«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига ҳамда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 4 ноябрдаги 519-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг диний таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссияси икки ҳафта муддатда:
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Азизхўжаев зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом диний таълим муассасалари (диний ўқув юртлари)нинг фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Лицензиялар бериш ва уларни бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг диний таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) томонидан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Комиссиянинг ишчи органи функциясини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита (кейинги ўринларда ишчи орган деб юритилади) амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Диний таълим соҳасида фаолиятни амалга оширишга лицензия 5 йил муддатга берилади. Лицензия фақат лицензия талабгорининг аризасига кўра 5 йилдан кам муддатга берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Қуйидагилар диний таълим соҳасида фаолиятни амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
лицензия талабгорида лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун белгиланган талабларга жавоб берувчи мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан унга тегишли бўлган бинолар (хоналар) мавжуд бўлиши;
диний фанларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ўқув концепцияси, ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ ўқитилиши;
вояга етмаган шахсларни уларнинг иродасига, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (васийлар)нинг хоҳишига хилоф равишда ўқитишга, таълим жараёнида уруш, зўравонлик, прозелитизм ва ҳар қандай миссионерлик фаолияти тарғиб қилинишига, мамлакат хавфсизлиги ва ижтимоий-сиёсий барқарорлик, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асослари, фуқаролар тинчлиги, миллатлараро ва динлараро тотувлик бузилишига, Ўзбекистон тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишига ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий бойликлари бузиб кўрсатилишига йўл қўймаслик;
диний таълим муассасаларида диний фанларнинг диний маълумотга ҳамда диний ташкилотларни бошқариш тегишли марказий органининг рухсатномасига эга бўлган шахслар томонидан ўқитилиши;
битирувчилари диний фанларни ўқитишга қўйилиши мумкин бўлган диний таълим муассасалари, шу жумладан хорижий диний таълим муассасалари рўйхатини ишчи орган билан келишиш;
диний фанларни ўқитаётган шахсларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган муддатларда даврий аттестациядан ўтказиш;
Ўзбекистон Республикасида белгиланган давлат таълим стандартлари ва талабларига мувофиқ дунёвий фанларни ўқитиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага, унинг талабига кўра, лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ зарур ахборотлар бериш;
ўқув жараёнида чет элда нашр этилган, белгиланган тартибда экспертизадан ўтган диний адабиётдан фойдаланиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишлар ўтказилганда лицензияни назорат органларига кўрсатиш.
8. Лицензия битимида ушбу Низомнинг 7-бандида санаб ўтилганлардан келиб чиқувчи аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, лицензияланадиган фаолият тури кўрсатилган лицензия бериш тўғрисидаги ариза;
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензияланадиган фаолият амалга ошириладиган бинолар (хоналар)га мулк ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқни, шунингдек кўрсатиб ўтилган бинолар (хоналар)нинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисида ёнғиндан сақлаш ва санитария-эпидемиология органларининг хулосалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўқув жараёнини таъминлаш учун зарур бўлган моддий маблағлар (ёки уларнинг аниқ манбаи)нинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
битирувчилари диний фанларни ўқитишга қўйилиши мумкин бўлган диний таълим муассасалари, шу жумладан хорижий диний таълим муассасалари рўйхати;
диний фанларни ўқитувчи шахсларнинг диний маълумоти тўғрисидаги ҳужжатларнинг ва мазкур фаолиятни амалга оширишга диний ташкилотларни бошқариш марказий органи рухсатномалари нусхаси;
10. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
11. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан ишчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.
Ҳужжатлар ишчи органнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади).
12. Нотўғри ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
13. Лицензия талабгори аризаси кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензиатнинг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси ишчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Диний таълим муассасаларининг фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Ишчи орган ариза олинган кундан бошлаб йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар бўйича эксперт хулосаси тайёрлайди ҳамда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор протоколи лойиҳаси билан тасдиқлаш учун Комиссияга таклиф тақдим этади.
Комиссия ишчи органнинг таклифи олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ҳамда қабул қилинган қарор протоколини тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган тегишли қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
15. Ишчи орган тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун муддатда лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Лицензия бериш тўғрисида қабул қилинган қарор тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.
Лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи лицензия битими ишчи орган билан лицензиат ўртасида тузилади, унда қуйидагилар бўлиши керак:
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини ишчи орган томонидан назорат қилиш тартиби.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкаси намунаси ишчи орган томонидан ишлаб чиқилади, Комиссия томонидан тасдиқланади ва ишчи орган буюртманомасига кўра «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади. Лицензия бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши учун масъулият ишчи орган раҳбарига юкланади.
17. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва лицензия битими имзолангандан кейин уч кун муддатда берилади.
18. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида ишчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори ишчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек ишчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
20. Лицензия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Бунда ишчи орган ҳужжатлар такроран тақдим этилгандан кейин етти кун мобайнида улар юзасидан эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида тегишли қарор протоколи лойиҳаси билан тасдиқлаш учун Комиссияга таклиф тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Комиссия ишчи органнинг таклифи олингандан кейин уч кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор протоколини тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
22. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда ишчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
24. Лицензияни қайта расмийлаштиришда ишчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш ишчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ишчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ишчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш ҳақидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
26. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
Лицензия дубликати беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ишчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
27. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишчи орган томонидан амалга оширилади.
28. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда ишчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва лицензия битимлари шартларига риоя этилишини режали текшириш;
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини режадан ташқари текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида, лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга аниқланган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда ишчи орган ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.
30. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ишчи орган томонидан амалга оширилади.
Ишчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, ишчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияни бекор қилиш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Лицензиялар реестридаги маълумотлар улар билан юридик ва жисмоний шахсларнинг танишиши учун очиқ ҳисобланади, улар тўлов асосида ишчи органдан аниқ лицензиатлар тўғрисида лицензиялар реестридан кўчирмалар сифатида ахборот олишлари мумкин.
Лицензиялар реестридан маълумот берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдоридаги тўлов ишчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
35. Диний таълим муассасаларига лицензия берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.