1-ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Механизм | Муддатлар | ||||
1-босқич | Муассислар (қатнашчилар) | Тугатувчини тайинлаш. Тугатишнинг мўлжалланаётган муддатини белгилаш. | Ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганда | ||||
2-босқич | Корхонани бошқариш органлари | Тугатувчига корхона фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатларни, шунингдек корхонанинг муҳрлари, штамплари ва бошқа мол-мулкини бериш. | Тугатувчи тайинлангандан кейин уч кун мобайнида | ||||
Тугатувчи | Рўйхатдан ўтказган органга ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини тақдим этиш. | Ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай | |||||
Банкка қуйидагиларни тақдим этиш: ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхаси; тугатувчи имзоларининг ва муҳри босма изининг намуналари билан бирга нотариал тасдиқланган карточкаларнинг икки нусхаси; | |||||||
барча ҳисоб рақамларини ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақамига ва хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқнома. | |||||||
Молия-хўжалик фаолиятини тўхтатиб қўйиш. Ер солиғи, ягона ер солиғи, мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи, шунингдек барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб ёзишни тўхтатиш. | Рўйхатдан ўтказган орган хабардор қилинган кундан бошлаб | ||||||
Банк | Корхона ҳисоб рақамларидан маблағларни тугатувчининг олдиндан берган розилигисиз ҳисобдан чиқарилишига йўл қўймаслик. | ||||||
2-картотеканинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш. Пул маблағларини ҳар бир валюта тури бўйича ягона ҳисоб рақамида жамлаш. | Банк хабардор қилинган кундан бошлаб | ||||||
3-босқич | Тугатувчи | Корхона ходимлари билан меҳнат муносабатларини тўхтатиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўриш. | Ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб | ||||
Корхонанинг активлари ва мажбуриятлрини хатловдан ўтказиш, шу жумладан ижро ҳужжатлари реестрини тузиш. | |||||||
Корхона томонидан йил бошидан бошлаб рўйхатдан ўтказган орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилинган санагача бўлган давр учун тўланадиган барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни тузиш. | |||||||
Дебиторлик қарзни олиш ҳамда кредиторларни аниқлаш ва корхонани тугатиш тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиш чораларини кўриш. | |||||||
4-босқич | Тугатувчи | Бир ёки бир неча даврий босма нашрларда ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Интернет-сайтида корхона тугатилиши тўғрисида эълон бериш, унда қуйидагилар кўрсатилади: | Ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб | ||||
корхонанинг тўлиқ ва қисқартирилган номи; | |||||||
жойлашган жойи (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификациялаш тартиб рақами; | |||||||
рўйхатдан ўтказган орган тўғрисидаги маълумотлар; | |||||||
ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақидаги маълумотлар (санаси, тартиб рақами); | |||||||
кредиторлар талаблари кўрсатилган ҳолдаги аризаларни қабул қилиш муддати (эълон чиққан вақтдан бошлаб камида икки ой). | |||||||
5-босқич | Рўйхатдан ўтказган орган | Юридик шахсларнинг давлат реестрига корхонанинг ихтиёрий тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни киритиш. | Хабардор қилингандан сўнг кейинги кундан кечиктирмай | ||||
Ихтиёрий тугатиш тўғрисида: | |||||||
ички ишлар; | |||||||
давлат солиқ хизмати; | |||||||
Ички ишлар органи | Рўйхатдан ўтказган органга корхона номи ёзилган амалдаги муҳрлар ва штампларни тайёрлаш учун корхонага берилган барча рухсатномалар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш. | Билдиришнома олинган кундан бошлаб ўн кундан кечиктирмай | |||||
Корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини текширишни тайинлаш ва белгиланган тартибда ўтказиш. | Билдиришнома олинган кундан бошлаб тегишли равишда 3+30 кун | ||||||
Давлат солиқ хизмати органи | Текшириш тафтиш қилиш кўрсатилган муддатларда тугалланмаган тақдирда корхонанинг тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзини аниқлаш. | ||||||
6-босқич | Тугатувчи | Давлат солиқ хизмати органи томонидан ўтказилган текширишлар натижаларини, шунингдек ижро ҳужжатлари реестрини ҳисобга олган ҳолда оралиқ тугатиш балансини тузиш. | Кредиторлар томонидан талабномалар тақдим этиш муддати тугагандан кейин | ||||
Муассислар (қатнашчилар | Оралиқ тугатиш балансини тасдиқлаш. | Оралиқ тугатиш баланси тасдиқлаш учун тақдим этилгандан кейин | |||||
Тугатувчи | Ҳар бир кредиторни унинг талабномаларини эътироф этиш ёки рад қилиш, эътироф этилган талабномалар суммаси тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиш. | Оралиқ тугатиш баланси тасдиқлангандан кейин 5 иш кун мобайнида | |||||
7-босқич | Тугатувчи | Кредиторлар билан белгиланган навбат бўйича ҳисоб-китоб қилиш. | Оралиқ тугатиш баланси тасдиқлангандан кейин | ||||
Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун пул маблағлари етишмаганда мол-мулкни сотиш. | |||||||
Сотилмаган тақдирда мол-мулкни кредиторларга мулк қилиб бериш. | |||||||
Муассислар (қатнашчилар) томонидан тугатилаётган корхонанинг банкдаги ҳисоб рақамларига йўналтириладиган маблағлар ҳисобига кредиторлар талабномаларини қондириш имконияти. | |||||||
8-босқич | Тугатувчи | Қолган мол-мулкни муассисларга (қатнашчиларга) бериш. | Кредиторлар билан ҳисоб-китоблартугаллангандан кейин | ||||
Тугатиш балансини тузиш. | |||||||
Муассислар (қатнашчилар) | Тугатиш балансини тасдиқлаш. | ||||||
9-босқич | Тугатувчи | Тугатиш балансини давлат солиқ хизмати органига тақдим этиш, Бюро органига ижро этилмаган ижро ҳужжати мавжудлиги юзасидан сўров юбориш. | Тугатиш баланси тасдиқлангандан кейин | ||||
Давлат солиқ хизмати органи | Қарз бўлмаган тақдирда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз йўқлиги тўғрисида хулоса бериш. | Бир иш куни мобайнида | |||||
10-босқич | Тугатувчи | Барча банк ҳисоб рақамларини ёпиш. | Солиқ органи хулосаси олингандан кейин | ||||
Ҳужжатларни давлат архивига бериш. | Барча ҳисоб рақамлари ёпилгандан кейин уч иш куни мобайнида | ||||||
11-босқич | Тугатувчи | Корхона тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни давлат реестрига киритиш учун рўйхатдан ўтказган органга қуйидагиларни тақдим этиш: | Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгандан кейин | ||||
бир ёки бир неча даврий босма нашрларда корхонанинг ихтиёрий тугатилганлиги тўғрисида чиққан эълон; | |||||||
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома; | |||||||
хизмат кўрсатувчи банкнинг барча ҳисоб рақамлари ёпилгани тўғрисидаги маълумотномаси; | |||||||
муҳрлар ва штамплар; | |||||||
ваколатли органнинг, агар мавжуд бўлса, чиқарилган қимматли қоғозларни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотномаси; | |||||||
агар мавжуд бўлса, барча лицензиялар (рухсатномалар)нинг асл нусхалари; | |||||||
ижро этилмаган ижро ҳужжати мавжуд эмаслиги ҳақидаги Бюро ҳудудий бошқармасининг ёзма жавоби; | |||||||
давлат солиқ хизмати органининг хулосаси; | |||||||
давлат архиви маълумотномаси. | |||||||
12-босқич | Рўйхатдан ўтказган орган | Корхона тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни давлат реестрига киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш. | Икки иш куни мобайнида | ||||
Ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган тақдирда корхона тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни давлат реестрига киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш. | |||||||
Тугатувчини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилиш. | Бир иш куни мобайнида | ||||||
Давлат солиқ хизмати ва статистика органларини, шунингдек ҳудудий адлия бошқармасини хабардор қилиш. | Бир ҳафта муддатда | ||||||
Муҳрлар ва штампларни ички ишлар органига йўқ қилиш учун топшириш. | |||||||
Лицензиялар ва рухсатномаларни (улар мавжуд бўлган тақдирда) уларни берган органларга топшириш. | |||||||
Ўзбекистон Республикаси Халқ банки филиалини хабардор қилиш. |
2-ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Механизм | Муддатлар | ||||
1-босқич | Муассислар (қатнашчилар) | Тугатувчини тайинлаш. Тугатишнинг мўлжалланаётган муддатини белгилаш. | Ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганда | ||||
2-босқич | Корхонани бошқариш органлари | Тугатувчига корхона фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатларни, шунингдек корхонанинг муҳрлари, штамплари ва бошқа мол-мулкини бериш. | Тугатувчи тайинлангандан кейин уч кун мобайнида | ||||
Рўйхатдан ўтказган органга ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини тақдим этиш. | |||||||
Тугатувчи | Ижро этилмаган ижро ҳужжати мавжудлиги юзасидан Бюро органига сўров юбориш | Ихтиёрий тугатиш | |||||
тўғрисида қарор | |||||||
Банкка қуйидагиларни тақдим этиш: | қабул қилингандан | ||||||
ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхаси; | сўнг кейинги иш | ||||||
тугатувчи имзоларининг ва муҳри босма изининг намуналари билан бирга нотариал тасдиқланган карточкаларнинг икки нусхаси; | кунидан кечиктирмай | ||||||
барча ҳисоб рақамларини ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақамига ва хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқнома. | |||||||
Корхона ҳисоб рақамларидан маблағларнинг | Банк хабардор | ||||||
Банк | тугатувчининг олдиндан берган розилигисиз ҳисобдан чиқарилишига йўлқўймаслик. | қилинган кундан бошлаб | |||||
Пул маблағларини ҳар бир валюта тури бўйича ягона ҳисоб рақамида жамлаш. | |||||||
3-босқич | Тугатувчи | Корхона ходимлари билан меҳнат муносабатларини тўхтатиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўриш. | Ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб | ||||
Корхонанинг активлари ва мажбуриятларини хатловдан ўтказиш, шу жумладан ижро ҳужжатлари реестрини тузиш. | |||||||
4-босқич | Тугатувчи | Бир ёки бир неча даврий босма нашрларда ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Интернет-сайтида корхона тугатилиши тўғрисида эълон бериш, унда қуйидагилар кўрсатилади: | Ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин | ||||
корхонанинг тўлиқ ва қисқартирилган номи; | |||||||
жойлашган жойи (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификациялаш тартиб рақами; | |||||||
рўйхатдан ўтказган орган тўғрисидаги маълумотлар; | |||||||
ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақидаги маълумотлар (санаси, тартиб рақами); | |||||||
давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб корхона томонидан молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар. | |||||||
5-босқич | Рўйхатдан ўтказган орган | Юридик шахсларнинг давлат реестрига корхонанинг ихтиёрий тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни киритиш. | Хабардор қилингандан сўнг кейинги кундан кечикмай | ||||
Ихтиёрий тугатиш тўғрисида: | |||||||
ички ишлар; | |||||||
давлат солиқ хизмати; | |||||||
Ички ишлар органи | статистика органларини хабардор қилиш. Рўйхатдан ўтказган органга корхона номи ёзилган амалдаги муҳрлар ва штампларни тайёрлаш учун корхонага берилган барча рухсатномалар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш. | Билдиришнома олинган кундан бошлаб ўн кундан кечиктирмай | |||||
6-босқич | Тугатувчи | Мавжуд бўлган тақдирда, талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақамини ёпиш. | Эълон чиққандан кейин бир ой мобайнида | ||||
7-босқич | Тугатувчи | Рўйхатдан ўтказган органга қуйидагиларни тақдим этиш: | Ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги эълон чиққандан кейин бир ойдан эрта бўлмаган муддатда | ||||
бир ёки бир неча даврий босма нашрларда корхонанинг ихтиёрий тугатилганлиги тўғрисида чиққан эълон; | |||||||
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома; | |||||||
банкларда ҳисоб рақамлари очилмаганлиги тўғрисида хат ёки банкнинг, агар мавжуд бўлса, асосий ҳисоб рақами ёпилгани тўғрисидаги маълумотномаси; | |||||||
муассислар (қатнашчилар) йиғилишининг корхона мол-мулки улар ўртасида тақсимланганлиги тўғрисидаги қарори (протоколи); | |||||||
корхонанинг муҳрлари ва штамплари. | |||||||
ижро этилмаган ижро ҳужжати мавжуд эмаслиги ҳақидаги Бюро ҳудудий бошқармасининг ёзма жавоби | |||||||
8-босқич | Рўйхатдан ўтказган | Сўровномани Давлат солиқ хизмати органига қуйидагиларни: | Ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай | ||||
орган | а) давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб корхона томонидан молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганлигини; | ||||||
Давлат солиқ хизмати органи | ёзма жавоб жўнатилганлигини; | Сўровнома олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида | |||||
Рўйхатдан ўтказган орган | б) тақдим этилган ҳужжатларда банкларда ҳисоб рақамлари очилмагани тўғрисидаги хат мавжуд бўлганда — корхона томонидан ҳисоб рақами очилмаганлигини тасдиқлаш учун жўнатиш. | Ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай | |||||
Давлат солиқ хизмати органи | Сўровномага ёзма жавоб жўнатиш. | Сўровнома олинган кундан бошлаб икки ҳафта мобайнида | |||||
9-босқич | Рўйхатдан ўтказган орган | Корхона тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни давлат реестрига киритиш ҳақида қарор қабул қилиш. | Сўровнома(жўнатилган тақдирда — иккала сўровнома) | ||||
Тугатувчини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилиш. | тасдиқлангандан кейин бир иш куни мобайнида | ||||||
Давлат солиқ хизмати ва статистика органларини, шунингдек ҳудудий адлия бошқармасини хабардор қилиш. | Бир иш куни мобайнида | ||||||
Муҳрлар ва штампларни ички ишлар органига йўқ қилиш учун топшириш. | Бир ҳафта муддатда | ||||||
Ўзбекистон Республикаси Халқ банки филиалини хабардор қилиш. |
3-ИЛОВА