эллик фоизи, мулкий низолар бўйича эса — низо юритилаётган суммадан ҳисоблаб чиқариладиган бож қийматнинг эллик фоизи миқдорида бож олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази