LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорига мувофиқ ҳамда ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини янада ривожлантириш, тиббий-ижтимоий ва реабилитация хизматлари кўрсатиш самарадорлигини ошириш, тиббий-меҳнат экспертиза хизмати бошқариш тузилмасини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Республика Тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 27-сон, 283-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 305-модда)
Тиббий текширишдан қайта ўтказиш муддати кўрсатилмасдан ногиронлик гуруҳи белгиланадиган касалликлар рўйхати 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
бир ой муддатда тиббий-меҳнат экспертиза хизмати тузилмасини ва уни бошқариш механизмини ушбу қарор талабларига мувофиқлаштирсин;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уларда ногиронлар билан ишлаш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини кўрсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази врачларига малака тоифаси бериш (уларни тасдиқлаш) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аттестация ўтказилишини ташкил этсин.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари» тўғрисида 1992 йил 17 июлдаги 328-сон қарорининг 1-банди ҳамда қарорга илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 7-сон, 19-модда);
Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) ҳамда меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллиги туфайли тайинланган пенсияларни бошқа давлатларга ўтказиш тартиби тўғрисида» 1994 йил 23 июндаги 317-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 6-сон, 32-модда) 1-бандининг иккинчи хатбоши ҳамда қарорга 1-иловаси;
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 январдаги 56-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 1-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига киритилаётган ўзгартиришларнинг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг республикада тиббий-меҳнат экспертизаси соҳасида давлат бошқарувини амалга оширувчи таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек Молия вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига амал қилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Инспекциянинг моддий-техника таъминоти бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Давлат бошқаруви органлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари Инспекция ходимларига жорий этилади;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
4. Инспекция юридик шахс ҳисобланади ва мустақил балансга, банкда ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга, бошқа муҳрлар ва штампларга эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг (кейинги ўринларда ТМЭК деб аталади) ҳаёт фаолияти чекланганлигини экспертиза қилиш, ногиронликнинг гуруҳларини, сабабларини, бошланган вақтини ва муддатларини аниқлаш;
экспертизалар натижаларини, даволаш-профилактика муассасалари томонидан берилган тиббий ҳужжатларни ва фуқароларни тиббий текшириш натижаларини доимий равишда ўрганиш асосида ногиронликнинг ҳолатини, ўзгаришини ва ногиронликка олиб келган омилларни тизимли таҳлил қилиш;
ногиронликнинг олдини олиш соҳасида комплекс дастурларни ишлаб чиқишда, ногиронларни тиббий-ижтимоий ва касб бўйича реабилитация ва ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга оширишда қатнашиш;
ТМЭК врач-экспертлари лавозимига танлаш ва тавсия этиш бўйича малака комиссияси фаолиятини ташкил қилиш, тасарруфидаги ТМЭКларга ТМЭК мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалаларида услубий ёрдам кўрсатиш.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларига мувофиқ ногирон деб ҳисоблаш мақсадида фуқароларни тиббий текшириш учун барча фуқароларга тенг имкониятлар берилишини таъминлайди;
ҳаёт фаолияти чекланганлигини, меҳнатга лаёқатнинг йўқолгани даражасини, ижтимоий ҳимоя чораларига бўлган эҳтиёжни аниқлашни ташкил этади;
ногиронликнинг ҳолати ва сабабларини тизимли таҳлил қилади, ногиронликка олиб келган омилларни ўрганишда иштирок этади ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ногиронликнинг олдини олиш бўйича таклифлар киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ногиронлик кўрсаткичлари, фуқароларни тиббий текшириш ва қайта текшириш тўғрисидаги маълумотлар банкини шакллантиради;
ТМЭК мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тадбирларини амалга оширади;
ТМЭК врачларига малака тоифаларини бериш (тасдиқлаш) юзасидан аттестация ўтказиш тадбирларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади;
ТМЭКларни жойлаштириш, уларни зарур асбоб-ускуналар ва анжомлар билан жиҳозлашни ташкил этади, шунингдек қатъий ҳисобда турадиган бланкалар билан таъминлаш чора-тадбирларини кўради;
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ТМЭКлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ногиронларнинг тиббий-меҳнат экспертизаси, уларни тиббий-ижтимоий, малакали реабилитация қилиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига киритиш;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўз ваколатлари доирасида таркибий бўлинмалари тиббий-меҳнат экспертиза хизматлари раҳбарларига ногиронликнинг олдини олиш ва ногиронларни реабилитация қилиш масалалари бўйича тавсияномалар бериш, уларни амалга ошириш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритиш;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
ўз ваколатлари доирасида тегишли вазирликлар ва идоралардан Инспекция фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни сўраш ва олиш;
ТМЭКда текширувдан ўтган шахсларни, шунингдек хулосаси барча даражадаги ТМЭК қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўладиган бош ТМЭК қароридан норози бўлган шахсларни қайта текширувдан ўтказиш учун комиссиялар, зарурият бўлганда эса махсус комиссиялар ташкил этиш;
ногиронларнинг тиббий-меҳнат экспертизаси, уларни тиббий-ижтимоий ва малакали реабилитация қилиш соҳасидаги муаммоларни оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб бориш;
фуқароларнинг ногиронларнинг тиббий-меҳнат экспертизаси, уларни тиббий-ижтимоий ва малакали реабилитация қилиш масалалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Инспекцияни Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг қарори билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошқаради.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Инспекция бошлиғининг бир нафар ўринбосари бўлади. Бошлиқ ўринбосари Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Инспекция фаолиятига раҳбарлик қилади ва унга юкланган вазифаларни бажариш юзасидан шахсан жавоб беради;
ўз ваколатлари доирасида ТМЭК ходимларининг бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директорига туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган ТМЭКлари раисларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш тўғрисида таклифлар киритади;
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
тегишли бош ТМЭК раиси тақдимномасига биноан бош ТМЭК врач-экспертларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
(11-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ТМЭКларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида таклифлар киритади;
(11-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда ТМЭК деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тиббий-меҳнат экспертиза хизмати тизимидаги мустақил таркибий бўлинмалар ҳисобланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Ногиронларни тиббий-ижтимоий экспертиза ва реабилитация қилиш Республика инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади);
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг буйруқлари ва фармойишларига амал қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг хулосалари коллегиал, ТМЭК аъзоларининг мутлақ кўпчилик овоз бериши асосида қабул қилинади ҳамда унинг тавсиялари иш берувчилар, даволаш-профилактика, тиббий-ижтимоий, спорт муассасалари ва бошқа ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. ТМЭКларнинг моддий-техника таъминоти бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
бош ТМЭК раислари ва уларнинг ўринбосарларига — соғлиқни сақлаш муассасалари III типи раҳбар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентлари бўйича;
врачлар ва бошқа тиббиёт ходимларига — соғлиқни сақлаш муассасалари I гуруҳига мансуб ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентлари бўйича;
қолган ходимларга — давлат бошқаруви органлари тегишли ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентлари бўйича амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
8. Бош тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари юридик шахс ҳисобланади ҳамда мустақил балансга, банк ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга ва ўз номи ёзилган штампга эга бўлади.
9. Туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари юридик шахс ҳисобланмайди, ўз номи ёзилган муҳрга ва штампга эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
даволаш-профилактика муассасалари томонидан тақдим этилган тиббий ҳужжатлар ва фуқароларни кўрикдан ўтказиш натижалари асосида ҳаёт фаолиятининг чекланганлигини экспертиза қилиш, ногиронлик гуруҳини, сабабларини, унинг бошланган вақтини ва ногиронлик муддатларини, меҳнатга лаёқатнинг йўқолиши фоизини белгилаш;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
ногиронларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни бажаришга кўмаклашиш ҳамда ногироннинг ҳаёт фаолиятини ёки организми функцияларини тўлиқ ёки қисман тиклаш, ногиронлик гуруҳини пасайтириш ёки барқарорлаштириш асосида ушбу тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ногиронликнинг ҳолатини, ўзгаришини ва унга сабаб бўлган омилларни тизимли таҳлил қилиш, ногиронликнинг олдини олиш, ногиронларни тиббий-меҳнат экспертиза, реабилитация, ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида комплекс дастурларни ишлаб чиқишда қатнашиш.
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
туман, туманлараро, шаҳар, ихтисослаштирилган ТМЭК ишларини ташкил этиш ва назорат қилиш, уларга ташкилий-методик ёрдам кўрсатиш, ТМЭК фаолиятининг янги методлари ва шаклларини жорий этиш;
туман, туманлараро, шаҳар, ихтисослаштирилган ТМЭКларга ва даволаш-профилактика муасссасаларига тиббий-меҳнат экспертизаси, шу жумладан ТМЭК йўлланмаси бўйича ногиронлар ва беморларни маслаҳат текширувидан ўтказиш масалалари бўйича маслаҳат ёрдами кўрсатиш;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати врачлари ва ходимларини тиббий текширувдан ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
жиноят содир этганликда шубҳаланилаётган, айбланаётган, судланган, жазога ҳукм қилинган шахсларни тиббий текширувдан ўтказиш;
кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларни малака тоифасига лойиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказишни ва ўз вақтида малака оширини ташкил этиш;
ТМЭКларни жойлаштиришни ташкил этиш, зарур асбоб-ускуналар ва анжомлар билан жиҳозлаш, ҳужжатлар бланкалари билан ўз вақтида таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
туманлар, туманлараро, шаҳарлар ва ихтисослаштирилган ТМЭКларнинг ногиронларнинг протез-ортопедия буюмларига ва ҳаракатланиш воситаларига муҳтожлиги бўйича фаолиятини назорат қилиш;
(11-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
туманлар, туманлараро, шаҳарлар ва ихтисослаштирилган ТМЭКларнинг юқори даражада реабилитацияга муҳтож ногиронлар контингентини аниқлаш ва ногиронларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурларини белгиланган тартибда тўғри ишлаб чиқиш масалалари бўйича фаолиятини назорат қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ТМЭКнинг Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, минтақавий реабилитация марказлари, даволаш-профилактика муассасалари, туманлар (шаҳарлар) Бандликка ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга кўмаклашиш марказлари, шунингдек иш берувчилар билан биргаликдаги ишларини ташкил этиш ва назорат қилиш, ногиронларни реабилитация қилиш якка тартибдаги дастурларининг бажарилиши аҳволини белгиланган тартибда кузатиб бориш;
(11-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
ногиронликнинг аҳволи ва сабабларини таҳлил қилиш, даволаш-профилактика муассасалари билан биргаликда ногиронликнинг олдини олиш ва ногиронликни реабилитация қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда ва уларнинг бажарилишини назорат қилишда қатнашиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва соғлиқни сақлаш органларига ногиронликнинг долзарб масалалари бўйича белгиланган тартибда ахборотлар тақдим этиш;
даволаш-профилактика муассасалари билан биргаликда семинарлар, конференциялар ва бошқа тадбирлар ташкил этиш ва ўтказиш;
минтақадаги ТМЭК фаолияти, ногиронликнинг аҳволи ва сабаблари тўғрисида Инспекцияга ўз вақтида ҳисоботлар тақдим этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган ТМЭКлар ўзларига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажарадилар:
фуқароларнинг ҳаёт фаолияти чекланганлигини, унинг вақтинчалик ёки барқарор йўқотилганлигини, ногиронликнинг бошланган вақти ва ногиронлик муддатларини экспертиза қилиш;
меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда майиб бўлган ёки соғлиғи бошқача тарзда шикастланган ходимларнинг касби бўйича меҳнатга лаёқатини йўқотганлик даражасини ва қўшимча ёрдам турларига муҳтожлигини аниқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ногиронларнинг протез-ортопедия буюмларига, реабилитациянинг техник воситаларига муҳтожлигини аниқлаш;
(12-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
ногиронларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурларини ишлаб чиқиш, реабилитация тадбирларининг турлари, шакллари, муддатлари ва ҳажмларини белгилаш, даволаш-профилактика муассасалари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда дастурларнинг бажарилиши ҳолатини кузатиш, ўтказилган реабилитация тадбирларининг самарадорлигини аниқлаш;
ногиронларнинг соғлиғи ҳолатига ҳамда имкониятларига мувофиқ бўлган аниқ мутахассисликлар ва касбларни кўрсатган ҳолда уларни касбга йўналтириш бўйича тавсияномалар бериш;
хизмат кўрсатиладиган ҳудудда ногиронликнинг аҳволи ва ўсишини ўрганиш ва бош ТМЭКга тегишли маълумотлар тақдим этиш;
ногиронликка сабаб бўлаётган омилларни ўрганишда ва ногиронликнинг олдини олиш комплекс дастурларини ишлаб чиқишда қатнашиш;
аҳоли ўртасида тиббий-меҳнат экспертизаси, ногиронликнинг олдини олиш, ногиронларни тиббий-ижтимоий ва касб бўйича реабилитация қилиш масалалари бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш.
туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган ТМЭКлар ишини, шу жумладан текширилганларнинг барча тиббий-эксперт ҳужжатларини, зарурат бўлганда, ногирон деб эътироф этилган шахсларни шахсан текшириш учун чақирган ҳолда текшириш йўли билан эксперт хулосалари сифати ва асосланганлигини назорат қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган ТМЭКларга ногиронликнинг олдини олиш ва ногиронларни реабилитация қилиш масалалари бўйича тавсиялар бериш, уларни амалга ошириш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритиш;
зарурат бўлганда, соғлиқни сақлаш органлари вакиллари билан биргаликда давлат профилактика муассасалари томонидан берилган тиббиёт ҳужжатларининг асосланганлигини текшириш, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўриш;
текширилган шахслар туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган ТМЭКлар қароридан норози бўлган ҳолларда такрорий текширув ўтказиш, уларнинг қарорларини белгиланган тартибда ўзгартириш ва бекор қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бош ТМЭКнинг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун хулосаси асос ҳисобланадиган бош ТМЭК қарорига рози бўлишмаган ҳолларда шахсларни махсус ташкил этилган комиссияларда қайта тиббий текширишдан ўтказиш;
(13-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
14. Туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган ТМЭКлар ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
даволаш-профилактика муассасаларидан, меҳнат ва аҳолини муҳофаза қилиш органларидан, иш берувчилардан ТМЭК иши учун зарур бўлган маълумотларни, шу жумладан текширувдан ўтаётган шахсларнинг меҳнати характери ва шарт-шароитлари тўғрисидаги маълумотларни олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
даволаш-профилактика муассасаларидан ТМЭКга тақдим этилган тиббий ҳужжатларнинг сифатли расмийлаштирилишини талаб қилиш, уларнинг холисоналигини ва ҳаққонийлигини текшириш, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан биргаликда чора-тадбирлар кўриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
клиникада эксперт ташхис қўйишга, биркитилган даволаш-профилактика муассасаларида тиббий-ижтимоий реабилитация қилишга муҳтож бўлган текширилувчиларни Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига, минтақавий реабилитация марказларига юбориш;
(14-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
иш берувчиларга ногиронликнинг олдини олиш ва ногиронларни ишга оқилона жойлаштириш масалалари бўйича тавсиялар бериш;
бош ТМЭКга ТМЭКлар ишини яхшилаш, ногиронликнинг олдини олиш ва ногиронларни ишга оқилона жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш.
15. ТМЭК раиси ва врачлари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши, шу жумладан эксперт хулосаларининг сифати ва асосланганлиги учун жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. ТМЭКни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Бош тиббий-меҳнат эксперт комиссияси раиси лавозимига тиббий-меҳнат экспертизаси бўйича камида 5 йил иш стажига эга бўлган врач тайинланади.
18. Бош тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари раислари ва уларнинг ўринбосарлари Инспекция тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари раислари бош тиббий-меҳнат эксперт комиссияси раиси тақдимномасига кўра ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири билан келишган ҳолда Инспекция бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
22. Бош тиббий-меҳнат эксперт комиссияси таркиби 4 нафар врач-терапевт, хирург ва невропатологдан иборат таркибда ташкил этилади, тўртинчи врачнинг мутахассислиги минтақавий хусусиятларни, касалланиш ва ногиронлик таркибини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Зарурият бўлганда тўртинчи врач ўрнига психолог, социолог ва бошқа мутахассислар киритилиши мумкин. Бош тиббий-меҳнат эксперт комиссияси таркибида ишлаш учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаган ҳолда тиббий, техник масалалар ва бошқа масалалар бўйича маслаҳатчилар жалб этилиши мумкин. Врачлардан бири бош тиббий-меҳнат эксперт комиссияси таркибининг раиси этиб тайинланади.
23. Туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган тиббий-меҳнат эксперт комиссияси уч нафар врачдан иборат таркибда ташкил этилади.
Туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган тиббий-меҳнат эксперт комиссияси таркибига терапевт, хирург, невропатолог киради.
Ихтисослаштирилган тиббий-меҳнат эксперт комиссияси таркибига икки нафар врач киради, уларнинг мутахассислиги ТМЭК йўналишига мувофиқ бўлиши керак, учинчи аъзо этиб терапевт ёки невропатолог тайинланади.
ТМЭК раиси этиб уч врачдан бири, ихтисослаштирилган ТМЭК раиси этиб мутахассислиги ТМЭК йўналишига мувофиқ бўлган икки врачдан бири тайинланади.
24. Барча даражалардаги ТМЭКда ишлаш учун мутахассислиги бўйича иш стажи 3 йилдан кам бўлмаган врачлар жалб қилинади.
25. ТМЭК врачлари мутахассислиги ва тиббий-меҳнат экспертизаси бўйича камида беш йилда бир марта малака оширишлари керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. ТМЭКлар мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг даволаш-профилактика муассасалари, ҳудудий бошқармалари, Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, ногиронлар учун минтақавий реабилитация марказлари, иш берувчилар, касаба уюшмалари, ногиронлар жамиятлари вакиллари қатнашиши мумкин.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
27. ТМЭК фаолиятини мувофиқлаштириш ва тиббий-меҳнат экспертизаси сифатини яхшилаш мақсадида бош тиббий-меҳнат эксперт комиссиясида эксперт-методик кенгаш ташкил этилади.
Эксперт-методик кенгашга бош тиббий-меҳнат эксперт комиссияси раиси бошчилик қилади, барча врачлар — ТМЭК экспертлари кенгаш аъзолари ҳисобланади. Эксперт-методик кенгаш ҳар ойда мажлис ўтказади, ўтган ойда амалга оширилган ишлар таҳлили масалаларини муҳокама қилади, методик тавсиялар ишлаб чиқади, тиббий-меҳнат экспертизасининг долзарб мавзулари бўйича семинарлар ташкил этади.
28. Бош тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари ўз фаолиятини Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланадиган режалар ва жадваллар бўйича амалга оширади. Туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари ўз фаолиятини тегишли бош тиббий-меҳнат эксперт комиссияси раиси томонидан тасдиқланадиган режалар ва жадваллар бўйича амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 27-сон, 283-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 305-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 305-модда)
1. III босқич гипертоник касаллик (марказий асаб тизими, кўз туби, юрак, буйрак мушаги томонидан органик ўзгаришлар).
2. Миоакард инфарктини бошдан кечирган шахсларда кескин ифодаланган, юрак мушаги анча ўзгарган ва III босқич қон айланиши бузилган юрак (коранар) етишмовчилиги.
3. III босқич қон айланиши барқарор бузилганда юрак нуқсони (сўл атриовентрикуляр ёриқ торайиши, аортал қопқоқчалар нуқсони, комбинациялашган нуқсонлар).
4. Барқарор III босқич нафас етишмовчилиги ва юрак етишмовчилиги билан бирга кечадиган сурункали ўпка касалликлари.
5. Барқарор ифодаланган буйрак етишмовчилигида сурункали нефрит (шиш, изостенурия, артериал босим ошиши, кўз тубининг ўзгариши, қоннинг қолдиқ азоти ошиши).
7. Қандли диабет — ацетонурия ва коматоз ҳолатга мойилликдаги оғир шакли. Иценко-Кушенго касаллиги (АКТГга боғлиқлик).
1. Хотира ва психикадаги бузилишлар аниқ ифодаланган шароитда III босқич бош мия томирлари атеросклерози.
2. Кенг суяк нуқсони ёки мия моддасидаги ўзга тана ҳолатида бош миянинг жароҳатли шикастланиши оқибатлари.
3. Орқа миянинг прогрессив ва неоперабел ўсмаси билан аниқ ифодаланган функционал бузилишлар билан бирга бош миянинг неоперабел ўсмалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Болалар церебрал фалажи, наслий-дегенератив касалликларнинг оғир оқибатлари, яққол ифодаланган қўпол гемисиндром, тотал ҳамда ҳаракатланиш, сенсор ва олий пўстлоқ функциялари бузилиши (апраксия, агнозия, деменция) каби барқарор турғун асоратларга эга бўлган икки йилдан ортиқ давом этган бош ва орқа мия қон-томир касалликлари ҳамда оғир жароҳатларда.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Яққол ифодаланган ҳаракатланиш, пўстлоқ ости, мияча ва статодинамик бузилишлар босқичидаги марказий асаб тизимининг сурункали кучайиб борувчи касалликлари.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарори билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Изоҳ: 1, 3 ва 4.2-бандларда кўрсатилган касалликлар ҳолатида ногиронликнинг биринчи гуруҳи қайта тиббий текширишдан ўтказилмасдан белгиланади. 4.1-банддаги касалликлар ҳолатида ногиронликнинг иккинчи гуруҳи қайта тиббий текширишдан ўтказилмасдан белгиланади. Муддатнинг узоқлиги ушбу функционал етишмовчилик аниқланган пайтдан бошлаб ҳисобланади.
(изоҳ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 27-сон, 283-модда)
1. Органнинг бир қисми ёки жуфтли органларнинг бири олиб ташлангандан кейинги ҳолат: операция йўли билан олиб ташлангандан кейин ҳиқилдоқ бўлмаслиги, қизилўнгач операция йўли билан олиб ташлангандан кейин пульмонэктомия, нефрэктомия, 1/2 резекциядан кейин ва ингичка ичак қисми тотал ошқозон резекцияси, йўғон ичак гемиколэктомияси, тўғри ичакнинг тотал экстирпацияси (органлар ва тизимлар функцияси бузилиши аниқ ифодаланганда).
2. Қўл нуқсонлари ва деформацияси: елка чўлтоқлиги, билак чўлтоқлиги, панжа йўқлиги; елканинг ёки билакнинг ҳар икки суяги сохта бўғими; 60 градусдан кам ёки 150 градусдан ортиқ бурчакли функционал ноқулай ҳолатда ёки билакнинг сўнг даражадаги пронация ёки сўнг даражадаги супинацияси қайд этилганда тирсак томирининг кескин ифодаланган контрактураси ёки анкилози; резекциядан кейин шалвираб турган елка ёки тирсак томири; биринчи бармоқдан ташқари панжанинг тўртта бармоғи барча суяклари йўқлиги; панжанинг уч бармоғи йўқлиги, биринчиси бунга кирмайди; функционал ноқулай ҳолатда ушбу бармоқларнинг анкилози ёки кескин ифодаланган контрактураси; биринчи ва иккинчи бармоқларнинг ёки ҳар икки панжа уч бармоғининг йўқлиги.
3. Оёқ нуқсонлари ва деформацияси: турли даражаларда бел ёки болдир чўлтоқлиги; суяк-пластик ампутациядан кейин оёқ панжаси чўлтоқлиги (Пирогов типи); Лисфранк томири даражасида нуқсонли чўлтоқлик; оёқ панжасининг нуқсонли ҳолати ҳамда юриш ва туриш функциялари анча бузилган ҳолда болдир панжаси томирининг кескин ифодаланган контрактураси ёки анкелози; белнинг ёки болдирнинг ҳар икки суягининг сохта бўғими; резекциядан кейин шалвираган тизза ёки тос-бел томири; тос-бел томирининг кескин ифодаланган контрактураси ёки анкелози; 180 градусдан кам бурчакли ёки томир резекциясидан кейин оёқнинг 7 сантиметрдан камга қисқаришининг функционал жиҳатдан ноқулай ҳолатда тизза томирининг анкелози.
5. Даволашга қарамай бартараф этиб бўлмайдиган оқма: нажас, сийдик натижасида вужудга келувчи ифлослик.
7. Ўтказилган операция оқибатлари муносабати билан кўкрак қафаси деформацияси — нафас олиш етишмовчилиги ҳолатида бешта ёки ундан ортиқ қовурға резекцияси.
8. IV даражали хавфли ўсма метастазлар ва (ёки) рецидивлар мавжуд бўлганда хавфли инкурабел ўсмалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Изоҳ: 4, 6, 7 ва 9-бандларда кўрсатилган касалликлар ҳолатида ногирон икки йил мобайнида ТМЭК томонидан кузатилгандан кейин ногиронликнинг фақат учинчи гуруҳи қайта тиббий текширишдан ўтказилмасдан белгиланади. Шикастланишнинг оғирроқ шаклларида ва комбинацияли (кўп сонли) шикастланишларда ногиронлик гуруҳи (биринчи, иккинчи) умумий асосларда белгиланади. 8-бандда кўрсатилган касалликлар ҳолатида биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлик икки йил мобайнида ногирон ТМЭК томонидан кузатилгандан кейин белгиланади.
(изоҳ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 27-сон, 283-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
1. Ҳар икки кўзнинг тўлиқ кўрлиги, ҳар икки кўзнинг кўриш ўткирлиги пасайиши ва энг яхши кўрадиган кўзда 0,03 гача коррекция ёки барқарор ва тиклаб бўлмайдиган ўзгаришлар натижасида ҳар икки кўзнинг кўриш майдони 10 градусгача концентрик торайиши.
2. Бир кўзнинг тўлиқ кўрмаслиги, коррегирлаш мумкин бўлмаганда бир кўзнинг кўриш ўткирлиги 0,02 гача пасайиши ёки кўриш майдонининг 5 градусгача торайиши.
Агар ушбу Рўйхатга мувофиқ белгиланган, қайта тиббий текширишдан ўтказиш муддати кўрсатилмаган ногиронлик гуруҳи қўшилган бошқа касалликлар муносабати билан ошса, қайта тиббий текширишдан ўтиш Фуқароларни ТМЭКда тиббий текширишдан ўтказиш ва ногиронликни белгилаш тартиби тўғрисидаги Низомда белгиланган муддатга тайинланади.
2. Кейинги 5 йил ва ундан ортиқ йил мобайнида ногиронликнинг I ёки II гуруҳи белгиланган, 5 йил мобайнида ДПМда тўлиқ диспансер кўригидан ўтган, реабилитация дастурлари бажарилган, шунингдек реабилитациянинг барча турлари истиқболсиз бўлган, тиклаб бўлмайдиган анатомик-функционал бузилишлар ёки зўраювчи касалликларга дучор бўлган ногиронларга.
Кўрсатиб ўтилган талаблардан ҳеч бўлмаса бири бажарилмаганда, шу жумладан бемор реабилитация, даволаш ёки операцияни, ўқишни рад этган тақдирда ногиронлик гуруҳи муддатсиз белгиланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Охирги 7 йил мобайнида ногиронлик гуруҳи ўзгармаган ва кўрсатиб ўтилган давр мобайнида даволаш-профилактика муассасаларида тўлақонли диспансеризациядан ўтган, реабилитация қилиш индивидуал дастурининг барча бандлари бажарилган ҳамда кейинги реабилитация тадбирларининг барча турларининг ўтказилиши истиқболсиз бўлган III гуруҳ ногиронларига.
Кўрсатиб ўтилган талаблардан ҳатто бирортаси бажарилмаган тақдирда ҳам муддатсиз ногиронлик белгиланмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)