Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

 LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли қарорига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 37-моддасида ифода қилинган зарурий мудофаа ҳуқуқи фуқароларнинг шахси, уй-жой ва мулк ҳақидаги конституциявий қоидаларни кафолатлайди, фуқароларнинг давлат мулкини, давлат ва жамоат манфаатларини қўриқлаш борасидаги Конституцияда белгиланган бурчларни амалга оширишни таъминлайди. Бу эса судлардан одил судловни амалга оширишда зарурий мудофаа тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай, қатъий риоя этишни талаб этади.
1. Судларга тушунтирилсинки, Жиноят кодексининг махсус қисмида назарда тутилган ҳаракатлар уни содир этган шахснинг жавобгарликка тортилганлиги ёки руҳий касаллик туфайли, жиноий жавобгарлик ёшига тўлмаганлиги сабабли ва бошқа асосларга кўра жавобгарликдан озод қилинганлигидан қатъи назар, Жиноят кодексининг 37-моддаси доирасида ҳимояланишига асос берувчи ижтимоий хавфли тажовуз деб ҳисобланади.
4. Қонун мазмунига кўра, тажовузнинг характери ва хавфлилик даражасига бутунлай мувофиқ бўлмаган мудофаани ва бунинг оқибатида тажовузчига ҳеч қандай заруриятсиз Жиноят кодексининг 100, 107-моддаларида назарда тутилган қасддан зарар етказилсагина зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиш деб топилади. Тажовузчига унинг ҳужумини қайтариш вақтида эҳтиётсизлик билан етказилган зарар жиноий жавобгарликни келтириб чиқармайди.
9. Зарурий мудофаа чегарасидан чиқиб одам ўлдириш Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг «а, б, д, ж, р, с» бандларида кўрсатилган ҳолатларда содир этилган ҳолларда ҳам Жиноят кодексининг 100-моддаси билан тавсифланиши лозим.
12. Судлар зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб одам ўлдиришда, оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказишда айбли топилганларга нисбатан жазо чоралари белгилашда, Жиноят-процессуал кодексининг 467-моддаси талабига кўра ҳар бир муайян иш юзасидан жиноятнинг содир этилиши ҳолатларини ва судланувчиларнинг шахсига оид маълумотларни эътиборга олиб, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш масаласини муҳокама қилишлари керак. Агар озодликдан маҳрум этиш жазоси белгилаш лозим бўлса, бу ҳолат ҳукмда асослантирилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Судларнинг эътибори шунга жалб этилсинки, зарурий мудофаа ҳолатида зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқмай етказилган зарар Фуқаролик кодексининг 987-моддасига кўра ундирилмайди. Зарурий мудофаа чегарасидан чиқиш натижасида етказилган зарарни ундириш вақтида иш ҳолатларига, мудофааланувчи ва тажовуз қилувчи шахсларнинг айб даражасига эътибор берилган ҳолда зарар миқдори камайтирилиши ёки уни ундириш ҳақидаги талаб рад этилиши мумкин.
Жиноят кодексининг 100, 107-моддалари билан судланган шахслардан, уларни даволашга сарфланган маблағларни ундириш қонунда кўрсатилмаган. Бундай шахсларни даволаш ҳаракатдаги қонунга мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази