Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 29.07.2016 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 242-моддасига асосан мулкни рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги даъволар мулк жойлашган жойдаги суднинг судловига тегишлидир. Агар шу иш бошқа судда, хусусан далилларнинг кўпи бўлган жойдаги судда тез ва ҳар томонлама кўрилиши мумкин деб топилса, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 146-моддасининг 2-қисмига биноан ишни кўриш учун шу жойдаги судга ўтказиш тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тарафлар тақдим қилган далиллар билан чекланмасдан, судья ишни суд мажлисига тайёрлаш вақтида ёки ишни кўриш жараёнида Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 57-моддаси тартибида далилларни тўплашда уларга ёрдам кўрсатиши лозим. Зарур ҳолларда суд, жиноят ишини чақириб олиб, ундаги мулкни рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги даъвога тегишли бўлган далилларга баҳо бериши мумкин.
Шуни назарда тутиш керакки, мулкнинг даъвогарга тегишли эканлиги исботлашнинг қонунда белгиланган муайян тартиби асосида тасдиқланиши лозим бўлса, (Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 56-моддаси) суд фақат исботлашнинг йўл қўйилган воситаларигагина эътибор бериши керак. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 109, 311, 733, 832-моддалари талабларига хилоф равишда мулкнинг сотиб олиниши ҳолатлари гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар низоли мулк ғайриқонуний ёки давлат зарарига қилинган ҳаракатлар туфайли орттирилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 1023-моддаси тартибида бу мулк прокурор, манфаатдор ташкилот ёки шахсларнинг даъвосига кўра давлат даромадига ёки етказилган зарарни ундириш ҳисобига ўтказилиши мумкин.
13. Эр-хотиндан бирининг унга биргаликдаги умумий мулкдан тегишли ҳиссасини рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги даъвосини ҳал этишда суд Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23, 27-моддаларига асосан эр-хотиннинг никоҳ давомида орттирган мулклари уларнинг биргаликдаги умумий мулки эканлигини, ушбу мулк бўлинганида уларнинг ҳиссалари тенг ҳисобланишини эътиборга олиши лозим.
Фуқаролик кодексининг 224-моддаси талабига кўра, ҳукмнинг фуқаровий даъвога ва бошқа мулкий ундиришларга доир қисмининг ижросини таъминлаш учун умумий мол-мулк хатланганда, умумий мулкнинг улушли мулкдори шу мулкни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Улушни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини бошқа шахсга беришга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, мулкни рўйхатдан чиқариш ҳақидаги талабларга ҳам Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 150-моддасида кўзда тутилган 3 йиллик умумий даъво муддати татбиқ қилинади. Даъво муддатининг ўтиши манфаатдор шахснинг ўзига тегишли мулкнинг рўйхатга олинганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошланади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази