08.01.2009 йилдаги 6-сон
Ҳужжат 08.01.2009 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Ушбу Низом «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддасига мувофиқ наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишга лицензияси мавжуд бўлган юридик шахслар томонидан наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар юритиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар сотиш (бериш)га лицензияси мавжуд бўлган юридик шахслар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича сотилган (берилган) ҳар бир наркотик восита, психотроп модда ва прекурсор миқдори ва уларнинг ҳисобот даври охиридаги ҳолатига кўра қолдиғи тўғрисида чораклик ва йиллик ҳисоботлар тақдим этадилар.
4. Наркотик воситалар ва психотроп моддалар ишлаб чиқарувчилар, тайёрловчилар ҳисобланган ҳамда уларни сотишга лицензияси бўлган юридик шахслар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳар бир сотилган наркотик восита ва психотроп модда миқдори ва уларнинг ҳисобот даври охиридаги ҳолатига кўра қолдиғи тўғрисида чораклик ва йиллик ҳисоботлар тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлардан тиббиётда ва ветеринарияда фойдаланишга лицензияси мавжуд бўлган юридик шахслар ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича фойдаланилган ҳар бир наркотик восита, психотроп модда ва прекурсор миқдори ва уларнинг ҳисобот даври охиридаги ҳолатига кўра қолдиғи тўғрисида чораклик ва йиллик ҳисоботлар тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлардан илмий ва ўқув мақсадларида фойдаланишга лицензияси мавжуд бўлган юридик шахслар ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича фойдаланилган ҳар бир наркотик восита, психотроп модда ва прекурсор миқдори ва уларнинг ҳисобот йил якуни ҳолатига кўра қолдиғи тўғрисида йиллик ҳисобот тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Прекурсорлар ишлаб чиқаришга, шунингдек улардан ишлаб чиқариш эҳтиёжи учун фойдаланишга лицензияси мавжуд бўлган юридик шахслар ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича прекурсорларнинг муомалада бўлиши бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботлар тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.