16.07.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1837
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 16.07.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1837
Кучга кириш санаси
26.07.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 25.07.2022
 LexUZ шарҳи
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 5-сон, 57-модда) мувофиқ полиэтиленни товар хом ашё биржалари (бундан кейинги ўринларда Биржа деб юритилади) томонидан амалга ошириладиган биржа савдоларида сотиш тартибини белгилайди.
8. Биржа савдолари Ўзбекистон Республикасининг «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 171-модда) ва биржа савдолари қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
29. Агар харидор ушбу Низомнинг 27-бандида белгиланган муддатларда тузилган олди-сотди шартномасига мувофиқ маблағларни тўлиқ ҳажмда ўтказилишини таъминламаса, ҲККП кўрсатилган муддат ўтганидан кейин сотувчи ҳамда Биржага битишув бекор қилинганлиги тўғрисида бир иш куни мобайнида маълум қилади ва Биржанинг воситачилик ҳақини чегириб қолган ҳолда шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун сотувчининг ҳисобварағига жарима чораси сифатида закалат миқдоридан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни киритади.
Юк хати нусхасининг тақдим этилиши ҲККП учун бир банк иш куни мобайнида ушбу Низомнинг 20-бандига мувофиқ очилган иккиламчи талаб қилиб олигунгача депозит ҳисобварағидан сотувчининг унга хизмат кўрсатувчи банкдаги асосий талаб қилиб олингунгача депозит ҳисобварағига, харидорнинг шахсий ҳисобварағи кўрсатилган ҳолда ўтказиш, шунингдек, битишувни ёпиш учун асос ва мажбурият бўлади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)