18.11.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1870
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 18.11.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1870
Кучга кириш санаси
28.11.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 30.07.2019
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сонли «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 17-сон, 130-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сонли «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 5-сон, 57-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сонли «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 17-сон, 130-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сонли «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 5-сон, 57-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси (бундан кейинги ўринларда Биржа деб юритилади) биржа савдоларида пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартибини белгилайди.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг 2011 йил 17 ноябрдаги 13, 70-сонли қарорига (рўйхат рақами 1870-1, 21.12.2011 й.) асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 51-сон, 549-модда)
8. Биржа савдолари Ўзбекистон Республикасининг «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 171-модда) ва Биржа савдолари қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Савдолар мунтазам равишда ҳафтанинг иш кунларида ўтказилади.
28. Агар харидор ушбу Низомнинг 26-бандида белгиланган муддатларда тузилган олди-сотди шартномасига мувофиқ маблағларни тўлиқ ҳажмда ўтказилишини таъминламаса, ҲККП кўрсатилган муддат ўтгач, бир иш куни мобайнида сотувчи ва Биржага битишув бекор қилинганлиги тўғрисида хабар беради ва жарима чораси сифатида сотувчининг ҳисобварағига, Биржанинг воситачилик ҳақини чегирган тарзда, лекин закалат миқдоридан кам бўлмаган миқдордаги маблағни шартнома шартлари бажарилмаганлиги учун ўтказиб қўяди.
32. Юк хати нусхасининг тақдим этилиши ҲККП учун бир банк иш куни мобайнида, ушбу Низомнинг 19-бандига мувофиқ очилган иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақдан сотувчининг унга хизмат кўрсатувчи банкдаги асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига, сотувчининг шахсий ҳисобварағи кўрсатилган ҳолда ўтказиш, шунингдек битишувни ёпиш учун асос ва мажбурият бўлиб хизмат қилади.