Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 20 августдаги ПФ-3114-сон «Пахта нархини шакллантириш механизми тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 йил, 15-16-сон, 117-модда)ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 29 августдаги ПҚ-456-сон «Пахта толасини сотиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тартибга солиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 36-сон, 359-модда)ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
3. Мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» уюшмасининг 2003 йил 4 январдаги 1, 1, 10, ЭГ-01/01-30, 01/4739-сон «Пахта хом ашёсининг харид нархини ва пахта толасининг улгуржи нархини шакллантириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида» (2003 йил 22 январь, рўйхат рақами 1208 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 1-2-сон)ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» уюшмасининг 2003 йил 22 декабрдаги 123, 17, 01/172, НН-01/10-4713, 01/4127-сон «Пахта хом ашёсининг харид нархини ва пахта толасининг улгуржи нархини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида» (2004 йил 2 февраль, рўйхат рақами 1208-1 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2004 йил, 5-сон)ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта нархларини шакллантириш механизми тўғрисида» 2002 йил 20 августдаги ПФ-3114-сон Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 йил, 15-16-сон, 117-модда) ва «Пахта толасини сотиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тартибга солиш тўғрисида» 2006 йил 29 августдаги ПҚ-456-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 36-сон, 359-модда) мувофиқ пахта хом ашёсининг харид нархларини ва пахта толасининг улгуржи нархларини шакллантириш тартибини белгилайди.
Юқорида келтирилган формула бўйича аниқланган базис (ўртача) нархидан келиб чиқиб пахта хом ашёсининг навлари ва класслари бўйича нархини аниқлаш пахта хом ашёсининг ҳар бир саноат нави, класси ва типи бўйича коэффициентларини (мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ) ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва «Ўзпахтасаноат» уюшмаси томонидан ҳар йили 1 сентябрдан кечиктирмасдан толанинг жаҳон бозоридаги конъюнктурасидан келиб чиқиб тасдиқланадиган коэффициентларини қўллаб аниқланади.
6. Пахта толасининг ҳар бир типи, нави ва класслари бўйича улгуржи нархлари (бундан кейин улгуржи нархлари деб юритилади) пахта толасининг бешинчи тип, биринчи нав, ўрта класс базис нархига навлар ва класслар бўйича нархини аниқлаш коэффициентлари (ушбу Низомга 2-илова)ни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва «Ўзпахтасаноат» уюшмаси томонидан ҳар йили 1 сентябрдан кечиктирмасдан толанинг жаҳон бозоридаги конъюнктурасидан келиб чиқиб, тасдиқланадиган типлар ва кодларга ўтказиш коэффициентларини қўллаган ҳолда аниқланади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази