26.02.1998 йилдаги -сон
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 109-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига ва «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1-моддасининг иккинчи қисмига амал қилган ҳолда,
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 38-моддасида ёлланиб ишлайдиганларнинг ҳақ тўланадиган дам олиш ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 133-моддасига мувофиқ, барча ходимларга дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 39-модасига кўра, ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга. Меҳнат кодекси 285-моддасининг биринчи қисми вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилганда тўланишини назарда тутади.
Бироқ, агар оила аъзосининг касаллиги ходимнинг меҳнат таътили даврида бошланган бўлиб, ходим дам олиш ўрнига беморни парваришлашга мажбур бўлган бўлса, унда «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом» 17-бандининг бешинчи қисмига кўра, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси берилмайди ва бундай вазиятда таътил ходим оиланинг бетоб бўлиб қолган аъзосини парвариш қилган кунлар сонига монанд узайтирилмайди. Шу тарзда меҳнат таътили даврида оиланинг бетоб аъзосини парвариш қиладиган ходимларнинг дам олиш ва ижтимоий таъминотга бўлган конституциявий ҳуқуқлари камситилади.
1. «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом» 17-бандининг навбатдаги ёки қўшимча меҳнат таътилидаги ходимнинг бетоб бўлиб қолган оила аъзосини парвариш қилганлик учун нафақа олиш ҳуқуқини чекловчи бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мос келмайди деб топилсин.