Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 06.04.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Гаров тўғрисида»ги 736-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган 614-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 96-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;
2) 10-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан алмаштирилсин:
бешинчи қисми чиқариб ташлансин;
олтинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;
4) 27-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
5) 37—41-моддалар чиқариб ташлансин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 83-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2) 269-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3) 279-модданинг иккинчи қисми «рад этиш мумкин» деган сўзлардан кейин «қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
4) 280-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 4-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 260-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 13-модданинг иккинчи қисмидаги «туман, шаҳар (шаҳар таркибига кирувчи туман) техник инвентаризация кадастр бюросида амалга оширилиб, ушбу бюро» деган сўзлар «кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва унга доир битимларни рўйхатдан ўтказувчи органда амалга оширилиб, ушбу орган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 17-моддадаги «туман, шаҳар (шаҳар таркибига кирувчи туман) техник инвентаризация кадастр бюросида» деган сўзлар «кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва унга доир битимларни рўйхатдан ўтказувчи органда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
 LexUZ шарҳи

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази