«Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида» 2000 йил 12 июлдаги 267-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини, мақсадли дастурларни ва ходимларнинг меҳнат шарт-шароитларини яхшилаш ва муҳофаза қилишга йўналтирилган бошқа чора-тадбирларни молиялаштириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади)ни ташкил этишга ҳақлидир.
2. Жамғарма мустақил юридик шахс ҳисобланмайди ва ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган маблағларни жамлаш учун ташкилотнинг тегишли бошқарув органининг қарори асосида ташкил этилади.
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
иш ўринларини меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидалари ва нормалари талабларига мувофиқ жиҳозлашга;
меҳнат шарт-шароитларини яхшилашга ҳамда хавфсиз ва самарали меҳнат қилиш шароитларини яратишга, ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш (малакасини ошириш)га;
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва меҳнатни муҳофаза қилишни тарғиб қилиш воситалари билан таъминлашга;
ташкилотнинг ички норматив ҳужжатлари билан белгиланадиган меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа йўналишлари бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга йўналтирилган тадбирларни молиялаштириш учун фойдаланилади.
5. Меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари ва ушбу чора-тадбирларни молиялаштириш учун зарур маблағлар миқдори коллектив шартномада, агар бундай шартнома тузилмаган бўлса — иш берувчи билан касаба уюшмаси қўмитаси ёхуд ходимларнинг бошқа вакиллик органи ўртасида тузиладиган битимда назарда тутилади.
6. Ташкилотнинг меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларининг истиқболдаги ва йиллик режаларини ишлаб чиқишда, биринчи навбатда, чанг босганлик, заҳарли газлар билан ифлосланганлик, вибрация, шовқинни, бошқа хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини, ёнғин-портлаш хавфини, оғир қўл меҳнатини камайтириш (бартараф этиш)ни талаб қиладиган ишлаб чиқаришлар, участкалар, объектлар, технологик жараёнлар аниқланади, шунингдек зарарли ишлаб чиқаришларда ва оғир ишларда банд бўлган ишчилар (айниқса хотин-қизлар) сонини камайтириш, меҳнатнинг хавфсизроқ шарт-шароитларини яратишга доир чора-тадбирлар мўлжалланади.
қурилаётган бинолар, иншоотлар, монтаж майдонлари, хандақлар, нарвонлар ва ҳоказолар яқинида иш жойини ўраш;
ҳавоза тайёрлаш, монтаж қилиш ва уларни қисмларга ажратиш, ҳавозалар ўрнатиш, хандақлар ва котлованларни маҳкамлаш;
махсус кийим-бош ва махсус пойабзал сотиб олиш, уларни сақлаш, таъмирлаш, ювиш, чангдан тозалаш, қуритиш, дезинфекциялаш;
ишчиларни даволаш-профилактика овқатлари, сут, совун билан таъминлаш, санитария-маиший ва хизмат хоналари сотиб олиш ва улар томонидан хизматлар кўрсатилиши;
бинолар, иншоотлар ва асбоб-ускуналарни сақлаш элементларидан бири сифатида деворлар, шифтлар, конструкциялар, асбоб-ускуналарни рангли бўяш;
ташкилот ҳудудини ободонлаштириш, шохобча йўллар, пиёдалар йўлакларини асфальтлаш, ҳудудни кўкаламзорлаштириш;
корхона яқинида жойлашган тураржой туманлари учун нормал санитария шароитлари яратиш асосий мақсади бўлган ҳаво ва сув бассейнларининг ифлосланишини камайтириш ёки ифлосланганликни бартараф этиш чора-тадбирлари киритилмайди.
8. Ташкилот ҳар йили, ушбу Низомдан келиб чиқиб, жорий йилнинг IV чорагида келгуси йилда меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқади ва уни касаба уюшмаси қўмитаси ёхуд ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда белгиланган тартибда тасдиқлайди.
Меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари молиялаштириш манбалари ва моддий ресурслар билан таъминланиши керак.
9. Жамғарма маблағлари меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг маълумоти асосида ташкилотнинг тегишли бошқарув органи томонидан тасдиқланган смета доирасида сарфланади.
10. Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши устидан назоратни меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари билан бир қаторда бош бухгалтер ва касаба уюшмаси қўмитаси ёхуд ходимларнинг бошқа вакиллик органи амалга оширади.
11. Жамғарманинг ҳисобот йилида фойдаланилмаган маблағлари олиб қўйилмайди, кейинги йилга ўтади ҳамда ушбу Низомда ва ташкилотнинг ички норматив ҳужжатларида белгиланган мақсадларда сарфланади.
12. Меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини молиялаштириш учун ажратилган маблағлардан бошқа мақсадларда, шу жумладан солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни, бошқа кредитор қарздорликни қайтариш учун фойдаланилиши мумкин эмас.
13. Ташкилот раҳбарияти Жамғарма маблағларидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги учун қонунда белгиланган тартибда жавоб беради.