Суд-ҳуқуқ тизимини янада либераллаштириш, фуқароларнинг тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқини мустаҳкамлайдиган конституциявий нормани амалга ошириш, адвокатуранинг ташкилий мустақиллигини таъминлаш, уни юқори малакали кадрлар билан тўлдириш, адвокатларнинг мустақиллиги кафолатларини кучайтириш, адвокатлик касбининг обрўси ва нуфузини ошириш мақсадида:
1. Адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини ҳар томонлама таъминлашга қаратилган суд-ҳуқуқ тизими соҳасидаги ислоҳотларнинг бугунги кундаги энг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин.
инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида фуқаролик жамиятининг асосий институтларидан бири бўлган адвокатуранинг самарали ўзини ўзи бошқарадиган марказлаштирилган тизимини ташкил қилиш;
адвокатликка номзод шахсларнинг малакасига нисбатан қўйилаётган талабларни кучайтириш, уларнинг юридик соҳа бўйича иш тажрибасига эга бўлиши ва адвокатлик тузилмаларида амалиёт ўташини белгилаш, шунингдек адвокатларнинг мунтазам равишда касбга оид малакасини оширишнинг мажбурийлигини жорий қилиш;
адвокатурани ҳалол ва касб маҳорати юқори мутахассислар билан тўлдиришни таъминлайдиган самарали лицензиялаш тизимини ташкил этиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш (ҳисобга олиш) тўғрисидаги Низом.
ҳуқуқшунослик соҳасида махсус билимга эга бўлмаган шахсларнинг суд ишида иштирок этишига йўл қўйилмасликка қаратилган тарафлар вакиллиги институтини босқичма-босқич такомиллаштириш;
адвокатлар томонидан касб этикаси қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш механизми ва адвокатларга нисбатан интизомий иш юритиш тизимини такомиллаштириш.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Адвокатлар ассоциациясининг Ўзбекистон Республикаси барча адвокатларининг мажбурий аъзолигига асосланган Ўзбекистон Адвокатлар ассоциацияси негизида Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасини ташкил этиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
адвокатурани янада ривожлантиришга, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда унинг обрў-эътибори ва аҳамиятини оширишга кўмаклашиш;
аҳолининг ҳуқуқий билими ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш;
ислоҳотларнинг қонунчилик базасини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, ҳуқуқий тартибга солишнинг яхлитлигини ҳамда қонунчилик нормаларининг бир хилда қўлланилишини таъминлаш бўйича таклифлар киритиш;
адвокатура фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, улар бўйича таклифлар тайёрлаш;
адвокатларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг вакили сифатида қатнашиш, шу жумладан судда ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан бўлган муносабатларда;
адвокатларни уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлган таъқиблардан, чеклашлар ва тажовузлардан ҳимоя қилиш чораларини кўриш;
республика туман ва шаҳарларида юридик маслаҳатхоналар ташкил этиш йўли билан аҳолининг юридик ёрдамга бўлган талабини қондириш;
адвокатура фаолияти тўғрисидаги статистик маълумотларни тўплаш ва ўрганиш, адвокатларнинг ижобий иш тажрибасини оммалаштириш, адвокатлик тузилмаларига услубий ёрдам кўрсатиш;
юридик шахс мақомига эга нотижорат ташкилоти ҳисобланиб, ўзининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тузиладиган ҳудудий тузилмалари билан биргаликда адвокатуранинг ягона ўзини ўзи бошқариш тизимини ташкил этади;
адвокатларнинг қонунчиликка мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига аралашмаслик тамойили асосида фаолият кўрсатади;
адвокатлар томонидан тўланадиган кириш ва аъзолик бадаллари ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади;
икки ҳафта муддатда ушбу Фармонни бажариш ва Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасини тузишнинг ташкилий масалаларини ҳал қилиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарорини қабул қилсин;
икки ой муддатда адвокатура институтининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг «Адвокатура тўғрисида»ги ҳамда «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутган қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига адвокатлар томонидан фуқароларнинг айрим тоифаларига кўрсатилган ҳуқуқий ёрдам учун давлат ҳисобидан ҳақ тўлаш механизмини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Б. Абдуллаев зиммаларига юклатилсин.