LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сонли «Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ва деҳқон хўжаликлари аъзоларини давлат томонидан ижтимоий суғурталаш тўғрисида» 2001 йил 24 августдаги 351-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 8-сон, 50-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
1. 1-иловада (Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ва уларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар ажратиши Тартиби):
27-банддаги «вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик (ҳомиладорлик ва туғиш)» сўзлари «ҳомиладорлик ва туғиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ва уларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар ажратиши Тартибига 3-иловадаги «вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. 2-иловада (Деҳқон хўжалиги аъзоларини ижтимоий суғурталаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисидаги низом):
28-банддаги «вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик (ҳомиладорлик ва туғиш)» сўзлари «ҳомиладорлик ва туғиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Деҳқон хўжалиги аъзоларини ижтимоий суғурталаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисидаги низомга 3-иловадаги «вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик» сўзлари чиқариб ташлансин.