Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан назоратнинг сусайтириб юборилганлиги натижасида, шунингдек шаҳарлар (туманлар) ҳокимларининг лоқайдлиги оқибатида аҳоли пунктларини реконструкция қилиш ва ободонлаштиришда, меъморий ва тарихий-маданий ёдгорликларни тиклашда, автомобиль йўллари қуришда, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларини жойлаштиришда шаҳарсозлик фаолияти соҳасида белгиланган нормалар ва қоидаларнинг қўпол равишда бузилиши ҳоллари давом этмоқда.
Ҳудудий архитектура ва қурилиш бўлинмалари раҳбарларида зарур қатъият йўқлиги оқибатида аҳоли пунктларини қуриш шаҳарсозлик ва архитектура нормалари, коммуникация, транспорт ва санитария талаблари, истиқболли қуриш режалари билан мутлақо боғланмасдан амалга оширилмоқда.
Юқорида кўрсатиб ўтилган камчиликлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тегишли мансабдор шахсларининг ҳаракатсизлиги, пассивлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг аҳоли пунктларини комплекс қуриш муаммоларини ҳал қилишдан ўзларини четга олишлари шаҳарлар ва туманларнинг ташқи қиёфаси бузилишига, аҳолининг асосли норозилигига олиб келмоқда, шунингдек республика меҳмонларида салбий таассурот туғдирмоқда.
Республика аҳоли пунктларини замонавий шаҳарсозлик талаблари ва миллий анъаналарга мувофиқ комплекс ривожлантиришни таъминлаш, меъморий-тарихий меросни сақлаб қолиш, қабул қилинаётган лойиҳа ечимлари сифатини ошириш, шунингдек шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг тегишли ҳудудда шаҳарсозлик фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, аҳоли пунктларини комплекс қуришда бош режаларга, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича ишлари қониқарсиз деб ҳисоблансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва унинг ҳудудий архитектура ва қурилиш бўлинмалари, давлат архитектура-назорати раҳбарлари аҳоли пунктларини комплекс қуриш бош режаларига риоя этилиши учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида қатъий огоҳлантирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида 1-иловага мувофиқ таркибда Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) республика минтақалари бўйича ишчи гуруҳлари билан ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ҳудудий архитектура ва қурилиш, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлинмалари, бошқа алоқадор органлар томонидан шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, ҳудудий архитектура ва қурилиш бўлинмалари томонидан аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларининг асосий қоидалари амалга оширилишини назорат қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
аҳоли пунктларини замонавий талаблар ва миллий анъаналарга мувофиқ шаҳарсозлик жиҳатидан комплекс ривожлантиришни, уларнинг меъморий-бадиий қиёфасини ва бой меъморий-тарихий меросни сақлаб қолишни таъминлаш масалаларини кўриб чиқиш ва улар бўйича таклифлар киритиш;
шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экология хавфсизлиги талабларига, шунингдек санитария нормалари ва қоидаларига риоя этилиши аҳволини ҳар томонлама ўрганиш;
ноқонуний қурилишларнинг, шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер участкаларидан ноўрин фойдаланилишининг олдини олиш ва уларга йўл қўймаслик юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;
шаҳарсозлик фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳоли пунктлари бош режаларининг асосий қоидаларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатлари юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатларининг қўпол бузилишига йўл қўйилганлиги учун тегишли мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Белгилаб қўйилсинки, Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўн кун муддатда Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш ҳудудий комиссиялари ташкил этсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш комиссияси тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш ҳудудий комиссияси тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилишининг ишчи гуруҳлар томонидан мунтазам равишда ўрганилишини таъминласин;
тасдиқланган жадвалга мувофиқ ишчи гуруҳлар томонидан ўрганиш натижалари кўриб чиқилишини, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тегишли раҳбарларининг ҳисоботлари эшитиб борилишини таъминласин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М.Ханов зиммасига юклансин.
Ханов Н.М. | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раиси |
Шоабдураҳмонов Р.М. | — | Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари |
Қўлдошев А.Х. | — | Ички ишлар вазирининг ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари |
Максумов Н.Э. | — | «Давархитектқурилиш» қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
Тохтаев А.Р. | — | «Давархитектқурилиш» қўмитаси раисининг ўринбосари |
Шодиев М.И. | — | «Давархитектқурилиш» қўмитаси раисининг ўринбосари |
Очилов М.Қ. | — | «Давархитектқурилиш» қўмитаси раисининг ўринбосари |
Арабов А.С. | — | «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг раиси |
Алихонов Б.Б. | — | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг раиси |
Холмухамедов Ў.О. | — | «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг бош директори |
Ниязматов Б.И. | — | Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачи |
Абдуллаев М.А. | — | «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси раиси |
Ахмедов А.А. | — | «Маҳалла» жамғармасининг раиси |
Акопджанян В.А. | — | «ТошкентбошпланЛИТИ» институтининг директори |
Леннешмидт Э.Ф. | — | «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» институтининг директори |
лавозимига кўра | — | «Қишлоққурилишлойиҳа» институтининг директори |
Қодиров Б. | — | Вазирлар Маҳкамаси Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси, Комиссиянинг масъул котиби |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш комиссиясининг ишчи гуруҳлари таркиблари | ||
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича ишчи гуруҳ | ||
Арабов С.А. | — | «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг раиси, ишчи гуруҳ раҳбари |
Тошпўлатов Ф.Х. | — | «Давархитектқурилиш» қўмитаси Давлат архитектура-қурилиш назорати бош бошқармасининг бош мутахассиси |
Дадабоев А. | — | «Давархитектқурилиш» қўмитаси архитектура ва шаҳарсозлик бошқармасининг бош мутахассиси |
Раҳматуллаев З.А. | — | «Давархитектқурилиш» қўмитаси қурилишда танлов савдолари бошқармасининг бош мутахассиси |
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари бўйича ишчи гуруҳ | ||
Очилов М.Қ. | — | «Давархитектқурилиш» қўмитаси раисининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари |
Амирсаидов Т.А. | — | «Давархитектқурилиш» қўмитаси Давлат архитектура-қурилиш назорати бош бошқармасининг бош мутахассиси |
Абдураҳмонов Д. | — | «Давархитектқурилиш» қўмитаси архитектура ва шаҳарсозлик бошқармасининг бош мутахассиси |
Арипов С.Ш. | — | «Давархитектқурилиш» қўмитаси қурилишда танлов савдолари бошқармасининг бош мутахассиси |
Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятлари бўйича ишчи гуруҳ | ||
Қўлдошев А.Х. | — | Ички ишлар вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари |
Акопджанян В.А. | — | «ТошкентбошпланЛИТИ» институтининг директори |
Донаев Д.Т. | — | «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси давлат кадастрлари бошқармасининг бўлим бошлиғи |
Мирзакаримов А. | — | «Давархитектқурилиш» қўмитаси экспертиза бошқармасининг бош мутахассиси |
Саидов Г.Д. | — | «Давархитектқурилиш» қўмитаси қурилишда танлов савдолари бошқармасининг бош мутахассиси |
Жиззах ва Сирдарё вилоятлари бўйича ишчи гуруҳ | ||
Қодиров Б. | — | Вазирлар Маҳкамаси Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси, ишчи гуруҳ раҳбари |
Нуримов М.Х. | — | «Давархитектқурилиш» қўмитаси қурилишда танлов савдолари бошқармасининг бош мутахассиси |
Нажимов Р.М. | — | «Давархитектқурилиш» қўмитаси Давлат архитектура-қурилиш назорати бош бошқармасининг етакчи мутахассиси |
Тиллаев А. | — | «Давархитектқурилиш» қўмитаси капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар бошқармасининг бош мутахассиси |
Тошкент вилояти бўйича ишчи гуруҳ | ||
Максумов Н.Э. | — | «Давархитектқурилиш» қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари |
Абдурахманова К.Ч. | — | «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси Республика ахборот-таҳлил марказининг бўлим бошлиғи |
Мўминов А. | — | «Давархитектқурилиш» қўмитаси лойиҳалаштириш ташкилотлари фаолияти мониторинги бошқармасининг бош мутахассиси |
Латипов А.Д. | — | «Давархитектқурилиш» қўмитаси архитектура ва шаҳарсозлик бошқармасининг етакчи мутахассиси |
Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари бўйича ишчи гуруҳ | ||
Шоабдураҳмонов Р.М. | — | Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари |
Норматов Т. | — | «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси Республика ахборот-таҳлил марказининг бош мутахассиси |
Султанов Р.И. | — | «Давархитектқурилиш» қўмитаси капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар бошқармасининг бош мутахассиси |
Рахматуллаев З.А. | — | «Давархитектқурилиш» қўмитаси қурилишда танлов савдолари бошқармасининг бош мутахассиси |
Тошкент шаҳри бўйича ишчи гуруҳ | ||
Ханов Н.М. | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари |
Содиқов Б.Г. | — | «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг бўлим бошлиғи |
Собиров З. | — | «Давархитектқурилиш» қўмитаси қурилишда танлов савдолари бошқармаси бошлиғининг ўринбосари |
Тошпўлатов Д. | — | «Давархитектқурилиш» қўмитаси экспертиза бошқармасининг бош мутахассиси |
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) республика аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида ташкил этилган.
2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш ҳудудий комиссиялари (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади) фаолият кўрсатади, уларнинг таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ҳудудий архитектура ва қурилиш, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлинмалари, бошқа алоқадор органлар томонидан шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, ҳудудий архитектура ва қурилиш бўлинмалари томонидан аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларининг асосий қоидалари амалга оширилишини назорат қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
аҳоли пунктларини замонавий талаблар ва миллий анъаналарга мувофиқ шаҳарсозлик жиҳатидан комплекс ривожлантиришни, уларнинг меъморий-бадиий қиёфасини ва бой меъморий-тарихий меросни сақлаб қолишни таъминлаш масалаларини кўриб чиқиш ва улар бўйича таклифлар киритиш;
шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экология хавфсизлиги талабларига, шунингдек санитария нормалари ва қоидаларига риоя этилиши аҳволини ҳар томонлама ўрганиш;
ноқонуний қурилишларнинг, шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер участкаларидан ноўрин фойдаланилишининг олдини олиш ва уларга йўл қўймаслик юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;
шаҳарсозлик фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳоли пунктлари бош режаларининг асосий қоидаларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатлари юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатларининг қўпол бузилишига йўл қўйилганлиги учун тегишли мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўз қарорларининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан бажарилишини назорат қилиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан Комиссияга юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни сўраш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари тегишли раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига Комиссия қарорларининг бажарилишини таъминламаган тегишли мансабдор шахсларга интизомий ва бошқа жазо чоралари қўллаш тўғрисида тақдимномалар киритиш;
ваколатли давлат органларига тегишли ҳудудда шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолда амалга оширилаётган шаҳарсозлик фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ёки белгиланган тартибда тақиқлаш тўғрисида тақдимномалар киритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Комиссия ўз ишларини Комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган йиллик режа ва ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган ўрганишлар натижаларини кўриб чиқиш жадвали асосида ташкил қилади.
9. Комиссия мажлислари тасдиқланган иш режаси ва жадвалга мувофиқ ҳар ойда камида бир марта ўтказилади. Комиссия раиси томонидан навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин.
10. Комиссия мажлисини унинг раиси бошқаради. Комиссия раиси бўлмаган тақдирда мажлисни унинг ўринбосари бошқаради. Комиссия мажлиси унда Комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
11. Комиссия раиси билан келишган ҳолда унинг объектив сабабларга кўра мажлисда қатнашмаётган аъзолари ўрнига уларнинг ваколатли вакиллари овоз бериш ҳуқуқисиз қатнашишлари мумкин.
12. Комиссия мажлисига тегишли ишчи гуруҳлар аъзолари, ҳудудий комиссияларнинг раҳбарлари, ҳокимликларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари, шунингдек, кўриб чиқилаётган масалалар характерига кўра, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари таклиф этилади.
13. Комиссия мажлисларида ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган ўрганишларнинг натижалари кўриб чиқилади, шунингдек ҳудудий комиссияларнинг, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари тегишли раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилади.
15. Комиссия юкланган вазифаларни амалга ошириш учун ишчи гуруҳлар ташкил қилади, уларга ишлаш учун тегишли мутахассисларни жалб этади.
16. Ишчи гуруҳлар фаолияти Комиссиянинг унинг раиси томонидан тасдиқланадиган иш режасига ва жойларда аҳоли пунктларини комплекс қуриш масалаларини ўрганиш жадвалига мувофиқ ташкил этилади.
17. Ишчи гуруҳ жойларга борган ҳолда аҳоли пунктларини комплекс қуришнинг аҳволини ўрганади ва таҳлил қилади. Бунда ўрганиш ва таҳлил қилиш Комиссия раиси тасдиқлайдиган ўрганиш режасига ва саволларига мувофиқ амалга оширилади.
18. Ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини ҳудудий комиссиялар билан яқин ҳамкорликда амалга оширади. Жойлардаги ишчи гуруҳлар фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш ҳудудий комиссиялар раислари зиммасига юкланади.
19. Ишчи гуруҳ жойларга боргунгача, тайёрланган ўрганиш режаси ва саволлари тегишли ҳудудий комиссияга юборилади, ҳудудий комиссия улар асосида зарур материаллар тайёрланишини таъминлайди.
20. Ишчи гуруҳ жойларга келгач ҳудудий комиссия томонидан тайёрланган материалларни, ҳудудий комиссия фаолиятини, Комиссия қарорларининг бажарилишини ўрганади ва таҳлил қилади.
Аҳоли пунктларини комплекс қуришнинг аҳволини ўрганиш ишчи гуруҳ томонидан, тегишли аҳоли пунктларига, ишлаётган, қурилаётган ва реконструкция қилинаётган объектларга, келгусида қуриш мўлжалланаётган ҳудудларга бевосита борган ҳолда амалга оширилади.
аҳоли пунктларини комплекс қуришнинг аҳволини ўрганиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларининг мутахассисларини жалб қилиш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бўлинмаларидан зарур маълумотлар ва ҳужжатларни сўраш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари тегишли раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
тегишли ҳудудий комиссияларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бўлинмаларига аҳоли пунктларини комплекс қуриш соҳасидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, шаҳарсозликка доир қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига қатъий ва изчил риоя қилинишини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш тўғрисида таклифлар киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бўлинмаларига Комиссия қарорлари бажарилишини таъминламаган тегишли мансабдор шахсларга нисбатан интизомий ва бошқа жазо чоралари қўллаш тўғрисида тақдимномалар киритиш.
21. Ишчи гуруҳ ўрганиш натижалари бўйича ҳудудий комиссия билан биргаликда, комиссия мажлисларида кўриб чиқиш учун хулоса ва тегишли материаллар тайёрлайди. Хулоса ишчи гуруҳ ва ҳудудий комиссия раҳбари томонидан имзоланади ҳамда бошқа материаллар билан бирга Комиссияга киритилади.
Ишчи гуруҳлар ва ҳудудий комиссияларнинг раҳбарлари ва аъзолари тайёрланган материалларнинг сифати ва холисоналиги учун шахсан жавоб берадилар.
22. Ишчи гуруҳларнинг иш регламенти, шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги ишларнинг аҳволини ўрганиш ва Комиссия мажлисида кўриб чиқишга киритиш учун тегишли таклифлар тайёрлаш тартиби Комиссия томонидан белгиланади.
23. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Комиссиянинг навбатдаги мажлисига барча зарур материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди ва вазирликлар, идоралар, юридик шахслар бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тижорат банклари, корхоналар ҳамда Комиссия аъзоларидан зарур материаллар ва эксперт хулосаларни олиш ҳуқуқига эга бўлади;
кун тартибидаги масалалар бўйича таҳлилий материаллар тайёрлашни ва Комиссия мажлисларини ўтказишни ташкил қилади;
Комиссия мажлисига материалларни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳлар ва ишчи орган ишларини ташкил қилади;
Комиссия раиси билан мажлисларни ўтказиш муддатлари ва жойини, шунингдек таклиф этиладиганлар контингентини келишиб олади;
Комиссия аъзолари ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг ўтказилиш санаси, вақти, жойи тўғрисида хабардор қилади;
Комиссия қарорларининг бажарилиши мониторингини олиб боради ва унинг натижаларини Комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун тақдим этади;
Комиссия протоколларини расмийлаштиради ва тасдиқланган протоколларни Комиссия аъзоларига, манфаатдор вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади.
26. Ишчи гуруҳлар ва ҳудудий комиссиялар томонидан тақдим этилган материалларни ишчи орган кўриб чиқади, у Комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун уларни расмийлаштиради, Комиссия мажлисининг кун тартибини тайёрлайди ва ҳужжатлар пакетини Комиссия котибига тақдим этади.
27. Комиссия мажлиси кун тартибидаги ҳар бир масала учун ҳужжатлар пакетида қарор қабул қилиш учун зарур материаллар (ишчи гуруҳларнинг хулосалари, таҳлилий маълумотномалар, жадваллар ва шу кабилар) ҳамда Комиссия қарорининг лойиҳаси мавжуд бўлиши керак.
28. Комиссия котиби тақдим этилган материаллар тўғрисида Комиссия раисига ахборот беради, Комиссия раиси кун тартиби ва тақдим этилган материаллар маъқулланган тақдирда Комиссия мажлиси ўтказиладиган вақтни ва санани, шунингдек Комиссия мажлисига таклиф этиладиган шахсларни белгилайди.
29. Комиссия котиби ишчи орган билан биргаликда мажлис материалларини протокол лойиҳаси билан бирга Комиссия аъзоларига, зарурият бўлганда, шунингдек мажлисга таклиф этилган бошқа шахсларга юборишни таъминлайди.
30. Комиссия қарори Комиссиянинг мажлисда қатнашаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.Овозлар тенг бўлган тақдирда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Комиссиянинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар юзасидан ўз фикрини ёзма равишда билдириш ҳуқуқига эга.
31. Комиссия раиси қарорларни тезкор қабул қилиш мақсадида Комиссиянинг алоҳида масалалар бўйича Комиссия аъзолари билан келишилган қарорларини сўров йўли билан тасдиқлаши мумкин.
32. Комиссия қарорлари Комиссия мажлиси протоколи билан расмийлаштирилади. Комиссия мажлиси протоколига унинг барча аъзолари томонидан розилик белгиси қўйилади, у котиб томонидан имзоланади, Комиссия раиси томонидан тасдиқланади ва бир ҳафта муддатда Комиссия аъзоларига ҳамда манфаатдор ташкилотларга юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Комиссия протоколининг асл нусхаси ва унга тегишли материаллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментида сақланади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/400/1289-сон)
34. Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорларининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
35. Комиссия қарорларининг бажарилишини назорат қилиш Комиссиянинг ишчи органи ва ишчи гуруҳлари томонидан амалга оширилади.
36. Ишчи орган ва ишчи гуруҳлар Комиссия қарорларини бажарилишини мунтазам равишда ўрганишади ва кўриб чиқишади, зарурият бўлганда Комиссия раисига тегишли таклифлар киритишади.
Қабул қилинган қарорлар бажарилмаган тақдирда Комиссия раиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига айбдор мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарлик чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритишга ҳақлидир.
37. Комиссия қарорларининг ҳудудларда бажарилишини ташкил этиш ҳудудий комиссияларга юкланади. Ҳудудий комиссиялар Комиссия қарорлари бажарилишини ташкил этиш бўйича зарур тадбирларни ишлаб чиқадилар ва уларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлайдилар.
38. Ишчи орган, ишчи гуруҳлар ва ҳудудий комиссиялар Комиссия қарорларининг бажарилиши натижалари тўғрисида ҳар ойда Комиссияга зарур материалларни илова қилган ҳолда тегишли таҳлилий маълумотнома тақдим этадилар.
39. Комиссия қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши аҳволини ўз мажлисларида мунтазам равишда кўриб чиқади.
1. Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш ҳудудий комиссиялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида тегишли ҳудудда аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида ташкил этилади.
2. Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш ҳудудий комиссияси (кейинги ўринларда ҳудудий комиссия деб аталади) ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш комиссияси тўғрисидаги Низомга, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ҳудудий комиссия тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш комиссиясига (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ҳисоб беради.
Ҳудудий комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларининг туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари, ҳудудий архитектура ва қурилиш бўлинмалари, шунингдек тегишли ҳудудда жойлашган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, уларнинг таркибий бўлинмалари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари, ҳудудий архитектура ва қурилиш, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлинмалари, бошқа алоқадор органлар томонидан шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари, ҳудудий архитектура ва қурилиш бўлинмалари томонидан аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларининг асосий қоидалари, ҳудудларни режалаштириш схемалари, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, ободонлаштириш схема ва лойиҳалари, туманни (туманлар гуруҳини) режалаштириш лойиҳалари, қуриш қоидалари амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни оқилона жойлаштириш, ривожлантириш, аҳоли пунктлари ерларидан мақсадли фойдаланиш, уй-жой фонди ҳамда ижтимоий ва ишлаб чиқариш мақсадидаги объектлар сақланишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
замонавий талаблар ва миллий анъаналарга мувофиқ аҳоли пунктларини шаҳарсозлик бўйича комплекс ривожлантиришни, уларнинг меъморий-бадиий қиёфаси ва бой меъморий-тарихий мерос сақланишини таъминлаш бўйича масалаларни кўриб чиқиш ва таклифлар киритиш;
шаҳарсозлик фаолияти объектларининг, шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш, уларни экспертизадан ўтказиш, шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизлик талабларига, шунингдек санитария норма ва қоидаларига риоя этилиши мониторингини олиб бориш;
ноқонуний қурилишларнинг, шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер участкаларидан ноўрин фойдаланишнинг олдини олиш ва унга йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўриш;
шаҳарсозлик фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳоли пунктлари бош режалари асосий қоидаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши, шаҳарсозликка доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўз қарорларининг шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан бажарилишини назорат қилиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ҳудудий комиссияга юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни сўраш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари тегишли раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига Комиссия қарорларининг бажарилишини таъминламаган тегишли мансабдор шахсларга нисбатан интизомий ва бошқа жазо чораларини қўллаш шунингдек айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиш тўғрисида тақдимномалар киритиш;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 327-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
ваколатли давлат органларига тегишли ҳудудда шаҳарсозликка доир қонун ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда амалга оширилаётган шаҳарсозлик фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ёки белгиланган тартибда тўхтатиш тўғрисида таклифлар киритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳудудий комиссиянинг унга юкланган вазифаларни бажариш бўйича фаолиятининг натижадорлиги учун жавоб беради.
8. Ҳудудий комиссия аъзолари улар ўртасида тақсимланган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб берадилар.
9. Ҳудудий комиссия ўз ишларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш комиссияси иш режасига мувофиқ ишлаб чиқиладиган ва ҳудудий комиссия раиси тасдиқлайдиган йиллик режа асосида ташкил қилади.
10. Ҳудудий комиссия доимий ва мунтазам равишда, тегишли аҳоли пунктларига, ишлаётган, қурилаётган ва реконструкция қилинаётган объектларга истиқболли қуриш мўлжалланаётган ҳудудларга бевосита борган ҳолда шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг талаблари бажарилишининг аҳволини ўрганади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ҳудудий комиссия мажлислари тасдиқланган иш режасига мувофиқ ҳар ойда камида бир марта ўтказилади. Ҳудудий комиссия раиси томонидан навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин.
12. Ҳудудий комиссия мажлисини унинг раиси бошқаради. Ҳудудий комиссия раиси бўлмаган тақдирда мажлисни унинг ўринбосари бошқаради. Ҳудудий комиссия мажлиси унда ўз аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Ҳудудий комиссия қарори аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда ҳудудий комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳудудий комиссиянинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар юзасидан ўз фикрини ёзма равишда билдиришга ҳақлидир.
13. Ҳудудий комиссия раиси билан келишган ҳолда унинг объектив сабабларга кўра мажлисда қатнашмаётган аъзолари ўрнига уларнинг ваколатли вакиллари овоз бериш ҳуқуқисиз қатнашишлари мумкин.
14. Ҳудудий комиссия раиси қарорларни тезкор қабул қилиш мақсадида ҳудудий комиссия аъзолари билан келишилган алоҳида масалалар бўйича қарорларни сўров йўли билан тасдиқлаши мумкин.
15. Ҳудудий комиссия мажлисларига ҳокимликларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари, шунингдек, кўриб чиқилаётган масалалар характерига кўра, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бўлинмалари раҳбарлари таклиф этилади.
Ҳудудий комиссия мажлисларида ҳудудий гуруҳлар томонидан ўтказилган ўрганишларнинг натижалари кўриб чиқилади, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий бўлинмалари тегишли раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилади.
16. Ҳудудий комиссия қарорлари ҳудудий комиссия мажлисининг протоколи билан расмийлаштирилади. Ҳудудий комиссия мажлиси протоколига унинг барча аъзоларининг розилик белгиси қўйилади, протокол котиб томонидан имзоланади, ҳудудий комиссия раиси томонидан тасдиқланади ҳамда бир ҳафта муддатда ҳудудий комиссия аъзоларига, манфаатдор ташкилотларга ва Комиссиянинг ишчи органига юборилади.
17. Ҳудудий комиссия протоколининг асл нусхаси ва унга тегишли материаллар ҳудудий комиссиянинг ишчи органида сақланади.
18. Ҳудудий комиссия қарорларининг бажарилишини назорат қилиш ҳудудий комиссиянинг ишчи органи томонидан амалга оширилади.
19. Ҳудудий комиссия ҳар ойда, ой тугагандан кейин 10 кун мобайнида Комиссияга ҳисобот даврида бажарилган ишлар тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
20. Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари тегишли равишда ҳудудий комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳудудий комиссиянинг навбатдаги мажлисига барча зарур материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди ва маҳаллий давлат ҳокимияти тегишли органларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органларидан ҳамда ҳудудий комиссия аъзоларидан зарур материаллар ва эксперт хулосаларни олиш ҳуқуқига эга бўлади;
кун тартибидаги масалалар бўйича таҳлилий материаллар тайёрлашни ва ҳудудий комиссия мажлисларини ўтказишни ташкил қилади;
ҳудудий комиссия раиси билан мажлисларни ўтказиш муддатлари ва жойини, шунингдек таклиф этиладиганлар контингентини келишиб олади;
ҳудудий комиссия аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг ўтказилиш санаси, вақти, жойи тўғрисида хабардор қилади;
ҳудудий комиссия қарорларининг бажарилиши мониторингини олиб боради ва унинг натижаларини ҳудудий комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун тақдим этади;
ҳудудий комиссия протоколларини расмийлаштиради ва тасдиқланган протоколларни ҳудудий комиссия аъзоларига, манфаатдор ташкилотларга юборади.
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қурилиш масалаларига мутасадди ўринбосари (ҳудудий комиссия раиси).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.