Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
КАСАНАЧИЛИКНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ РАҲБАРЛАРИНИНГ УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ПАРАМЕТРЛАРИ БАЖАРИЛИШИ ЮЗАСИДАН ЖАВОБГАРЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Касаначиликни ривожлантиришнинг ҳудудий ва тармоқ дастурларини шакллантириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш ҳамда касаначилик иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

II. Касаначиликни ривожлантиришнинг ҳудудий ва тармоқ параметрларини шакллантириш тартиби

III. Касаначиликни ривожлантиришнинг ҳудудий ва тармоқ дастурлари бажарилиши мониторингини амалга ошириш, шунингдек касаначилик иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби

IV. Касаначилик иш ўринлари мониторинги ва уларни ҳисобга олиш натижаларини кўриб чиқиш

1-ИЛОВА
20__йилда касаначиликни ривожлантириш параметрлари

2-ИЛОВА
Касаначиликни ривожлантиришнинг ҳудудий ва тармоқ параметрлари мониторингини олиб боришда ҳамда касаначилик иш ўринларини ҳисобга олишда давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ишчи комиссиялар ва корхоналарнинг ўзаро ҳамкорлиги механизми

2-ИЛОВА
Корхоналар ва уйда маҳсулот ишлаб чиқараётган ва хизматлар кўрсатаётган фуқаролар ўртасидаги кооперацияни мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ишчи комиссия тўғрисида НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

II. Ишчи комиссиянинг асосий вазифалари ва функциялари

III. Ишчи комиссиянинг ҳуқуқлари

IV. Ишчи комиссиянинг иш тартиби

3-ИЛОВА
Корхоналарнинг буюртмалари бўйича маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун касаначиларга асбоб-ускуналар ва анжомлар бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

II. Мол-мулкни касаначига бепул фойдаланиш учун бериш

III. Мол-мулкни касаначига ижарага бериш

IV. Якунловчи қоидалар

1-ИЛОВА
Касаначилик шароитларида фойдаланишга йўл қўйилмайдиган асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар ва маҳсулотлар РЎЙХАТИ

2-ИЛОВА
Корхона томонидан касаначига бепул фойдаланиш учун берилган асбоб-ускуналар ва анжомлар юзасидан тўлиқ шахсий моддий жавобгарлик тўғрисида НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

3-ИЛОВА
Корхона буюртмасига мувофиқ ишларни бажариш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар ва анжомларни касаначилар томонидан мулк ижарасига (ижарага) олиш юзасидан НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

4-ИЛОВА
Касаначининг уйида ёки ўзига тегишли бошқа жойларда ишлаб чиқариш топшириғини бажариши билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби тўғрисида НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

II. Касаначининг меҳнат жараёнида фойдаланиладиган мол-мулки эскиришини қоплаш

III. Электр энергияси, совуқ ва/ёки иссиқ сув, табиий газ ва алоқа воситалари харажатларини қоплаш

IV. Касаначининг транспорт харажатларини қоплаш

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу бандда, шунингдек мазкур Низомнинг 3-банди учинчи хатбошида назарда тутилган шартлар бажарилмаган тақдирда ташкил этилган касаначилик иш ўрни фаолият кўрсатмаётган ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Туманлар (шаҳарлар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари корхоналар бўйича касаначиликни ривожлантириш параметрлари асосида корхоналар ва уйида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни амалга оширувчи фуқаролар ўртасидаги кооперацияни мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 январдаги 4-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ишчи комиссиялар (кейинги ўринларда ишчи комиссиялар деб аталади) билан келишган ҳолда касаначиликни ривожлантиришнинг туман (шаҳар) параметрларини ишлаб чиқадилар. Туманлар (шаҳарлар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан касаначиликни ривожлантириш туман (шаҳар) параметрлари тегишли равишда жорий йилнинг 8 январига қадар муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаларига тақдим этилади.
7. Хўжалик бошқаруви органлари таркибига кирувчи корхоналар ушбу Низомнинг 6-банди биринчи хатбошига мувофиқ ишлаб чиқилган параметрларни жорий йилнинг 8 январигача вилоят (ҳудуд, минтақа) даражасидаги юқори ташкилотларга ҳам жўнатадилар. Вилоят (ҳудуд, минтақа) даражасидаги ташкилотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, кўрсатиб ўтилган параметрлар хўжалик бошқаруви органининг марказий аппаратига тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Касаначилик иш ўринлари мониторинги ва уларни ҳисобга олиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ишчи комиссиялар ва корхоналарнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш механизмига биноан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ушбу Низомнинг 15-16-бандларига мувофиқ киритилган йиғма таҳлилий-ахборот касаначиликни ривожлантириш параметрларини бажаришда қолоқликка йўл қўйган раҳбар ва масъул ходимларнинг жавобгарлигини қонун ҳужжатларига мувофиқ белгилаган, шунингдек йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўрган ҳолда кўриб чиқилади. Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мажлисларида ишчи комиссиялар раҳбарларининг ҳисоботлари мажбурий тартибда эшитиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Корхона номи
Юридик манзили
Асосий маҳсулот тури
ИФУТ кодиДБИБТ


I. Асосий кўрсаткичлар

Т/рКўрсаткичлар номиКўрсаткич миқдори

1.

Йил бошидаги ҳолатига кўра касаначилар билан бирга жами ишловчилар, киши

шу жумладан:

1.2.

Меҳнат шартномалари бўйича касаначилик иш ўринлари сони

2.

20___ йилда яратиш назарда тутилаётган касаначилик иш ўринлари

шу жумладан чораклар бўйича

2.1.

Биринчи чоракда

2.2.

Иккинчи чоракда

2.3.

Учинчи чоракда

2.4.

Тўртинчи чоракда

3.

20___ йилда касаначилар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг прогноз ҳажми, млн сўм

4.

Касаначилик иш ўринлари яратиш учун бир йилга ҳисобланган молиявий маблағларга бўлган прогноз эҳтиёж, млн сўм
шу жумладан эҳтиёжни қуйидагилар ҳисобига қоплаш назарда тутилмоқда:

4.1.

корхоналарнинг ўз маблағлари

4.2.

кредитларни жалб этиш

4.3.

бошқа манбалар

5.

20___ йил охирида меҳнат шартномалари бўйича касаначилик иш ўринларининг прогнози


II. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот тури ва касаначилик иш ўринлари сони

Т/рИшлаб чиқарилаётган маҳсулот туриКасаначилик иш ўринлари сони

1. 20__гача яратилган иш ўринларида

1.1.

1.2.

2. 20__ йилда яратилаётган иш ўринларида

2.1.

2.2.

Жами:

Корхона раҳбари ______________________________________

(имзо)

Кадрлар бўлими бошлиғи _______________________________________

(имзо)

Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари _________________________________

(имзо)

Олдинги таҳрирга қаранг.
Т/рАхборот берувчи орган (субъект)Ахборот олиш манбаи Ахборот мазмуни Тақдим этиш муддатлари Ахборот қаерга тақдим этилади
1.КорхонаКадрларни ҳисобга олиш ва корхонанинг бухгалтерия ҳисобиТашкил этилган ва чиқиб кетган иш ўринлари сони ( 1-Т)-шаклҲисобот чорагидан кейинги ойнинг 3-куниТуман (шаҳар) статистика бўлими
Корхона бўйича касаначиликни ривожлантириш параметрлари бажарилиши тўғрисидаги маълумотларҲисобот чорагидан кейинги ойнинг 3-куни*Вилоят (ҳудудий-минтақавий) даражадаги юқори ташкилот (хўжалик бошқаруви органининг марказий аппарати — агар вилоят (ҳудудий-минтақавий) бўғин мавжуд бўлмаса)
2.Туман (шаҳар) статистика бўлимиМеҳнат бўйича давлат статистика ҳисоботи Яратилган ва тугаган иш ўринлари сони (1-Т шакл) Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-кунигача Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази
Вилоят (ҳудудий) статистика бошқармаси
3.Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказиТуман (шаҳар) статистика бўлими, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган текширишлар натижалариКасаначиликни ривожлантириш параметрлари бажарилиши тўғрисида йиғма таҳлилий маълумотҲисобот чорагидан кейинги ойнинг 6- кунигачаИшчи комиссия, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари
4.Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалариТуман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган текширишлар натижалари Касаначиликни ривожлантириш бўйича параметрларнинг бажарилиши тўғрисидаги йиғма таҳлилий маълумотлар Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 7-кунигача Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
5.Вилоят (ҳудудий) статистика бошқармасиТуман (шаҳар) статистика бўлимлари Яратилган ва тугаган иш ўринлари сони (1-Т шакл) Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 7-кунигача Давлат статистика қўмитаси
6.Хўжалик бошқаруви органининг вилоят (ҳудудий, минтақавий) бўлинмасиБўйсунувчи корхоналар, бўйсунувчи корхоналарда ўтказилган ўрганишлар натижалари Касаначиликни ривожлантириш бўйича параметрларнинг бажарилиши тўғрисидаги йиғма таҳлилий маълумотлар Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 7-кунигача Юқори хўжалик бошқаруви органи марказий аппарати
7.Давлат статистика қўмитасиМеҳнат бўйича давлат статистика ҳисоботи Яратилган ва тугаган иш ўринлари сони Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 8-кунигача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
8.Юқори хўжалик бошқаруви органи марказий аппаратиҲудудий бўлинмалар ва бўйсунувчи корхоналар, бўйсунувчи корхоналарда ўтказилган ўрганишлар натижалари Касаначиликни ривожлантириш бўйича параметрларнинг бажарилиши тўғрисидаги йиғма таҳлилий маълумотлар Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 8-кунигача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
9.Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигиҚорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари, Давлат статистика қўмитаси, хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган текширишлар натижалари Касаначиликни ривожлантириш бўйича параметрларнинг бажарилиши тўғрисидаги йиғма таҳлилий маълумотлар Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 9-кунигача Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт вазирлиги
10.Иқтисодиёт вазирлигиБандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, хўжалик бошқаруви органлари Касаначиликни ривожлантириш бўйича параметрларнинг бажарилиши тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 9-кунигача Вазирлар Маҳкамаси
1. Мазкур Низом Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йирик саноат корхоналари ва касаначиликни ривожлантириш асосида ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сон Фармонини амалга ошириш ҳақида» 2006 йил 11 январдаги 4-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Корхоналар ва уйда маҳсулот ишлаб чиқараётган ва хизматлар кўрсатаётган фуқаролар ўртасидаги кооперацияни мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ишчи комиссия (кейинги ўринларда «ишчи комиссия» деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
2. Ишчи комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Касаначилик шароитларида бепул фойдаланишга, ижарага, молиявий лизингга ва фойдаланишга ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича куч, энергияни кўп талаб қиладиган ва техник жиҳатдан мураккаб бўлган асбоб-ускуналар, шунингдек махсус техника хавфсизлигига риоя этишни талаб қиладиган, касаначилик шароитларида назорат қилиниши мумкин бўлмаган хавфли кимёвий компонентлар берилиши мумкин эмас.
Мол-мулкни бепул фойдаланишга беришда ходим билан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тўлиқ шахсий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилади.
Мол-мулкни ижарага, шу жумладан молиявий ижарага беришда ходим билан ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича мулк ижараси шартномаси (ижара шартномаси) тузилади.
20. Мол-мулкни касаначига лизинг шартлари бўйича бериш тартиби Фуқаролик кодексига ва «Лизинг тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ белгиланади
_____________ шаҳри

20__ йил «__» __________



Кейинги ўринларда «корхона» деб аталадиган ___________________________
___________________________________________________________________

(корхонанинг номи)

номидан Устав (Низом) асосида иш кўрадиган ___________________________
______________________________________________________ бир томондан

(жавобгар шахснинг Ф.И.О. ва лавозими)

ва касаначи ________________________________________________________

(касаначининг Ф.И.О.)

иккинчи томондан, 20__ йил «___» __________даги ___-сон меҳнат шартномасига мувофиқ корхона буюртманомаси бўйича ишларнинг касаначи томонидан бажарилишини таъминлаш мақсадида, касаначига корхона томонидан бепул фойдаланиш учун берилган асбоб-ускуналар ва анжомлар (кейинги ўринларда «мол-мулк» деб аталади) юзасидан тўлиқ шахсий жавобгарлик ҳақидаги ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида тузишди:

1. Корхона ______________________________________________________ ни

(ишлаб чиқариладиган маҳсулот, кўрсатиладиган хизматлар тури)

ишлаб чиқариш бўйича корхона буюртмасига доир ишларни бажариш учун касаначига тўлиқ шахсий моддий жавобгарлик остида қуйидаги мол-мулкни бепул фойдаланишга беради:

Т/рНомиМиқдори, таИнвентарь №Берилган кундаги баланс қийматиМол-мулк берилаётган муддатИзоҳлар

1.

2.

3.

...


2. Касаначи ўзига берилган мол-мулкнинг сақланишини таъминлаш юзасидан тўлиқ шахсий жавобгарликни зиммасига қабул қилади ва қуйидаги мажбуриятларни олади:
олинган мол-мулкни тўлиқ сақлаш, уни ишга тайёр ҳолатда сақлаш, мол-мулкнинг бузилиши ва ўғирланишининг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш;
корхонани мол-мулкнинг сақланишига риоя қилинмаслиги ҳолларидан, хоналарнинг қониқарсиз ҳолати, иқлим шароитлари, табиий офатлар ва бошқа ҳодисалар оқибатида яроқсизланиши тўғрисида ўз вақтида огоҳлантириш;
корхонанинг биринчи талаби бўйича ўзига берилган мол-мулкнинг ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этиш, корхона вакилларини ушбу мол-мулк ўрнатилган хонага, шу жумладан уй-жой биноларига киритиш;
ўзига берилган мол-мулкдан фойдаланишнинг техник шартларига ва меҳнат шартномасига, шунингдек корхона буюртмасига қатъий мувофиқ ҳолда фойдаланиш.

3. Корхона, мол-мулкни касаначининг тўлиқ шахсий моддий жавобгарлиги остида берган ҳолда, зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олади:
касаначига берилган мол-мулк тўғрисидаги барча зарур маълумотларни (фойдаланиш, ташиш, сақлаш ва шу кабилар бўйича йўриқномани) тақдим этиш;
техника хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқлар бериш;
касаначини мол-мулкни тўлиқ шахсий моддий жавобгарлик остида бериш вақтида корхона ва касаначи ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи зарур норматив ҳужжатлар, мол-мулк касаначи айби билан бузилган, яроқсизланган ёки ўғирланган тақдирда зарарни қоплаш шартлари ва тартиби билан таништириш.

4. Берилган мол-мулк касаначининг айби билан бузилганлиги, яроқсизланганлиги, ўғирланганлиги сабабли корхонага моддий зарар етказилган тақдирда ёки мол-мулкдан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда етказилган зарарни қоплаш харажатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда касаначи ҳисобидан амалга оширилади.

5. Моддий зарар етказишда касаначининг айби бўлмаганда (зарар табиий офат, ёнғин ва шу кабилар туфайли етказилганда) касаначи моддий жавобгар бўлмайди.

6. Ҳар йили касаначи иштирокида унинг тўлиқ шахсий моддий жавобгарлиги остида берилган мол-мулк хатловдан ўтказилади ва қайта баҳоланади.

7. Корхона ва касаначи ўртасидаги ушбу шартнома билан тартибга солинмаган моддий жавобгарлик бўйича ўзаро муносабатлар қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

8. Ушбу шартномадан келиб чиқадиган низолар суд тартибида кўриб чиқилади.
Ушбу шартноманинг амал қилиш муддати мол-мулкдан бепул фойдаланишнинг меҳнат шартномасида белгиланган бутун даврига татбиқ этилади.
Бошланиши: 200__ йил «___» ____________
Тугалланиши: 200__ йил «___» ___________
Шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада, томонларнинг ҳар бири учун бир нусхадан тузилди.


Томонларнинг юридик манзиллари:

Корхона:
_______________________________________________
Касаначи: ______________________________________________

(уй манзили)


Паспорти: серияси ____________ номери _________________________,
___________________________________________ томонидан берилган.

Томонларнинг имзолари:
Корхона


Касаначи
_________________ шаҳри

20__ йил «___» __________



Кейинги ўринларда «корхона» деб аталадиган ___________________________
___________________________________________________________________

(корхонанинг номи)

номидан Устав (Низом) асосида иш кўрадиган ___________________________
______________________________________________________ бир томондан

(жавобгар шахснинг Ф.И.О. ва лавозими)

ва касаначи ________________________________________________________,

(касаначининг Ф.И.О.)

иккинчи томондан ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида тузишди:

1. Корхона корхонага тегишли қуйидаги асбоб-ускуналар ва анжомларни (кейинги ўринларда «мол-мулк» деб аталади) фойдаланиш учун беради, касаначи қабул қилиб олади:

Т/рНомиМиқдори, таИнвентарь №Берилган кундаги баланс қийматиМол-мулк берилаётган муддатИзоҳлар

1.

2.

3.

...


Жами ижарага кўрсатиб ўтилган мол-мулк умумий суммаси _______________
____________________________________________ сўм миқдорида берилади.

(сўз билан)

2. Кўрсатиб ўтилган мол-мулк касаначи томонидан 20__ йил «___» ________даги ___-сон меҳнат шартномасига мувофиқ ишларни бажариш юзасидан корхона буюртмаси бўйича қуйидаги ___________________________________________________________________
маҳсулотлар (товарлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш учун фойдаланилади.
Корхонанинг меҳнат шартномаси ва ишлаб чиқариш топшириғида белгиланган буюртмаси тўлиқ бажарилганда касаначи ўзига берилган мол-мулкдан шартнома нархларида сотиш учун бошқа маҳсулотни ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда корхона кўрсатиб ўтилган маҳсулотни сотиб олишда устунлик ҳуқуқини олади.

3. Мол-мулк ушбу шартнома имзоланган вақтдан бошлаб ижарага берилган ҳисобланади.

4. Касаначи илова қилинаётган ҳисоб-китоблар бўйича йилига умумий суммаси ___________________________________________ сўм миқдоридаги

(сўз билан)

ижара ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олади.
Ижара ҳақи корхонанинг ҳисоб рақамига ҳар чоракда тенг улушларда (чоракдан кейинги ойнинг ___ кунидан кечикмай) ўтказилади.
Тўловнинг бир ойдан ортиқ муддатга кечиктирилганлиги учун касаначи навбатдаги тўлов суммасининг ___ фоизи миқдорида жарима тўлайди.

5. Ижара ҳақи миқдори томонларнинг келишувига кўра ___ йилда бир марта ўзгартирилиши мумкин. Марказлаштирилган тартибда белгиланадиган нархлар ва тарифлар ўзгарган тақдирда ижара ҳақи миқдорлари томонлардан бирининг талабига кўра муддатидан олдин қайта кўриб чиқилиши мумкин.

6. Корхона мол-мулкни ундан зарур даражада фойдаланиш имконини берадиган ҳолатда топширади.

7. Касаначи:
а) корхонанинг маҳсулотлар (товарлар, ишлар)ни ишлаб чиқариш юзасидан буюртмасини меҳнат шартномасида ёки ишлаб чиқариш топшириғида белгиланган ҳажмдан кам бўлмаган ҳажмда тўлиқ ишлаб чиқариш;
б) ижарага олинган мол-мулкдан корхона буюртмасига кўра ишларни бажариш учун мўлжалланган мақсадлар учун фойдаланиш;
в) мол-мулкни тўлиқ ишга тайёр ҳолатда сақлаш мажбуриятини олади.

8. Касаначи ижарага олинган мол-мулкнинг бузилганлиги учун жавоб беради.

9. Мулк ижараси шартномаси тўхтатилганда касаначи мол-мулкни корхонага қайси ҳолатда олган бўлса, нормал эскиришини ҳисобга олган ҳолда, ўша ҳолатда қайтариши шарт.
Агар касаначи ижарага олинган мол-мулкни қайтармаган бўлса ёхуд ўз вақтида қайтармаса корхона муддати ўтказиб юборилган вақт учун мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашни талаб қилишга ҳақлидир. Кўрсатиб ўтилган тўлов корхонага етказилган зарарни қопламаган тақдирда корхона зарарни қоплашни талаб қилиши мумкин.

10. Шартнома шартлари томонларнинг келишувига кўра ўзгартирилиши, бекор қилиниши ва тўхтатилиши мумкин.
Бошқа томон шартнома шартларини бузган тақдирда томонлардан бирининг талабига биноан шартнома суд қарорига кўра ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

11. Ижарага олинган мол-мулк яна ижарага (субижарага) берилиши мумкин эмас.

12. Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги, шартноманинг бир томонлама ўзгартирилганлиги ёки бекор қилинганлиги учун томонлар етказилган зарарни, шу жумладан бой берилган фойдани амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қоплайдилар (ушбу шартномада назарда тутилган жарима санкцияларидан ташқари).

13. Томонларнинг ушбу шартнома билан тартибга солинмаган ўзаро муносабатлари қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

14. Ушбу шартномадан келиб чиқадиган низолар суд тартибида кўриб чиқилади.

15. Ижара муддати ___ йил этиб белгиланади.

16. Ушбу шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада, томонларнинг ҳар бири учун бир нусхадан тузилди.


Томонларнинг юридик манзиллари:
Корхона: _______________________________________________
Касаначи: __________________________________________________

(уй манзили)


Паспорти: серияси ______________ номери ________________________,
____________________________________________ томонидан берилган.

Томонларнинг имзолари:
Корхона


Касаначи

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази