LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 25 январдаги 2/4-сонли «Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3224, 10.03.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Электрон тўловлар тўғрисида»ги ва «Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикаси банкларида электрон архив ишларини юритиш тартиби тўғрисида Йўриқнома» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб Марказий банк Бошқарувининг 2000 йил 2 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси банк тизимида электрон архив ишларини юритиш тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги 16/4-сонли қарори (2000 йил 15 сентябрь, рўйхат рақами 970) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб 10 кундан кейин кучга киритилсин.
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), «Архив иши тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 192-модда), «Ахборотлаштириш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2004 й., 6-сон, 67-модда), «Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси, 1994 й., 5-сон, 136-модда), «Банк сири тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2003 й., 19-сон, 174-модда), «Электрон тўловлар тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2005 й., 51-сон, 373-модда), «Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2006 й., 14-сон, 112-модда) ва «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2004 й., 20-сон, 230-модда) қонунларига мувофиқ тижорат банкларда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ахборотлаштириш Бош марказида (кейинги ўринларда АБМ деб юритилади) электрон архив ишларини юритиш, архив ҳужжатларини сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 13 ноябрдаги 37/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1685-1, 09.12.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 49-сон, 465-модда)
1. Электрон архив деганда банк фаолиятига тегишли электрон кўринишда бўлган ҳужжатлар, шу жумладан электрон тўлов тизими маълумотлари, электрон маълумотлари базаси, ЭҲМ дастурлари ва бошқа электрон ахборот ташувчи воситаларга ёзиб, белгиланган муддатга олиб қўйиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тушунилади.
2. Тижорат банклари бошқарувчилари ва АБМ директорлари буйруғига асосан электрон архив ишларини юритиш бўйича бўлим ташкил қилинади ёки электрон архив ишларини юритиш бўйича масъул ходим (кейинги ўринларда — масъул ходим) тайинланади. Масъул ходим олий маълумотга эга бўлган, банк тизимида камида икки йил ишлаган бўлиши ва архивга олиш дастурлари ва ускуналаридан фойдаланишни мукаммал билиши керак.
3. Тижорат банклари ва АБМ электрон архив ишларини юритиш учун махсус иш жойларига эга бўлиши ва улар техник қурилма-воситалар ҳамда дастурлар билан таъминланган бўлиши керак.
4. Архивга олинган электрон маълумотларнинг рўйхати қоғозда чоп этилади. Қоғозда чоп этилган рўйхат 1-иловада кўрсатилган маълумотларни ўз ичига олади.
5. Архив ишларини олиб борувчи бўлим фаолият кўрсатиш хусусиятларига кўра электрон архив ишларини юритиш тартибини мазкур Йўриқномага биноан ишлаб чиқишлари лозим.
6. Электрон архив ишларини юритиш бўйича тайинланган масъул ходим бетоблиги, меҳнат таътилида бўлганлиги ва бошқа сабабларга кўра ишда бўлмаган вақтларида электрон архив ишларини юритиш бўйича тижорат банки бошқарувчисининг буйруғига асосан вақтинчалик бошқа масъул ходим тайинланади.
7. Тижорат банклари бошқарувчилари, бош бухгалтерлари ва масъул ходим электрон архив маълумотларининг тўлиқлиги, тўғри архивлаштирилиши ҳамда ишончлилиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
е) банк филиаллари томонидан шифрланган ва шифрланмаган кўринишдаги барча кирувчи ва чиқувчи электрон тўлов ҳужжатлари;
г) банк филиаллари томонидан шифрланган ва шифрланмаган кўринишдаги барча кирувчи ва чиқувчи электрон тўлов ҳужжатлари;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 13 ноябрдаги 37/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1685-1, 09.12.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 49-сон, 465-модда)
9. Тижорат банклари электрон архив маълумотларининг нусхаларини сақланиши учун камида иккита сақлаш жойлари ташкил этадилар:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 13 ноябрдаги 37/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1685-1, 09.12.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 49-сон, 465-модда)
10. 8-бандда кўрсатилган электрон маълумотлар ҳар куни дастурий равишда архивланиб, икки нусхада электрон ахборот ташувчи воситаларга ёзилади ҳамда масъул ходим 2-иловада кўрсатилган кўринишдаги махсус юритилган дафтарга қайд қилиб боради. Махсус дафтар саҳифалари рақамланган, ип ўтказилиб тикилган, тижорат банки бошқарувчиси томонидан имзоланган ва муҳрланган бўлиши лозим.
11. Электрон архив ёзилган электрон ахборот ташувчи воситалар ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши шарт.
12. Тижорат банкларининг ички аудит хизмати ходими ҳар ойда камида бир марта электрон архив ишларини тўғри юритилишини текшириб туради ва бу ҳақида 2-иловада кўрсатилган дафтарга қайд қилиб боради.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 13 ноябрдаги 37/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1685-1, 09.12.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 49-сон, 465-модда)
13. Электрон ахборот ташувчи воситаларнинг техник тавсифига биноан электрон ахборот ташувчи воситаларга ёзилган электрон архив маълумотлари қайта ўқиб, текширилиб турилади. Техник тавсифда электрон ахборот ташувчи восита ўқилишини текшириш даври кўрсатилмаган бўлса, электрон ахборот ташувчи восита ҳар олти ойда бир марта текшириб турилади ва ушбу текшириш натижаларини қайд этиш учун махсус дафтар юритилади. Агар электрон архив маълумотлари ташқи таъсирлар натижасида қисман ёки умуман йўқолиб кетганлиги аниқланса, йўқотилган электрон архив маълумотлари қайта тикланиши ва бу ҳақда далолатнома тузилиши зарур.
14. Тижорат банк филиаллари электрон архив маълумотларини ҳар чоракда камида бир марта ўз тижорат банклари вилоят филиалларининг архивига топширадилар. Жорий йил тамом бўлганидан сўнг, тижорат банкнинг вилоят филиали электрон архив маълумотларини Бош банк идоравий архив бўлимига белгиланган тартибда топширади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 13 ноябрдаги 37/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1685-1, 09.12.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 49-сон, 465-модда)
15. Электрон тўлов маълумотлари базалари жойлашган Бош банклар электрон ахборот ташувчи воситага ёзилган электрон архив маълумотларининг бир нусхасини идоравий архив бўлимига сақлашга топширади ва иккинчи нусхасини пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини сақлаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда банк биносидан ташқаридаги биноларда сақлайди.
16. Зарур ҳолларда (Марказий банк раҳбариятининг кўрсатмасига асосан) комиссия тузилади ва тижорат банклари томонидан электрон архив ҳужжатлари батафсил текшириб чиқилади.
Комиссия таркибига Марказий банкнинг ваколатли ходимлари, тижорат банки бош бухгалтери ва бошқа масъул ходимлари киритилиши шарт.
17. Бош банк сақланиш муддати доимий бўлган электрон архивни ўн беш йил мобайнида идоравий архивда сақлайди. Идоравий сақлаш муддати тугаган архивлар ўрнатилган тартибда давлат архивларига топширилади.
18. Тижорат банкларининг филиаллари фаолияти тугатилганда электрон архив маълумотлари тижорат банкининг вилоят филиалларига, вилоят филиаллари мавжуд бўлмаган банклар Бош банкка белгиланган тартибда топширадилар. Тижорат банк фаолияти тугатилиб бошқа тижорат банкка қўшиб юборилганида, электрон архив маълумотлари ўша банк архивига белгиланган тартибда топширилади. Агар иккита тижорат банк фаолияти тугатилиб янги тижорат банк ташкил этилса, электрон архив маълумотлари янги ташкил этилган тижорат банкда сақланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 13 ноябрдаги 37/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1685-1, 09.12.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 49-сон, 465-модда)
19. Тижорат банки фаолияти тугатилганда электрон архив маълумотлари белгиланган тартибда Давлат архивига топширилади.
20. АБМ директори ва масъул ходим электрон архив маълумотларининг тўлиқлиги, тўғри архивлаштирилиши ҳамда ишончлилиги учун шахсан жавобгардир.
21. АБМда электрон тўлов маълумотларини қабул қилувчи-узатувчи ва қайта ишловчи бўлинмалар ўрнатилган тартибда архив ишларини юритадилар. Улар АБМ таркибидаги архив ишларини юритувчи тегишли бўлимга кунлик архив маълумотларини тақдим этадилар. Марказий банкнинг интеграллашган Ахборот таҳлилий тизими электрон архивларини юритиш мазкур тизим ҳужжатлари орқали тартибга солинади.
в) электрон тўлов ҳужжатларининг кирувчи ва чиқувчи маълумотларини қабул қилиш-узатиш телекоммуникацион журнал баённомалари;
23. АБМ электрон ахборот ташувчи воситаларда жамланган электрон архив маълумотлари нусхаларини сақлаш учун камида иккита электрон архив сақлаш жойларини ташкил этади:
24. Ҳар куни масъул ходим 22-бандда кўрсатилган маълумотларни дастурий равишда электрон архивлаб, икки нусхада электрон ахборот ташувчи воситаларга ёзади ва махсус дафтарларда қайд этади. Махсус дафтарларнинг саҳифалари рақамланган, ип ўтказилиб тикилган ва муҳрланган бўлиши лозим.
25. Электрон архив маълумотлари ёзилган электрон ахборот ташувчи воситалар ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши шарт.
26. АБМда электрон архив маълумотларининг хавфсизлиги, дахлсизлиги, тўлиқлилиги, ишончлилиги ва ҳақиқийлиги масъул ходимлар томонидан таъминланади.
27. Электрон ахборот ташувчи воситаларнинг техник тавсифига биноан электрон ахборот ташувчи воситаларга ёзилган электрон архив маълумотлари қайта ўқиб, текширилиб турилади. Техник тавсифда электрон ахборот ташувчи восита ўқилишини текшириш даври кўрсатилмаган бўлса, электрон ахборот ташувчи восита ҳар олти ойда бир марта текшириб турилади ва ушбу текшириш натижаларини қайд этиш учун махсус дафтар юритилади. Агар электрон архив маълумотлари ташқи таъсирлар натижасида қисман ёки умуман йўқолиб кетганлиги аниқланса, йўқотилган электрон архив маълумотлари қайта тикланиши ва бу ҳақда далолатнома тузилиши зарур.
28. Масъул ходимлар электрон ахборот ташувчи воситага ёзилган электрон архив маълумотларининг тўлиқлигини текшириб кўриб, идоравий архив бўлимига сақлашга топширади ва пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини сақлаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда ўз биносидан ташқаридаги бинода сақлайди.
29. АБМ сақланиш муддати доимий бўлган электрон архив маълумотларини ўн беш йил мобайнида идоравий архивда сақлайди. Идоравий сақлаш муддати тугаган архивлар ўрнатилган тартибда давлат архивларига топширилади.
30. Тижорат банклари ва АБМнинг банк сирини ташкил этувчи электрон архив маълумотларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикасининг «Банк сири тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
31. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» Агентлиги билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси банкларида электрон архив ишларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқномага
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
№ | Сана | Файлнинг номи | Файлнинг ҳажми |
Ташқи сақловчи воситанинг номи ______________ Архивга олувчининг Ф.И.Ш. __________ Сана __________ Имзо __________ |
Ўзбекистон Республикаси банкларида электрон архив ишларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқномага
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА