Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолларда транcпорт воситаси эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги юзага келган тақдирда етказилган зарарнинг ўрни улар томонидан қонунчиликка мувофиқ қопланиши керак.
Ушбу модда учинчи қисмининг олтинчи—саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатларни ҳисобга олувчи суғурта тарифларининг коэффициентлари мазкур ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлик тўғрисида суғурталовчига маълум бўлган даврдан кейинги давр учун мажбурий суғурта шартномасини тузишда суғурталовчи томонидан қўлланилади.
Мажбурий суғурта шартномасининг амал қилиши ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилганидан бошқа асосларга кўра муддатидан илгари тугатилганда, суғурталовчи суғурта мукофотининг қайтариладиган қисмидан мазкур мажбурий суғурта шартномаси бўйича ўзининг исботланадиган харажатлари суммасини суғурта мукофотининг 25 фоизидан ошмаган миқдорда чегириб қолиши мумкин.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган суғурта қилдирувчиларга суғурта мукофоти тўлашда суғурта мукофоти суммасининг 50 фоизи миқдорида сийлов берилади. Суғурта мукофоти суммасининг қолган 50 фоизи Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан (бундан буён матнда Тўловларни кафолатлаш жамғармаси деб юритилади) суғурталовчининг суғурта мукофотига доир сийловни компенсация қилиш масаласи юзасидан ёзма равишда мурожаати олинган кундан эътиборан ўн беш календарь кун ичида қопланади.
Суғурта мукофоти бўйича сийлов ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган суғурта қилдирувчининг ўзига тегишли битта транспорт воситаси бўйича мажбурий суғурта қилинганда берилади. Ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ берилган суғурта мукофоти бўйича сийлов тўғрисида суғурта полисига тегишли белги қўйилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асослардан биттаси мавжуд бўлмаган тақдирда, тузилган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги хабарнома ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Агар суғурталовчи шикастланган мол-мулкни ёки унинг қолдиқларини ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган муддатда кўздан кечирмаган, мустақил экспертизани ва баҳолашдан ўтказишни ташкил этмаган бўлса, жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси) шикастланган мол-мулкни ёки унинг қолдиқларини суғурталовчига кўздан кечириш учун тақдим этмаган ҳолда экспертизани ва баҳолашдан ўтказишни ташкил этиш учун мустақил тарзда ёзма шаклда мурожаат қилишга ҳақли. Бу ҳолда суғурталовчи мустақил экспертиза ва баҳолаш натижалари юзасидан низолашишга ҳақли эмас.
Ушбу Қонун 21-моддаси қоидаларининг жабрланувчининг мол-мулкига етказилган зарар миқдорини аниқлаш тартибига доир қисми Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг ёки шартнома асосида ушбу мақсадда жалб қилинган суғурта бозори профессионал иштирокчисининг ҳаракатларига нисбатан татбиқ этилади.
Ушбу Қонун 25-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисига мувофиқ жабрланувчига (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) тўланган компенсация тўлови суммаси жабрланувчига етказилган зарар учун жавобгар шахсдан Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг даъвосига кўра регресс тартибида ундириб олинади. Тўловларни кафолатлаш жамғармаси мазкур шахсдан компенсация тўлови ҳақидаги жабрланувчининг (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий ворисининг) талабини кўриб чиқиш учун қилинган харажатлар қопланишини талаб қилишга ҳам ҳақли.