Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. Янги таҳрирдаги «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (9 ва 10-моддаларидан ташқари) эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
LexUZ шарҳи
Янги таҳрирдаги «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни «Халқ сўзи» газетасининг 1995 йил 29 декабрдаги 250 (1252)-сонида эълон қилинган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки, «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9 ва 10-моддалари 2005 йилнинг 1 сентябридан эътиборан кучга киради.
(2-банд Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 287-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукуматнинг қарорларини «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқлаштирсин, республика вазирликлари, идоралари ўзларининг мазкур Қонунга зид бўлган норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишларини таъминласин.
4. Олий Мажлиснинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларининг ижро этилиши устидан назоратни таъминласин.