Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 13.11.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
1. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 35-бобида белгиланганига кўра, шахс пул маблағлари қўйилганлиги ҳақида ёки қимматли нарсалар ёхуд давлат заёми облигациялари сақлаш учун топширилганлиги тўғрисида банк томонидан тақдим этувчига берилган қийматли ҳужжатни йўқотган тақдирда, шунингдек, қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда, суддан йўқолган ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш ва йўқотилган ҳужжат бўйича ҳуқуқларини тиклаш тўғрисида илтимос қилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда уларга бўлган ҳуқуқни тиклаш ҳақидаги ишлар алоҳида тартибда кўрилади, шунинг учун аризада ФПКнинг 149-моддасида кўрсатилган умумий талаблардан ташқари ФПКнинг 301-моддасида белгиланган маълумотлар қайд этилиши лозим. Аризачи мазкур шартларни бажармаса, судья аризани ҳаракатсиз қолдириб, аризачига бу ҳақда хабар бериб, камчиликларни тугатишга муддат беради. Агарда аризачи камчиликларни белгиланган муддатда бартараф этмаса, ариза қабул қилинмаган деб ҳисобланади ва аризачига қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. ФПКнинг 301-моддасида кўрсатилган йўқотилган ҳужжатнинг алоҳида белгилари деб ҳисоб сони, назорат варақаси (талон)нинг сони, омонат қўйилган кун, омонат бўйича операция амалга оширилган куни, омонатнинг миқдори ёки қолган қисми, облигация рақамлари, сақлаш учун топширилган қимматликларнинг тавсифи ва ўзига хос хусусиятлари тушунилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Йўқолган ҳужжат ҳақидаги маҳаллий матбуотда берилган эълон истисносиз ФПКнинг 303-моддаси билан белгиланган талабларни ўзида акс эттириши лозимлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шу билан бирга эълон йўқолган ҳужжатнинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттириши керак эмас. ФПКнинг 308-моддасига биноан йўқотилган ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш иш мазмунан кўриб бўлинганидан сўнг суднинг қарорига асосан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агарда ҳужжат сақловчи йўқолган ҳужжатга нисбатан даъво қилса, суд ФПКнинг 305-моддаси билан кўзда тутилган талаблар бажарилганидан сўнг тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқотилиши сабабли уларни тиклаш ҳақидаги аризани кўрмасдан қолдиради. Бундай ҳолатда тақиқлаш чоралари иш судда кўрилгунга қадар ўз кучини сақлаб қолади, уларни бекор қилиш ФПКнинг 306-моддасига кўра амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. ФПКнинг 305, 306-моддаларида кўрсатилган даъвонинг тааллуқлилиги фуқаролик-процессуал қонунчилигининг умумий қоидалари бўйича белгиланади ва унга кўра даъво жавобгар яшаш жойида қўзғатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Агар иш ФПКнинг 308-моддасига асосан ҳал қилинишида омонат ёки қимматликлар суднинг тақиқловчи чоралари олинишидан муқаддам тегишли муассаса томонидан берилган бўлганлиги ёки аризачи кўрсатилган йўқолган ҳужжатларнинг алоҳида белгилари уни аниқлашга етарли эмаслиги маълум бўлса, суд аризачига омонатни қайтаришни ёки ҳақиқий эмас деб топилган ҳужжат ўрнига янги ҳужжат бериш вазифасини тегишли муассасага юклатишни рад этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ҳужжат сақловчининг асоссиз бойиши ҳақида даъво тушса, (ФПКнинг 309-моддаси) у ўзининг шу қимматли ҳужжатнинг ҳалол ва қонуний эгаси эканлигини ҳамда бойиш аломати борлиги ва унинг ҳажмини исботлаши керак. Йўқолган ҳужжат ўрнига суднинг қарорига кўра янги ҳужжат олган шахс қонуний сақловчи олдида қонунсиз олинган ва сақланган мулкнинг миқдорида моддий жавобгардир.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази