Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 23 декабрдаги ПФ-3367-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим корхоналар ва мол-мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг баъзи масалалари тўғрисида» 1995 йил 4 декабрдаги 448-сон қарорига 1-илова III бўлимининг 8-банди биринчи хатбошининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Бизнес-фонд»нинг хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга доир ташаббуси тўғрисида» 1996 йил 9 июлдаги 240-сон қарорида:
б) муқаддимадаги «Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида», «Хорижий инвестициялар ва хорижий инвесторларнинг фаолияти кафолатлари тўғрисида» сўзлари «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида», «Чет эл инвестициялари тўғрисида» ва «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 9-банддаги «Бизнес-фонднинг» сўзлари «Осиё-Европа траст компанияси» шўъба корхонасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тизими фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 19 сентябрдаги 446-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 9-сон, 32-модда) 5-бандидаги «Меҳнат вазирлиги, Хорижий инвестициялар бўйича агентлик, Бизнес-фонд, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 59-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 34-модда)
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда):
«7. Белгилаб қўйилсинки, фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан хорижий кредит линияси бўйича гаровни суғурталаш юзасидан суғурта мукофотининг 50 фоизи суғурта компанияларига Фермер ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан тўланиши керак.
Бюджетдан ташқари жамғармалар ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига хорижий кредит линиялари бўйича лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ маблағларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Кичик бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалари» устунининг учинчи позициясидаги «Бизнес-фонд» сўзлари чиқариб ташлансин;
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликларини маблағ билан таъминлаш, моддий-техник таъминлаш, уларга божхона имтиёзлари бериш, банк хизматлари кўрсатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 10 сентябрдаги 366-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 9-сон, 52-модда):
биринчи хатбошидаги «Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидаги «Бизнес-фонд»нинг давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобига шакллантириладиган кредит ресурсларининг камида 50 фоизи, шунингдек» ҳамда «микрофирмалар ва кичик корхоналар» сўзлари чиқариб ташлансин;
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2003—2007 йиллар даврида Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши барқарор ривожлантирилишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 1 августдаги 276-сон қарорининг 5-бандидаги «Бизнес-фонд»га» сўзлари «Ўзтадбиркорбанк»ка сўзи билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг кадрлар потенциалини мустаҳкамлаш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 24 июлдаги 325-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 67-модда):
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) муқаддиманинг иккинчи хатбошидан ва 3-банднинг еттинчи хатбошидан «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 2-илованинг «Кичик ва ўрта бизнесни, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси» блокидаги «ўрта бизнесни» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 3 ва 4-иловаларнинг «Кичик ва ўрта бизнесни, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўлими» блокларидаги «ўрта бизнесни» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 24 декабрдаги 563-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 12-сон, 131-модда):
«4. «Ўзтадбиркорбанк» Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 9 июлдаги 240-сон қарори талабларига мувофиқ маҳаллий хом ашёдан экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида тадбиркорларга лизинг асосида замонавий чет эл технология линиялари ва асбоб-ускуналари етказиб бериш йўли билан хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун «Раанани-Холдинг» компанияси билан 50 млн. АҚШ доллари суммасидаги қўшма дастурнинг амалга оширилишини таъминласин»;
Кейинги таҳрирга қаранг.