Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ОШИРИШ ҲАМДА МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Аҳолининг иш билан бандлигини кенгайтириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш республика комиссияси таркиби

Меҳнат органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармаси тўғрисида НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

II. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари

III. Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини тузиш, тасдиқлаш ҳамда рўйхатга олиш тартиби

IV. Жамғарма маблағларини йўналтириш ва фойдаланиш тартиби

V. Ҳисоб, ҳисобот ва назорат

Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПФ-5204-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПФ-5204-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПФ-5204-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПФ-5204-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПФ-5204-сонли Фармони асосан чиқарилган— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПФ-5204-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПФ-5204-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПФ-5204-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддати

Бажариш учун масъуллар

Тадбирларни амалга ошириш шакллари

Кутилаётган натижа

I. Аҳолининг иш билан бандлигини ошириш

1.

Ҳар йили камида 550 минг янги иш ўринларини, шу жумладан:
кичик корхоналар ва микрофирмаларни ривожлантириш ҳисобига — 320 минг иш ўринлари;
барча йўналишдаги касаначиликни, жумладан оилавий тадбиркорликни кенгайтириш ҳисобига — 160 минг иш ўринлари;
фаолият юритаётган корхоналарни реконструкция қилиш ва молиявий-иқтисодий соғломлаштириш, янги йирик ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш ҳисобига — 70 минг иш ўринларини ташкил этиш.

Ҳар йили

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Бандликнинг ҳудудий дастурлари

Туманлар, шаҳарлар, вилоятлар ва умуман республикада иш ўринлари ҳамда аҳолининг бандлиги ўсишини ташкил этиш.

2.

2007 йилда, асосан қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида иш ўринларининг маҳаллалар бўйича жойлашувини белгилаб ва ушбу мақсадларга Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан ҳар йили камида 3 млрд. сўм ажратилишини назарда тутган ҳолда 100 минг янги иш ўринлари ташкил этилишини таъминлаш.

2007 йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

Бандликнинг ҳудудий дастурлари

Аҳолининг иш билан бандлиги, шу жумладан хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасидаги бандлигининг ўсиши.

3.

Оилавий бизнесни ташкил этишга имтиёзли кредитларни жалб этган ҳолда ҳар йили кам таъминланган оилалардан, айниқса қишлоқ жойларда камида 15 минг кишини ишга жойлаштириш.

Ҳар йили

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, туманлар ҳокимликлари

Микрокредитларга бўлган талаблар тўғрисидаги ахборот, Бажарувчиларнинг қўшма тадбирлари

Кам таъминланган оилалардаги, энг аввало қишлоқ жойларда яшовчи ишламайдиган аҳолининг бандлигини таъминлаш.

4.

Қорамол етиштирувчиларни иш билан банд шахслар сифатида ҳисобга олиш, ушбу фаолият тури билан шуғулланувчи камида 270 минг кишига меҳнат дафтарчаси бериш ва юритиш, шунингдек қорамол сотиб олиш учун Бандликка

2007 йил давомида

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, қишлоқ туманлари ҳокимликлари

Қорамол етиштириш чора-тадбирлари параметрлари

Ишламайдиган қишлоқ аҳолисининг бандлиги ва ижтимоий муҳофазасини таъминлаш.

5.

Иш билан банд ва ишга жойлашишга муҳтож шахсларнинг ҳақиқий сонини аниқлаш учун меҳнат бозоридаги вазиятга баҳо бериш кўрсаткичлари тизимини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2007 йил II чорак

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги

Кўрсаткичлар тизимини тасдиқлаш

Меҳнат бозоридаги вазиятни ва ишга муҳтожлар сонини янада тўлиқ ва сифатли баҳолаш.

6.

Тасдиқланган кўрсаткичлар тизими бўйича меҳнат бозори ва бандлик устидан мониторинг ташкил этиш.

Ҳар чоракда

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги

Ҳар чоракда чиқадиган «Меҳнат бозори ва аҳоли бандлиги мониторинги» бюллетенини чоп этиш

Минтақалар бўйича меҳнат бозоридаги вазиятни тезкор равишда баҳолаш тизимини шакллантириш.

7.

Гўшт-сут ва мева-сабзавот маҳсулотлари, бошқа турдаги маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш, терига ишлов бериш, халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш бўйича кичик корхоналарни ташкил этиш инновация лойиҳаларини рағбатлантириш механизми ишлаб чиқилишини таъминлаш ҳамда уларни Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий қайта қуриш жамғармаси маблағларидан грантлар ва кредитлар ажратиш йўли билан молиялаштириш.

Ишлаб чиқиш — 2007 йил, молиялаш-тириш — 2008 йилдан бошлаб

Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги

Кичик инновация лойиҳаларини рағбатлантириш тўғрисидаги низом

Кичик корхоналарда муқим иш ўринларини ташкил этиш.

II. Меҳнат органлари иш билан банд бўлмаган фуқароларга кўрсатадигаи хизмат, шу жумладан уларни қайта тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича кўрсатиладиган хизматлар тури ва сифатини кенгайтириш

8.

Ҳар бир йирик қишлоқ фуқаролари йиғини ҳудудида аҳолини ишга жойлаштириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш муқим пунктларини ташкил этиш.
Банд бўлмаган аҳолига меҳнат органлари томонидан турли хизматлар кўрсатишни назарда тутувчи мазкур пунктнинг аниқ иш регламентини ишлаб чиқиш.

2007 йил II чорак

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, қишлоқ туманлари ҳокимликлари

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, бажарувчиларнинг қўшма қарорлари

Туман марказларидан узоқда яшайдиган қишлоқ аҳолисининг ҳудудий меҳнат органлари хизматидан фойдаланишини яхшилаш, уларнинг доирасини банд бўлмаган аҳолининг бевосита яшаш жойи томон кенгайтириш.

9.

Ахборот хизмати турлари доирасини кенгайтириш учун барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўзларидаги ишчилар сони ва уларнинг мақомидан қатъи назар, бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни меҳнат органларига ўз вақтида ва тўлиқ тақдим этишнинг янги тартибини тасдиқлаш.

2007 йил II чорак

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги

Меҳнат органларига бўш иш ўринлари ва лавозимлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисида низом

Ишга жойлашиш имкониятларини ошириш ва сонини кўпайтириш.

10.

Иш излаётган фуқароларга керакли маълумот олиш имконини берадиган маълумотларнинг минтақавий электрон тармоғини (ҳудудлар, иқтисодиёт тармоқлари, аниқ иш ўринлари бўйича) шакллантиришни назарда тутувчи бўш ўринлар ва бўш иш жойлари банкидан аҳоли кенгроқ фойдаланишини, шунингдек меҳнат бозори тўғрисида даврий ахборот материаллари (бюллетенлар) чоп этилишини, ушбу мақсадларга Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан 450 млн. сўм ажратилишини назарда тутган ҳолда таъминлаш.

Ташкил этиш — 2007 йил I-III чораклар, татбиқ этиш — 2007 йил IV чорак

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, туман (шаҳар) ҳокимликлари

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, бажарувчиларнинг қўшма тадбирлари, ахборот материаллари

Меҳнат органлари томонидан банд бўлмаган аҳолига кўрсатилаётган хизматлар турини кенгайтириш.

11.

Ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлар, парваришга муҳтож инсонларга уйда ижтимоий хизмат кўрсатишни ташкил этиш орқали. камида 1000 кишининг иш билан банд бўлишини таъминлаш.

2007 йил давомида

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи

Маҳаллий меҳнат органлари томонидан банд бўлмаган аҳолига кўрсатилаётган хизматлар турини кенгайтириш.

12.

Мавжуд касб-ҳунар коллежлари негизида иш билан банд бўлмаганларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳажмларини кенгайтириш (ҳар йили камида 10 минг киши) бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2007 йил давомида

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

Бажарувчиларнинг қўшма тадбирлари

Иш билан банд бўлмаганларга касбий қайта тайёрлаш бўйича кўрсатилаётган хизматлар турини кенгайтириш.

13.

Бандликни таъминлаш бўйича махсус чора-тадбирларга муҳтож тоифадаги фуқароларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари захираси яратиладиган (квоталаштириладиган) корхоналар доирасини кенгайтириш.

2007 йил II чорак

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш излашда қийинчиликларга дуч келган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари захирасини яратиш тўғрисида янги низом

Касб-ҳунар таълимини тамомлаб меҳнат бозорига чиқаётган ёшларни, ногиронлар, жазодан озод этилган шахсларни ишга жойлаштиришни таъминлаш.

14.

Жойларга чиқиш орқали меҳнат муносабатларини такомиллаштириш ва меҳнатга оид қонунчиликка риоя этиш масалаларида корхоналарга тизимли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш.

Йил давомида

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

Иш берувчилар билан биргаликдаги тадбирлар

Меҳнат, бандлик ва ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларида иш берувчиларга хизмат кўрсатиш доирасини кенгайтириш.

III. Халқаро стандартлар ва меҳнат бозорининг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиқиб, аҳоли бандлигини ҳисобга олиш ҳамда баҳолаш механизмлари ва усулларини такомиллаштириш

15.

Бандлик ва ишсизлик тоифалари мазмун-моҳиятини Халқаро меҳнат ташкилоти стандартларига мувофиқлаштириш.

2007 йил II чорак

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги

Услубий ва инструкциявий ҳужжатларни ишлаб чиқиш

Халқаро стандартлар ва Ўзбекистондаги меҳнат бозорининг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиқиб, бандлик кўрсаткичларининг ҳисобга олинишини таъминлаш.

16.

Халқаро стандартлар ва меҳнат бозорининг ўзига хос миллий хусусиятларига мувофиқ минтақалар бўйича ишга жойлашишга муҳтож, иш билан банд бўлмаган аҳоли ҳисоби методикасини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2007 йил I чорак

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Услубият

Меҳнат бозоридаги вазиятни баҳолаш сифатини ошириш ва иш ўрнига бўлган талабни аниқлаш.

17.

Бандлик масалалари бўйича текширув дастурларини миллий ҳисоб рақамлар тизими доирасида ва халқаро қоидаларга мувофиқ норасмий сектордаги банд бўлган барча тоифаларни қамраб олган ҳолда такомиллаштириш.

2007 йил IV чорак

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Такомиллаштирилган сўровномалар ва текширувни ўтказиш йўриқномалари

Бандликни ҳисобга олишни ва услубиятини такомиллаштириш.

18.

Халқаро стандартларда қабул қилинган қоидалар тизимида ва статистик ҳисобот маълумотларини бандлик масалалари бўйича текширув материаллари билан тўлдириш асосида бандлик мақоми, иқтисодиёт секторлари ва тармоқлари бўйича меҳнат ресурслари балансини ишлаб чиқиш.

2008 йилдан бошлаб

Давлат статистика қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

Бажарувчиларнинг қўшма тадбирлари

Халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда бандлик ва ишсизликни сифатли ҳамда холис баҳолаш.

19.

Ташқи меҳнат миграциясини ҳисобга олиш шакл ва усулларини ишлаб чиқиш ҳамда миграция сиёсатини амалга оширишга масъул идоралар томонидан вакиллик текширувларини ўтказиш.

2007 йил IV чорак

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги, Давлат статистика қўмитаси

Ташқи меҳнат миграциясини ҳисобга олишнинг тасдиқланган шакллари ва воситалари

Аҳолининг меҳнат миграциясини янада тўлиқ ва сифатли ҳисобга олишни таъминлаш.

IV. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари бошқарувининг ташкилий тузилмасини мақбуллаштириш, улар фаолияти самарадорлигини ошириш

20.

Туман (шаҳар) меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимларини Бандликка кўмаклашувчи марказлар сифатида қайта ташкил этиш.

2007 йил I-II чораклари

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, туман, шаҳар ҳокимликлари

Ташкилий тадбирлар

Туман ва шаҳарлардаги меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш.

21.

Фаолият кўрсатаётган Вақтинча бир марталик иш билан таъминлаш марказларини Вақтинчалик ишларни ташкил этиш бюроси сифатида қайта ташкил этиш ҳамда меҳнат бозорида вазият мушкул бўлган минтақалар ҳисобига уларнинг тармоқларини кенгайтириш.

2007 йил I- II чораклари

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, туман, шаҳар ҳокимликлари

Бажарувчиларнинг қарорлари

Вақтинчалик ишларни ташкил этиш самарадорлигини ошириш.

22.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг таркибий, ҳудудий ва идоравий мансуб бўлинмалари тўғрисидаги низомларни қайта кўриб чиқиш ва янгиларини тасдиқлаш.

2007 йил II чорак

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

Бажарувчиларнинг қарорлари

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолияти самара-дорлигини ошириш.

23.

Ногиронларни экспертизадан ўтказиш ва реабилитация қилиш масалалари инспекцияси бошқарувининг ташкилий тузилмасини қайта кўриб чиқиш ва Инспекция, ТМЭКлар, минтақавий реабилитация марказлари тўғрисидаги янги низомни тасдиқлаш.

2007 йилнинг II ярим йиллиги

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Жараёнларни бошқаришнинг ташкилий тузилмасини мақбуллаштириш ва ногиронликни экспертизадан ўтказиш ҳамда реабилитация қилиш самарадорлигини ошириш

24.

Меҳнатни меъёрлаштириш ва муҳофаза қилиш Маркази ҳамда Меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муаммоларини ўрганиш Республика марказини Бандлик, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш Республика илмий маркази сифатида қайта ташкил этиш ҳамда унинг Низомини тасдиқлаш.

2007 йил I-II чораклари

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи

Бандлик, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги илмий тадқиқотлар жараёнларини бошқаришнинг ташкилий тузилмасини мақбуллаштириш.

25.

2007/2008 ўқув йилидан бошлаб етакчи олий ўқув юртлари ва алоҳида касб-ҳунар коллежларида меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар, шу жумладан «Меҳнат иқтисодиёти» ва «Ижтимоий иш» мутахассисликлар бўйича кадрларни аниқ мақсадга йўналтирилган ҳолда тайёрлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2007 йил II-III чораклари

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Бажарувчиларнинг биргаликдаги қарори

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларини малакали кадрлар билан таъминлаш.

V. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчилик базасини ривожлантириш, шу соҳада давлат назорати механизмларини кучайтириш

26.

«Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2007 йил III чорак

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси

Қонун лойиҳаси

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларида ишчиларга кафолатларни, меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларида ишчилар ва иш берувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар тартибини белгилаш.

27.

«Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2007 йил III чорак

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий уюшмаси, «Маҳалла», «Ўзбекистон маданияти ва санъати Форуми», «Меҳр нури» жамғармалари, «Ҳаёт» нодавлат нотижорат ташкилоти, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази

Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси

Ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш шарт-шароитларини такомиллаштириш, уларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш ҳамда иш берувчиларнинг ногиронларни иш билан таъминлашдан манфаатдорлигини ошириш.

28.

Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2007 йил II чорак

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги

Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси

Бандликнинг ҳамда ишсизликдан муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини кучайтириш.

29.

Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмайдиган ва ўз устав фондларини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга (Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сонли қарори билан тасдиқланган) тугатилган корхоналардаги бандликни ва иш ўринларини ҳисобга олган ҳолда ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

2007 йил III чорак

Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Ишловчилар ҳаракати ва иш ўринлари, шу жумладан уларнинг чиқиб кетишини янада тўлиқ ҳисобга олиш.

30.

Меҳнат шароитларини давлат экспертизасидан ўтказиш механизмини кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2007 йил III чорак

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 29 июлдаги 378-сонли қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар

Ишлаб чиқаришда хавфсиз меҳнат шароитларини яратишда давлат назоратини таъминлаш.

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПФ-5204-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПФ-5204-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПФ-5204-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПФ-5204-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПФ-5204-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПФ-5204-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПФ-5204-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПФ-5204-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПФ-5204-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПФ-5204-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПФ-5204-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПФ-5204-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПФ-5204-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази