Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 17.04.2017
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Орол денгизининг Ўзбекистон қисмини геологик жиҳатдан ўрганиш ва кейинчалик янги очиладиган углеводород конларини маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битим шартлари асосида қазиш ҳақида» 2006 йил 30 августдаги ПҚ-457-сон, «Орол денгизининг Ўзбекистонга тегишли қисмига нисбатан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битимни амалга ошириш тартиби ва механизми ҳақида» 2006 йил 24 октябрдаги ПҚ-498-сон қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги қарор қиладилар:
Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Орол денгизининг Ўзбекистон қисмини геологик жиҳатдан ўрганиш ва кейинчалик янги очиладиган углеводород конларини маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битим шартлари асосида қазиш ҳақида» 2006 йил 30 августдаги ПҚ-457-сон, «Орол денгизининг Ўзбекистонга тегишли қисмига нисбатан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битимни амалга ошириш тартиби ва механизми ҳақида» 2006 йил 24 октябрдаги ПҚ-498-сон қарорлари, Ўзбекистон Республикаси ва «Ўзбекнефтегаз» МХК, Корея Миллий Нефть Корпорацияси, «ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг Лтд.» (Россия), «Петронас Чаригали Оверсиз Сдн. Бхд.» (Малайзия) ва «Си-ЭН-Пи-Си Интенешнл Лтд.» (ХХР) таркибидаги сармоядорлар консорциуми ўртасида 2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига нисбатан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битимга мувофиқ, кўрсатилган Битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Оператор Нефть-газ операцияларини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2003 й., № 11, 124-модда) ва «Божхона омбори» божхона режими тўғрисидаги низомга (2004 йил 27 февраль, рўйхат рақами 1318 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 103-модда) мувофиқ божхона омбори таъсис этиш ҳуқуқига эга.
20. Пудратчи ушбу Қоидаларнинг 19-бандида назарда тутилган мажбуриятларни бажаришга мажбур.
21. Ушбу Қоидаларнинг 19-бандида назарда тутилган мажбуриятлар тузилган шартномалар асосида Компания-Иштирокчи, Оператор ёки Пудратчи томонидан ваколатланган шахслар томонидан бажарилиши мумкин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази