Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

2. Юқорида кўрсатиб ўтилган конвенциялар, шунингдек Миллий ҳаракатлар режасидан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Миллий ҳаракатлар режаси тўғрисидаги ахборотни манфаатдор халқаро ташкилотларга маълум қилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Т/рТадбирлар номиАмалга ошириш механизми*Бажариш муддатиМасъул ижрочилар
I. Болалар меҳнатидан ноқонуний фойдаланишга йўл қўймаслик юзасидан назоратни амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш
1.Ўзбекистон Республикасида ишга қабул қилиш учун белгиланган энг кичик ёшга кўрсатмани назарда тутувчи Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги Конвенциянинг ратификация қилинганлиги ҳақидаги ҳужжатга илова қилинадиган баёнотни ишлаб чиқиш ва Халқаро Меҳнат Ташкилотига (кейинги ўринларда ХМТ деб юритилади) юбориш.Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги Конвенция ратификация қилинганлиги ҳақидаги ҳужжатга илова қилинадиган баёнот2008 йил III чорак Ташқи ишлар вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси
2.Қонун ҳужжатларини хатловдан ўтказиш ва болаларни Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги Конвенцияда белгиланган болалар меҳнатининг оғир шаклларига жалб этганлик учун, шунингдек 18 ёшга етмаган шахсларга нисбатан меҳнат қонунчилигини бузганлик учун хўжалик юритувчи субъектлар ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан ота-оналарнинг жавобгарлигини белгилаш ва кучайтириш бўйича таклифлар тайёрлаш.Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари2009 йил II чорак Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Адлия вазирлиги
3.Ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари рўйхатини қайта кўриб чиқиш.Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартиришлар киритиш2009 йил II чорак Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги
4.Болалар меҳнатидан фойдаланишга йўл қўймаслик, шунингдек унинг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилиш масалаларини вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар мажлисларида кўриб чиқиш.Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар қарорлариҲар йилиЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар
5.16 ёшгача бўлган болаларни ишга қабул қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат2008 йил IV чорак Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши
6.Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги Конвенция ҳамда Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги Конвенция талабларини ҳисобга олган ҳолда, 18 ёшдан кичик бўлган шахсларнинг оғир юкларни кўтариш ва кўчиришдаги мавжуд нормативларни кўриб чиқиш ва зарур бўлганда уларга ўзгартиришлар киритиш. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат2008 йил IV чорак Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши
7.Ўқувчиларнинг республика корхоналарида ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш.Ҳукумат қарори лойиҳаси2008 йил IV чорак Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги
8.Оилавий бизнес ва ҳунармандчилик фаолияти тўғрисидаги низомни, уларда ўн саккиз ёшга етмаган шахсларнинг иштирок этиши тартибини назарда тутган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.Ҳукумат қарори лойиҳаси2009 йил II чорак Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси
II. Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги Конвенцияни ҳамда Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги Конвенцияни амалга оширишни назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш
9.Корхоналар, ташкилотлар ва жисмоний шахслар томонидан болаларни меҳнатга мажбур қилишга йўл қўймаслик ва улар томонидан вояга етмаганлар учун қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнат нормалари ва шароитларига, шунингдек Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги Конвенция ҳамда Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги Конвенция талабларига риоя қилиниши юзасидан таъсирчан назоратни таъминлаш.Тадбирлар режасиТасдиқлаш — 2008 йил сентябрь

Амалга ошириш — доимо
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
10.Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш ва ўн саккиз ёшдан кичик бўлган ёшларнинг меҳнат шароитлари бўйича меҳнат қонунчилигига риоя этилиши юзасидан назоратни таъминлаш.Қонун ҳужжатларига мувофиқ режали ва режадан ташқари текширишларҚонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган муддатларда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
11.Ҳар бир таълим муассасаси даражасида ўқувчиларнинг машғулотларга доимий равишда қатнашмаслигининг ҳар бир ҳолатини кўргазмали муҳокама қилган ҳолда ўқувчиларнинг ўқув машғулотларидаги давомати юзасидан назоратни таъминлаш.
Таълим муассасалари раҳбарларининг ўқувчилар контингентини сақлаш ва уларнинг давомати юзасидан шахсий жавобгарлигини белгилаш.
Ижрочиларнинг қўшма қарориҚарор қабул қилиш — 2008 йил сентябрь

Амалга ошириш — доимо
Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ёшлар иттифоқи
12.Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчиларининг мажбурий меҳнатидан фойдаланишга йўл қўймаслик юзасидан мониторинг ва назоратни амалга ошириш. Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қўшма қарориҚарор қабул қилиш — 2008 йил сентябрь

Амалга ошириш — доимо ���
Халқ таълими вазирлиги, «Маҳалла» жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ёшлар иттифоқи
13.Ўқув муассасасига қатнамайдиган болаларнинг ота-оналарига жамоат таъсирини кўрсатиш ва болаларни ўқишга қайтариш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ана шундай болалар билан ишлашини кучайтириш.Ижрочиларнинг қўшма қарориҚарор қабул қилиш — 2008 йил сентябрь

Амалга ошириш — доимо
Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, «Маҳалла» жамғармаси
14.Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудудларида (якка тартибдаги қурилиш, ҳунар-мандчилик соҳасида ва иқтисодий фаолиятнинг бошқа турларида) болаларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланишга йўл қўймаслик юзасидан жамоат назоратини амалга ошириш.Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарориҚарор қабул қилиш — 2008 йил октябрь

Амалга ошириш — доимо
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Маҳалла» жамғармаси
15.Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 майдаги 106-сон қарорига мувофиқ амалга оширилаётган аҳоли бандлигини доимий равишда ўрганиш доирасида банд бўлган 18 ёшгача бўлган шахслар сони тўғрисида маълумотлар олинишини таъминлаш. Тадбирлар режасиТасдиқлаш — 2008 йил сентябрь

Амалга ошириш—белгиланган муддатларда
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
16.Амалдаги давлат статистика ҳисоботи доирасида 18 ёшгача бўлган ходимлар сонини ҳисобга олишни таъминлаш.Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарори2008 йил IV чорак Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
17.Болалар меҳнати масалалари бўйича бандликнинг норасмий секторини ўрганишни ўтказиш методикасини ишлаб чиқиш.Методика2009 йил II чоракМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

Болалар меҳнати масалалари бўйича бандликнинг норасмий секторини ўрганишни ўтказиш.

Ўрганишларни ўтказиш Ҳар йили
18.Нотинч оилалардаги болалар аҳволининг доимий мониторингини амалга ошириш. Тадбирлар режасиТасдиқлаш — 2008 йил сентябрь

Амалга ошириш — доимо
Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар, Халқ таълими вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» жамғармаси, Ёшлар иттифоқи
19.Болаларнинг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари бузилиши тўғрисида келиб тушаётган хабарларга қонун ҳужжатлари доирасида ўз вақтида муносабат билдириш мақсадида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, шунингдек унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида болалар меҳнати масалалари бўйича доимий фаолият юритадиган «Ишонч» телефонларини ташкил этиш.Вазир буйруғи2008 йил сентябрь Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
20.Пахта йиғим-терими ишларида умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг мажбурий меҳнатидан фойдаланишга йўл қўймаслик юзасидан жойларда мониторинг олиб бориш учун ишчи гуруҳ ташкил этиш.Ишчи гуруҳ таркиби ва ҳаракатлар режаси2008 йил сентябрь, кейинчалик ҳар йили––август Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Пахта йиғим-терими ишларида умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг мажбурий меҳнатидан фойдаланишга йўл қўймаслик юзасидан жойларда мониторинг олиб бориш. Ҳар йили— август-ноябрь
Мониторинг натижалари тўғрисидаги таҳлилий маълумотномани тегишли таклифлар билан бирга Вазирлар Маҳкамасига киритиш.Ҳар йили —
10 сентябрь,
10 октябрь,
10 ноябрь,
10 декабрь
21.Жамоа шартномаларини, уларга ёшларга нисбатан, айниқса ўн саккиз ёшдан кичик бўлган шахсларга нисбатан меҳнат қонунчилигида ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқлар ва қўшимча кафолатларга риоя қилишни, шунингдек уларнинг ишлаб чиқаришда ижтимоий муҳофазаси таъминланганлигини кафолатлайдиган махсус қоидаларни киритган ҳолда қайта кўриб чиқиш. Жамоа шартномаси тузиш бўйича тавсиялар2008 йил IV чорак Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси
III. Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги Конвенцияни ҳамда Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги Конвенцияни амалга ошириш масалалари бўйича кенг ахборот-тушунтириш ишлари олиб бориш
22.Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги Конвенция ҳамда Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги Конвенция мазмунини тушунтирган ҳолда оммавий ахборот воситаларида ахборот материаллари эълон қилиш.2008-2009 йиллар учун оммавий ахборот воситаларида ёритиш дастури Тасдиқлаш — 2008 йил сентябрь

Амалга ошириш — 2008-2009 йиллар
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати
23.Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги Конвенция ҳамда Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги Конвенция мазмунини тушунтириб берадиган ахборот материаллари (рисолалар, буклетлар)ни иш берувчилар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасида тарқатиш.Ахборот материалларини ишлаб чиқиш ва нашр этиш қўшма режасиТасдиқлаш — 2008 йил сентябрь

Амалга ошириш — 2008-2009 йиллар
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, ХМТ**, ЮНИСЕФ**
24.Ота-оналарни болалар меҳнатининг оғир шакллари оқибатлари тўғрисида мақсадли хабардор қилишга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.Чора-тадбирлар комплексиТасдиқлаш — 2008 йил октябрь

Амалга ошириш — доимо
Халқ таълими вазирл�ги, Ўрта махсус, касб-ҳун?р таълими маркази, ХМТ**, ЮНИСЕФ**
25.Халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш кунига бағишланган «давра суҳбати» ташкил этиш.Болалар меҳнати муаммоларини кенг муҳокама қилиш 2009 йилдан бошлаб ҳар йили 12 июлдаМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вазирликлар ва идоралар
26.Манфаатдор халқаро ташкилотлар учун республика томонидан болалар меҳнатининг оғир шаклларига йўл қўймаслик бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар масалалари бўйича йиллик маърузалар тайёрлаш. Халқаро жамоатчиликни болалар меҳнатининг оғир шаклларини йўқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида хабардор қилишҲар йили 1 февралгача Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, ЮНИСЕФ**, ХМТ**, ПРООН**
27.Болалар меҳнати масалалари бўйича халқаро конференцияларда Ўзбекистон делегациясининг иштирокини таъминлаш ва ушбу масалалар бўйича Ўзбекистон муносабатини халқаро жамоатчиликка етказиш. Болалар меҳнатининг оғир шаклларини йўқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида халқаро жамоатчиликни хабардор қилишБелгиланган тартибда келишув бўйичаМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Бош прокуратура, ХМТ**, ЮНИСЕФ**, ПРООН**
28.2010 йилдан бошлаб касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий ўқув юртларида ўқув режалари ва ўқув дастурларига «Бизнес билан танишиш» ва «Меҳнат ҳуқуқи» ўқув модулларини жорий этиш.Чора-тадбирлар комплексиТасдиқлаш—2008 йил октябрь

Амалга ошириш — 2008-2009 йиллар
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Савдо-саноат палатаси, ХМТ**
29.Қишлоқ хўжалиги ишларини амалга оширишда болаларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланишга йўл қўймаслик тўғрисида қўшма баёнот қабул қилиш.Ижрочиларнинг қўшма баёноти2008 йил III чорак Фермер хўжаликлари уюшмаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
IV. Болалар меҳнатининг оғир шаклларига йўл қўймасликка йўналтирилган халқаро ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш
30.Ўзбекистон Республикасининг ХМТнинг Болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича Дастури (ИПЕК)га қўшилиши юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш.Мамлакатимизда ХМТ ИПЕК фаолиятининг устувор йўналишларини шакллантириш.Тадбирлар режаси, Ўзаро тушуниш тўғрисидаги Меморандум лойиҳаси2009 йил II чоракМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги
31.Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва болалар меҳнатининг оғир шаклларига йўл қўймаслик масалалари бўйича:
— меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари, халқ таълими органлари (умумтаълим мактаблари раҳбарлари) ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари учун;
— болалар ҳуқуқларини таъминлаш ва болалар меҳнати муаммоларини ёритадиган оммавий-ахборот воситалари журналистлари ва муҳаррирлари учун;
— касаба уюшмалари ташкилотлари раҳбарлари учун тренинг ва семинарлар туркумини ташкил этиш.
ЮНИСЕФ, ХМТ, ПРООН ва Осиё тараққиёт банки молиявий кўмагида ўтказиладиган тренинг ва семинарлар дастуриТасдиқлаш — 2008 йил октябрь

Амалга ошириш— 2008––2009 йиллар
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, ЮНИСЕФ**, ХМТ**, ПРООН**, Осиё тараққиёт банки**
32.Мамлакатимиз минтақаларида туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ўринбосарлари учун болалар ҳуқуқларини таъминлаш ва уларни меҳнатнинг оғир шаклларидан муҳофаза қилиш масалалари бўйича тренинглар ўтказиш.ЮНИСЕФ томонидан молиялаштириладиган тренинглар дастури2008––2009 йилларДавлат ва жамият қурилиши академияси, ЮНИСЕФ**
33.Фермерлар ўртасида қишлоқ хўжалиги ишларига қатнашишга болаларни жалб этишда қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ишлари ўтказиш.Ахборот-тушунтириш ишлари жадвали, дастуриТасдиқлаш — 2008 йил сентябрь

Амалга ошириш — 2009 йил
Фермер хўжаликлари уюшмаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, ЮНИСЕФ**
34.Болалар ҳуқуқларини таъминлаш, шу жумладан меҳнат соҳасида таъминлаш ва болалар меҳнатининг оғир шаклларига йўл қўймаслик масалалари бўйича ахборот материаллари (плакатлар, постерлар) ишлаб чиқиш ва ўқув юртларида тарқатиш.ЮНИСЕФнинг молиявий иштирокида нашр проспекти ва ишлаб чиқиш жадвали2009 йилХалқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, ЮНИСЕФ**
35.«Болаларнинг муҳофазаланганлигини таъминлайдиган муҳитни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлаш, унда:
— кам таъминланган оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни;
— инфратузилмани ва ҳаётда оғир вазиятларга тушиб қолган болаларни қўллаб-қувватлаш методларини такомиллаштиришни назарда тутиш.
Ушбу лойиҳани аҳоли фаровонлигини ошириш минтақавий стратегияларига жорий этиш.
Лойиҳани амалга ошириш дастури, молиявий ҳужжатларИшлаб чиқиш — 2009 йил 1 январгача

Амалга ошириш — 2009-2010 йиллар
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, ЮНИСЕФ, Осиё тараққиёт банки, ПРООН
36.Минтақага мақсадли донор маблағларини жалб қилган ҳолда Оролбўйи минтақасида яшаётган болаларнинг фаровонлигини ошириш учун қулай муҳит яратишни назарда тутадиган 2009-2010 йиллар учун «Орол болалари» халқаро дастурини ишлаб чиқиш. Дастурни тасдиқлаш тўғрисида Ҳукумат қарориИшлаб чиқиш — 2009 йил II чорак

Амалга ошириш — 2009-2010 йиллар
Орол генофондини ҳимоя қилиш жамғармаси, ЮНИСЕФ**, ПРООН**, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари
37.Кам таъминланган оилалар учун болалар меҳнатига иқтисодий муқобил чоралар сифатида, шу жумладан аҳолининг ўзини ў�и иш билан банд қилиши?а кўмаклашиш мақсадида айниқса узоқ қишлоқ ва тоғли туманларда янги иш ўринлари ташкил этиш ва мавжуд иш ўринлари самарадорлигини ошириш бўйича инновация дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.Ижрочилар томонидан тасдиқланган дастурлар2009––2010 йилларМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Осиё тараққиёт банки, ПРООН, халқаро донор ташкилотлар

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази