Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

 LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли қарорига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Судларга тушунтирилсинки, шахснинг товар бозорларида рақобатни чеклашга олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлари «Рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 6 январдаги Қонунини бузиш деб баҳоланиши ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддаси билан квалификация қилиниши лозим. Бундай ҳаракатларга қуйидагилар киради:
3. Қандай бўлмасин мулкий манфаатдор бўлиш мақсадида товарларни бозорга эркин кириб келишига ҳар қандай йўсинда тўсқинлик қилиш, маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни бозордан сиқиб чиқариш, ўта юқори нархларни сунъий равишда сақлаб туриш тўғрисида талаб қўйиш ва товар эгасига, бозор маъмурияти ёки ўзга шахсларга нисбатан зўрлик ишлатиш, уларни зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, мулкига шикаст етказиш ёки мулкини нобуд қилиш билан боғлиқ бошқа ҳаракатлар товламачилик (рэкет) тариқасида Жиноят кодексининг 165-моддаси билан квалификация қилинмоғи лозим. Товламачилик мулкий манфаатдор бўлиш мақсадида талаб қўйишда ёхуд товламачи фойдасига мулкий характердаги ҳаракатларни содир этишда (товарни паст нархда ёхуд текинга беришда, товарни зўрлик ишлатиб олиб қўйишда ва ш.ў.) ифодаланиши мумкин. Товламачилик учун жиноий жавобгарликка тортишга, айбдорнинг зўрлик ишлатиш тўғрисидаги таҳдидини амалга оширган бўлиши шарт бўлмай, бундай талаб қўйилишининг ўзи етарлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмаган ҳолда амалга ошириб, анча миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-моддасининг иккинчи қисми, худди шундай ҳуқуқбузарликни қўп миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олган ҳолда содир этиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-моддаси учинчи қисми билан маъмурий жавобгарликни келтириб чиқаради. Ўша ҳаракатлар, жуда кўп миқдорда содир этилча, Жиноят кодекси 188-моддаси билан жиноий жавобгарликни юзага келтиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Тушунтирилсинки, амалдаги қонунчиликка мувофиқ фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатнома (лицензия) талаб қилинади. Бундай рухсатноманинг йўқлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 165, 176-3-моддалари билан маъмурий жавобгарлик келиб чиқишига сабаб бўлади. Агар бундай фаолият билан шуғулланиш кўп миқдорда даромад олиш билан боғлиқ бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 190-моддаси билан квалификация қилиниши лозим. Бунда айбдорнинг ҳаракатларини ЖК 190-моддаси иккинчи қисмининг «б», «в» бандлари билан квалификация қилиш учун ҳам қонунга хилоф фаолиятдан кўп миқдорда даромад олинган бўлиши талаб этилади.
6. Жиноят кодексининг 189-моддаси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164 ва 168-моддаларида жавобгарлик назарда тутилган савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш деганда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга соладиган Ўзбекистон Республикаси қонунларининг бузилиши тушунилмоғи лозим.
7. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддасида жавобгарлик назарда тутилган солиқлар ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш деганда фойда (даромад)ни ёки солиқ тўланадиган бошқа объектларни яшириш, камайтириб кўрсатиш, шунингдек, давлат томонидан белгиланган солиқларни, йиғимларни, бож ёки бошқа тўловларни тўлашдан ўзгача бўйин товлаш тушунилмоғи лозим. Худди шундай ҳаракатлар анча миқдорда содир этилганда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 174-моддасининг 2-қисми бўйича жавобгарлик юзага келади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қайд этилган ҳаракатлар ҳақ олиш билан боғлиқ бўлмай, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказган бўлса, уларни иш ҳолатларига қараб Жиноят кодексининг 205-моддаси билан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ёхуд Жиноят кодексининг 206-моддаси билан ҳокимият ёки мансаб ваколатидан четга чиқиш ёинки, ташкилотнинг устав фондида давлат улуши бўлмаган тақдирда, Жиноят кодексининг 19211-моддаси билан квалификация қилиниши лозим тариқасида квалификация қилиш лозим.
Хўжалик юритувчи субъектдан бир марталик ёки бошқа йиғимлар учун белгиланган миқдордан ортиқ пул маблағлари олган бозор, савдо комплекслари маъмуриятининг хизматчилари қонунга хилоф эканлигини била туриб, мулкий манфаатдор бўлганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 611-моддаси иккинчи қисми ёки 1932-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилиши керак. Ўша ҳаракатлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса, шахс Жиноят кодекси 19210-моддасининг иккинчи қисми ёки 214-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиши лозим.
11. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасига ва Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 августдаги «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, ҳар бир фуқаро солиқ органлари ёки ҳар қандай бошқа мансабдор шахснинг ҳаракатлари устидан судга шикоят қилишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Судларнинг эътибори ушбу туркумдаги жиноят ва маъмурий ишларни кўришда тергов ва солиқ органларининг жиноятни ҳар тарафлама ва холисона тергов қилиш, унга алоқадор бўлган барча шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги материалларни тўлиқ бўлишлиги тўғрисидаги процессуал қонун нормаларига оғишмай амал қилишлари устидан талабчанликни кучайтириш зарурлигига қаратилсин. Фуқароларнинг асоссиз равишда маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши, уларга тегишли мулкни қонунга хилоф тарзда хатлаш ёки олиб қўйиш ҳолларига жиддий муносабат билдирилсин. Ҳар бир қонун бузилиши, жиноятда қатнашган барча шахсларни жавобгарликка тортилмаганлиги факти бўйича мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги масала ҳал этилсин, савдо соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга имкон берган сабаб ва шароитлар синчиклаб ўрганилсин, хусусий ажрим чиқариш йўли билан уларни бартараф этиш чоралари кўрилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13-1. Дастлабки тергов органлари ва судлар Жиноят кодексининг 13-моддасида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахснинг аҳволини яхшилайдиган қонун орқага қайтиш кучига эга эканлиги ҳақидаги талабларни оғишмай бажаришлари лозим.
13-2. Қонун кучга киргунга қадар Жиноят кодекси 188, 189-моддалари биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этган, ишлари суриштирув, дастлабки тергов органлари ва суднинг иш юритувида (биринчи, апелляция инстанцияларида) бўлган шахсларга нисбатан жиноят ишлари Жиноят-процессуал кодекси 83-моддаси 2-бандига асосан тугатилиши, мазкур шахслар эса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 36-моддасида назарда тутилган муддатларга риоя этган ҳолда маъмурий жавобгарликка тортилиши лозим.
Жиноят кодекси 188, 189-моддалари биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун жазо ўтаётган шахсларга нисбатан жиноят ишлари Жиноят-процессуал кодекси 83-моддаси 2-бандига асосан тугатилиши, мазкур шахслар эса, жавобгарликдан умуман озод қилиниши лозим.
13-3. Бир неча жиноят ёки бир неча ҳукм бўйича судланган шахсларга нисбатан суд қарорларини Қонунга мувофиқлаштиришда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Жиноят кодекси 188, 189-моддалари биринчи ёки иккинчи қисми билан ҳукм қилинган шахслар жавобгарликдан озод қилинган ҳолларда, бир неча жиноят ёки бир неча ҳукм бўйича тайинланган узил-кесил жазо тури ва миқдори қайта муҳокама қилиниши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази