Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари кадрлар таркибини юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш комиссияси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Қосимов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш комиссияси (кейинги ўринларда аттестация комиссияси деб аталади) фаолиятини тартибга солади, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини эгаллаб турган лавозимига муносиблиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартибини, шунингдек соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларининг аттестациядан ўтказиладиган лавозимлари рўйхатини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аттестация комиссиясининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан тасдиқланади.
Аттестация комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг лавозимига янгидан тайинланган ёхуд тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланган шахслар аттестация комиссияси таркибига киритилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
соғлиқни сақлаш тизимининг раҳбар ходимларини ҳар йили аттестациядан ўтказиб туриш, жумладан, уларнинг касбий тайёргарлик ва малака даражаси бўйича эгаллаб турган лавозимига муносиблигини баҳолаш;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари кадрлар таркибини юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлаш бўйича таклифлар киритиш;
соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини ва бошқарув органлари раҳбарларининг малакаси ҳамда касбий тайёргарлиги даражасини доимий равишда ошириб бориш тизимини яратиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
4. Аттестация комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
5. Аттестация комиссиясини раис бошқаради. Аттестация комиссияси раиси бўлмаган тақдирда аттестация комиссиясини аттестация комиссияси раисининг ўринбосари бошқаради.
6. Аттестация комиссияси раиси аттестация ўтказиладиган жой ва муддатларни, аттестациядан ўтказиладиганларнинг таркибий рўйхатини ҳамда соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказишга доир бошқа ташкилий масалаларни белгилайди.
7. Аттестация комиссияси фаолиятини таъминлаш учун Котибият тузилади. Котибият таркиби аттестация комиссияси қарори билан тасдиқланади. Котибиятни аттестация комиссияси аъзоларидан бири бошқаради.
аттестацияни ўтказиш жадвалини тузади ва уни тасдиқлаш учун аттестация комиссияси раисига тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг аттестацияга тааллуқли буйруқлари ва фармойишларини аттестация комиссияси аъзоларига ҳамда аттестациядан ўтказиладиганларга етказади.
9. Аттестация комиссияси аъзолари аттестация комиссияси мажлисларини тайёрлаш ва ўтказишда қатнашадилар, зарурат бўлганда аттестациядан ўтказиладиганлар фаолиятига тааллуқли қўшимча материаллар ва ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эгадирлар, аттестация варақасини ва аттестация протоколини имзолайдилар.
10. Комиссия мажлислари аттестация комиссияси раиси тасдиқлаган жадвал бўйича, лекин ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.
11. Соғлиқни сақлаш тизимининг аттестациядан ўтказиладиган раҳбар ходимлари лавозимлари рўйхати ушбу Низомга 1-иловада келтирилган. Аттестация ҳар йили ўтказилади.
ҳомиладор аёллар, шунингдек болани уч ёшгача парвариш қилиш бўйича таътилда бўлган аёллар аттестациядан ўтказилмайди.
Кўрсатиб ўтилган аёлларни аттестациядан ўтказишга улар ишга чиққандан сўнг бир йилдан кейин йўл қўйилади.
13. Аттестация ўтказилиши тўғрисидаги буйруқ унинг ўтказилиш кунидан камида 10 кун олдин аттестациядан ўтказилувчиларга етказилади.
14. Аттестация комиссиясига ҳар бир аттестациядан ўтказилувчи учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
республика даражасидаги раҳбарлар учун — Соғлиқни сақлаш вазирининг мутасадди ўринбосаридан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг назорат инспекциясидан;
вилоят даражасидаги раҳбарлар учун — Соғлиқни сақлаш вазирининг мутасадди ўринбосаридан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисидан ёки вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокимидан, соҳа бўйича Республика ихтисослаштирилган тиббиёт маркази раҳбаридан;
туман даражасидаги раҳбарлар учун — Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазиридан, вилоят (Тошкент шаҳар) соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғидан, соҳа бўйича Республика ихтисослаштирилган тиббиёт маркази раҳбаридан.
Аттестация комиссияси аттестациядан ўтказилувчининг меҳнат фаолияти тўғрисида қўшимча маълумотлар сўраб олиш ҳуқуқига эга.
раҳбарларнинг касбий сифатлари ва уларнинг ўзи бошқараётган ташкилотда соғлиқни сақлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш якунлари бўйича фаолиятининг якуний натижалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тиббий ёрдам кўрсатиш даражаси ва сифатига нисбатан талабларнинг таъминланиши ҳамда унга юкланган ишларда фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши;
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
илғор ахборот технологияларининг, замонавий илмий, ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг даволаш жараёнига жорий этилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Аттестацияга узрли сабаб билан келмаган шахслар аттестация комиссиясининг кейинги навбатдаги мажлиси вақтида аттестациядан ўтишлари керак.
Аттестацияга узрсиз сабаб билан келмаган шахслар огоҳлантирилади. Аттестацияга узрсиз сабаб билан такроран келмаган тақдирда аттестация комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар (материаллар) асосида аттестациядан ўтказилувчининг эгаллаб турган лавозимига муносиб эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
17. Аттестация комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни (материалларни) кўриб чиқади, шундан кейин аттестацияни ўтказади.
аттестациядан ўтказиладиган ходимга унинг функционал вазифалари билан боғлиқ бўлган саволларни беради;
аттестациядан ўтказилувчи томонидан тақдим этилган унинг хизмат фаолияти тўғрисидаги қўшимча маълумотларни кўриб чиқади.
19. Аттестация комиссияси мажлиси, агар унда комиссия аъзоларининг камида 2/3 қисми қатнашса, қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
20. Аттестация ўтказиш давомида аттестациянинг стенограммаси ёки аудио-видео ёзуви юритилади ва унинг натижалари муҳокама қилинади.
21. Ходимнинг касбий сифатларини баҳолаш тўғрисидаги қарор, шунингдек аттестация комиссиясининг тавсиялари аттестациядан ўтказилувчининг иштирокисиз, оддий овоз бериш йўли билан, аттестация комиссиясининг мажлисда қатнашган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
6 ойдан кейин такрорий аттестация ўтказган ҳолда, аттестация комиссиясининг тавсиялари бажарилиши шарти билан эгаллаб турган лавозимига муносиб;
23. Ходим тўғрисидаги маълумотлар, аттестациядан ўтказилувчига берилган саволлар ва уларга берилган жавоблар, аттестация комиссияси аъзолари ва ходим томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар, овоз бериш натижалари бўйича ходим фаолиятига берилган баҳо, шунингдек аттестация комиссиясининг тавсиялари ва уларни бажариш муддатлари аттестациядан ўтадиган ҳар бир ходимга расмийлаштириладиган аттестация варақасида (ушбу Низомга 2-илова) акс эттирилади.
Аттестация варақаси аттестация комиссияси раиси, котиби ва унинг мажлисида иштирок этган комиссия аъзолари томонидан имзоланади.
24. Аттестация натижалари ходимга аттестация комиссияси мажлиси тугаши биланоқ эълон қилинади ва протокол билан расмийлаштирилади (ушбу Низомга 3-илова).
25. Аттестация натижаларига кўра, ўн иш кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи чиқарилади.
26. Аттестация натижалари бўйича эгаллаб турган лавозимига муносиб эмас деб эътироф этилган ходимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида белгиланган тартибда қарор қабул қилинади.
27. Соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига қопланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бош бошқармалари, бошқармалари ва бўлимлари бошлиқлари
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
(еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 243-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 443-модда)
LexUZ шарҳи
мазкур хатбошига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 майдаги 266-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илованинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)
Тошкент шаҳри | 200__ йил «__» ___________ | ||||
Аттестация комиссияси раиси | Ф.И.О. | ||||
Аттестация комиссияси раисининг ўринбосари | Ф.И.О. | ||||
Аттестация комиссияси котиби | Ф.И.О. | ||||
Аттестация комиссияси аъзолари: | |||||
Аттестация комиссияси 200__ йил «__»______даги мажлис якунлари бўйича | |||||
| |||||
Т/р | Фамилияси, исми, отасининг исми | Ташкилот ёки муассаса | Илмий даражаси, унвони, тоифаси | Лавозими | Аттестация комиссиясининг хулосаси |
Аттестация комиссияси раиси Аттестация комиссияси котиби | ____________________________ ____________________________ |