Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 15.03.1996 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли қарорига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жиноят кодексининг 183-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка маъмурий тартибда жавобгарликка тортилганидан кейин бир йил мобайнида монополияга қарши қонунларни такроран бузган шахслар тортилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Қандай бўлмасин мулкий манфаатдор бўлиш мақсадида товарларни бозорга эркин кириб келишига ҳар қандай йўсинда тўсқинлик қилиш, маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни бозордан сиқиб чиқариш, ўта юқори нархларни сунъий равишда сақлаб туриш тўғрисида талаб қўйиш ва товар эгасига, бозор маъмурияти ёки ўзга шахсларга нисбатан зўрлик ишлатиш, уларни зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, мулкига шикаст етказиш ёки мулкини нобуд қилиш билан боғлиқ бошқа ҳаракатлар товламачилик (рэкет) тариқасида Жиноят кодексининг 165-моддаси билан квалификация қилинмоғи лозим. Товламачилик мулкий манфаатдор бўлиш мақсадида талаб қўйишда ёхуд товламачи фойдасига мулкий характердаги ҳаракатларни содир этишда (товарни паст нархда ёхуд текинга беришда, товарни зўрлик ишлатиб олиб қўйишда ва ш.ў.) ифодаланиши мумкин. Товламачилик учун жиноий жавобгарликка тортишга, айбдорнинг зўрлик ишлатиш тўғрисидаги таҳдидини амалга оширган бўлиши шарт бўлмай, бундай талаб қўйилишининг ўзи етарлидир.
4. Савдо ёки воситачилик фаолиятини рўйхатдан ўтказишдан бўйин товлаган, назорат қилинмайдиган фойда олиш мақсадида товарларни олган ва қайта сотган ҳолда амалга ошириш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 176-моддасининг 2-қисми, худди шундай ҳуқуқбузарликни анча миқдорда содир этиш эса 176-модданинг 3-қисми бўйича маъмурий жавобгарликни юзага келтиради. Маъмурий жазо қўлланилгандан кейин ўшандай ҳаракатларни анча миқдорда содир этиш Жиноят кодекси 188-моддасининг 1-қисми бўйича жиноий жавобгарликни юзага келтиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Жиноят кодексининг 189-моддаси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164 ва 168-моддаларида жавобгарлик назарда тутилган савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш деганда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга соладиган Ўзбекистон Республикаси қонунларининг бузилиши тушунилмоғи лозим.
7. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддасида жавобгарлик назарда тутилган солиқлар ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш деганда фойда (даромад)ни ёки солиқ тўланадиган бошқа объектларни яшириш, камайтириб кўрсатиш, шунингдек, давлат томонидан белгиланган солиқларни, йиғимларни, бож ёки бошқа тўловларни тўлашдан ўзгача бўйин товлаш тушунилмоғи лозим. Худди шундай ҳаракатлар анча миқдорда содир этилганда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 174-моддасининг 2-қисми бўйича жавобгарлик юзага келади.
Қайд этилган ҳаракатлар ҳақ олиш билан боғлиқ бўлмай, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказган бўлса, уларни иш ҳолатларига қараб Жиноят кодексининг 205-моддаси билан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш тариқасида ёки Жиноят кодексининг 206-моддаси билан ҳокимият ёки мансаб ваколатидан четга чиқиш тариқасида квалификация қилиш лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасига ва Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 августдаги «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, ҳар бир фуқаро солиқ органлари ёки ҳар қандай бошқа мансабдор шахснинг ҳаракатлари устидан судга шикоят қилишга ҳақли.
13. Судларнинг эътибори ушбу туркумдаги жиноят ва маъмурий ишларни кўришда тергов ва солиқ органларининг жиноятни ҳар тарафлама ва холисона тергов қилиш, унга алоқадор бўлган барча шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги материалларни тўлиқ бўлишлиги тўғрисидаги процессуал қонун нормаларига оғишмай амал қилишлари устидан талабчанликни кучайтириш зарурлигига қаратилсин. Фуқароларнинг асоссиз равишда маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши, уларга тегишли мулкларни қонунсиз равишда олиб қўйилиши ҳолларига жиддий муносабат билдирилсин. Ҳар бир қонун бузилиши, жиноятда қатнашган барча шахсларни жавобгарликка тортилмаганлиги факти бўйича мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги масала ҳал этилсин, савдо соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга имкон берган сабаб ва шароитлар синчиклаб ўрганилсин, хусусий ажрим чиқариш йўли билан уларни бартараф этиш чоралари кўрилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази