Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Мазкур Низом «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг (кейинги ўринларда Ғазначилик деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ваколатлари ва жавобгарлигини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ғазначилик ўзининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда Давлат бюджетининг ғазна ижросини амалга оширадиган махсус ваколатли молия органи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тизимига бевосита унга бўйсунадиган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ғазначилик бошқармалари ҳамда туманлар (шаҳарлар) Ғазначилик бўлимлари киради.
4. Ғазначилик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ҳамда ўз фаолиятига тегишли бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
5. Ғазначилик ўз фаолиятини давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари, бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда бевосита ва ўзининг ҳудудий бўлинмалари орқали амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ғазначилик, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ғазначилик бошқармалари ҳамда туманлар (шаҳарлар) Ғазначилик бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ғазначилик бошқармалари юридик шахслар ҳисобланади.
Давлат бюджетининг касса ижроси, жумладан тушадиган даромадларни турли даражадаги бюджетлар ўртасида тақсимлаш, бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлар сметалари ижроси ва Давлат бюджети ижроси тўғрисида ҳисобот тузиш;
Давлат бюджети маблағларини ягона ғазначилик ҳисоб рақами, шунингдек тегишли бюджетлар даромадлари ва харажатлари ўртасидаги касса узилишларининг олдини олишни таъминлайдиган ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларини жорий этиш орқали бошқариш;
бюджет ташкилотларининг товарлар етказиб берувчилар (ишларни бажарувчилар, хизматлар кўрсатувчилар) билан шартномаларини, шунингдек Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан капитал қурилиш бўйича буюртмачиларнинг шартномалари (кейинги ўринларда бюджет ташкилотлари ва буюртмачилар шартномалари деб аталади) харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар ва мақсадларга қатъий мувофиқ равишда тузилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатиш асосида мазкур шартномаларни мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартибини жорий этиш орқали бюджет ташкилотларининг мақсадга номувофиқ, асоссиз харажатларининг олдини олиш;
бюджет ташкилотларини, шу жумладан мудофаа ва хавфсизлик тузилмаларини молиялаштиришга йўналтириладиган бюджет маблағларидан фойдаланишни мақбуллаштириш юзасидан мониторинг олиб бориш, бунда улар томонидан тузилаётган шартномаларнинг сифати таъминланишини, уларнинг мақсадга мувофиқлиги ва нарх-наво ечимини назарда тутиш ҳамда, қоидага кўра, воситачилик хизматларидан воз кечиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
харажатлар сметаси ва рўйхатга олинган шартномаларда назарда тутилган қатъий суммалар доирасида товарлар етказиб берувчилар (ишларни бажарувчилар, хизматлар кўрсатувчилар)нинг бевосита ҳисоб рақамларига бюджетдан маблағ олувчилар номидан ва уларнинг топшириғи бўйича тўловларни амалга ошириш орқали тўлов интизомига сўзсиз риоя этилиши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш;
Давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, Давлат бюджети ижроси ҳақида ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат ички ва ташқи қарзларига хизмат кўрсатиш, Ўзбекистон Республикаси кафолатларини ижро этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган бошқа тўловлар, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджет ташкилотлари томонидан нақд пул маблағлари билан тўланадиган бошқа тўловларни тўлаш учун Ғазначиликнинг банк ҳисоб рақамларига маблағлар ўтказади;
Давлат бюджетида улар учун маблағлар назарда тутилган юридик ва жисмоний шахсларнинг банк ҳисоб рақамларига суднинг қарори бўйича ягона ғазначилик ҳисоб рақамидан ёки Ғазначиликнинг бошқа ҳисоб рақамларидан маблағлар ўтказади, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги натижасида фуқароларга ёки юридик шахсларга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар ўтказади;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳар кунлик асосида ягона ғазначилик ҳисоб рақамида ва ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларида маблағларнинг ҳаракати тўғрисидаги ахборотни электрон шаклда тақдим этади;
бюджетдан маблағ олувчиларга улар учун Ғазначиликда ёки унинг ҳудудий бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларидан кўчирмалар, уларнинг харажатларини қоплашга бюджет маблағлари ўтказилганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни тақдим этади;
Давлат бюджети ижроси жараёнида республика бюджети даромадлари тушуми ва харажатларининг қисқа муддатли прогнозларини тузади;
молия органларининг топшириғи бўйича юқори бюджетларда назарда тутилган режали дотациялар, субвенциялар, бюджет ссудалари суммасини ва бошқа тўловларни қуйи бюджетларнинг шахсий ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказади;
бюджет ташкилотлари ва буюртмачиларнинг шартномалари харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар доирасида ва мақсадларга мувофиқ тузилиши устидан қаттиқ назорат қилиш асосида шартномаларни рўйхатдан ўтказади;
бюджетдан маблағ олувчилар номидан рўйхатга олинган шартномаларда ёки бюджет маблағларини юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиш мажбуриятини юклайдиган бошқа ҳужжатларда назарда тутилган суммалар доирасида товарларни етказиб берувчилар (ишларни бажарувчилар, хизматлар кўрсатувчилар)нинг бевосита банк ҳисоб рақамларига тўловларни амалга оширади;
бюджет ташкилотларини, жумладан, мудофаа ва хавфсизлик тузилмаларини молиялаштиришга йўналтириладиган бюджет маблағларидан фойдаланишни мақбуллаштириш юзасидан мониторинг олиб боради, бунда улар томонидан тузилаётган шартномаларнинг сифати таъминланишини, уларнинг мақсадга мувофиқлиги ва нарх-наво ечимини ҳамда, қоидага кўра, воситачилик хизматларидан воз кечишни назарда тутади;
счёт-фактуралар ва товарлар етказиб берилиши (ишлар бажарилиши, хизматлар кўрсатилиши) ҳолатини тасдиқлайдиган ёки бюджетдан маблағ олувчиларга солиқлар, йиғимлар ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар учун бюджет маблағларини ўтказиш мажбуриятини юклайдиган бошқа ҳужжатлар асосида бюджет маблағи олувчиларнинг молиявий мажбуриятлари ҳисобини юритади;
бирламчи ҳужжатлар асосида Давлат бюджети ғазна ижросининг таҳлилий ва синтетик бухгалтерия ҳисобини юритади;
Давлат бюджетининг ижро этилиши ҳақида ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш асосида Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисида ҳисобот тузади ва ушбу ҳисоботни белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи қарзларига хизмат кўрсатади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси кафолатларини ижро этади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва методологик материалларни, шу жумладан Ғазначилик ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган операцияларни мақбуллаштириш, Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги бухгалтерия ҳисобини ва ҳисоботларни такомиллаштириш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва методологик материалларни ишлаб чиқишда қатнашади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари малакасини ошириш ишларини ташкил этади ва амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ва тижорат банкларида Ғазначиликнинг банк ҳисоб рақамларини очиш ва ёпиш;
бюджетдан маблағ олувчилардан Давлат бюджетини ижро этиш жараёнидаги даромадлар ва харажатларнинг қисқа муддатли прогнозини тузиш учун зарур бўлган ҳисобот маълумотларини сўраб олиш;
бюджет ташкилотларидан улар томонидан Ғазначиликка рўйхатдан ўтказишга тақдим этиладиган шартномаларнинг сифатини, мақсадга мувофиқлигини ва нарх ечимларини баҳолаш учун барча зарур ҳужжатларни белгиланган тартибда талаб қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги раҳбарияти топшириғига биноан Давлат бюджети бўш маблағларини банк депозитларига ва бошқа активларга вақтинчалик жойлаштириш, шунингдек бюджет ссудаларини Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга ўтказиш;
бюджет ташкилотлари ва буюртмачиларнинг товарлар (ишлар, хизматлар)га молия органларида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаларида, қурилишларнинг адресли ва титул рўйхатларида кўзда тутилган маблағлар ҳажмидан ошиб кетадиган ҳажмда бюджет маблағлари ҳисобига ҳақ тўланишини назарда тутувчи шартномаларини, шунингдек бюджет ташкилотлари ва буюртмачиларнинг тўлов жадвалисиз, сифати, мақсадга мувофиқлиги ва нарх ечимлари бўйича белгиланган талабларга жавоб бермайдиган шартномаларини рўйхатдан ўтказишни рад этиш;
бюджетдан маблағ олувчилар ва буюртмачиларнинг счёт-фактураларсиз ҳамда товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш фактини тасдиқловчи ёки бюджетдан маблағ олувчилар зиммасига бюджет маблағларини ўтказишни юкловчи бошқа ҳужжатларсиз тақдим этилган капитал қурилиш юзасидан мажбуриятлари учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан пул тўламаслик;
бюджетдан маблағ олувчилар ва буюртмачиларнинг уларнинг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан Ғазначиликда (унинг ҳудудий бўлинмаларида) рўйхатдан ўтказилмаган шартномаларидан келиб чиқадиган капитал қурилиш юзасидан мажбуриятлари тўлови бўйича тўлов ҳужжатларини ижро этиш учун қабул қилмаслик;
нархларининг асоссиз равишда ошириб юборилишига йўл қўйилган товарлар (ишлар, хизматлар) учун тўловни бюджет ташкилотлари ва буюртмачиларнинг шартномаларида назарда тутилган сумма доирасида чеклаш, шунингдек бюджет ташкилотлари ва буюртмачилар шартномалари предметига мувофиқ бўлмаган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилган ҳолларда тўловни тўхтатиб туриш;
бюджетдан маблағ олувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилаган ҳисоботлар тақдим этилмаган тақдирда уларнинг бюджет маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган харажатлари тўловини молия органлари топшириғига биноан тўхтатиб қўйиш, бу тўғрида тегишли вазирликлар, идоралар, бюджетдан маблағ олувчиларни хабардор қилиш;
бюджет ташкилотларининг Ғазначиликда (унинг бўлинмаларида) рўйхатдан ўтказилмаган шартномалар бўйича молиявий мажбуриятларини ҳисобга қабул қилмаслик, қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджет ташкилотлари томонидан бошқа юридик ёки жисмоний шахслар билан шартнома тузилмасдан молиявий мажбуриятлар қабул қилиниши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно;
корхоналар ва ташкилотлардан бажарилмаган молиявий мажбуриятлар бўйича бюджетдан маблағ олувчилардан тўлов муддати ўтган қарзлар суммасини бюджетдан маблағ олувчиларнинг бажарилмаган молиявий мажбуриятлар мавжудлигини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар илова қилинган ёзма мурожаатлари асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат бюджети харажатларини ягона ғазначилик ҳисоб рақамидан ёки Ғазначиликнинг бошқа банк ҳисоб рақамларидан белгиланган муддатларда ва тегишли равишда республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, маҳаллий бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари маблағлари қолдиқлари доирасида амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ташкилотлар томонидан бюджет маблағларидан ноқонуний фойдаланилиши, бюджетдан маблағ олувчилар томонидан сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг сунъий кўпайтирилиши, бюджетдан маблағ олувчилар томонидан кредиторлик қарзлар суммасининг асоссиз ошириб юборилиши ҳоллари аниқланган тақдирда мавжуд материалларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига ва унинг ҳудудий бўлинмаларига бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўзига берилган ҳуқуқлардан қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланиш ҳамда ўз фаолиятида юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилишига йўл қўймаслик.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ғазначиликни лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари ҳисобланадиган бошлиқ бошқаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ғазначилик бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг тақдимига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
15. Ғазначилик бошлиғи ўринбосарлари Ғазначилик бошлиғининг тақдимига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан лавозимга тайинланадилар.
16. Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда Ғазначилик бошлиғи тақдимига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
17. Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомлар Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан тасдиқланади.
18. Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ягона марказлаштирилган тизимни ташкил қилади ҳамда қуйи бошлиқларнинг юқори бошлиқларга ва Ўзбекистон Республикаси молия вазирига бўйсуниши ва ҳисобот бериши асосида фаолият кўрсатади.
19. Ғазначилик ўзига берилган ваколатларга мувофиқ ўз ҳудудий бўлинмалари фаолияти устидан тезкор бошқарувни ва назоратни амалга оширади.