Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 4, 231 — 2411-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 07-сонли «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарорининг 2-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги 24-сонли «Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 1-банди.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 230, 231, 234, 235-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 07-сонли «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарорининг 2 ва 18-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 18-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги 24-сонли «Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 3-бандининг 1) кичик банди.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 71-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 12-бандининг бешинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 14 ноябрдаги 16-сонли «Судга қадар иш юритиш босқичида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 13-бандининг тўртинчи хатбошиси.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 28-моддасининг иккинчи қисми, мазкур Кодекснинг 84, 454-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонуни 10-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 07-сонли «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарори 1-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 5-бандининг биринчи хатбошиси.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонуни 15-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 1/60-сонли «Суд ҳокимияти тўғрисида»ги қарори 14-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 81 — 212-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 07-сонли «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарорининг 2-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 7-сонли «Жиноят ишларини биринчи инстанция судида муҳокама қилиш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 5-банди.
Судья якка ўзи ёки суд таркибида иш тутиб, ушбу Кодекснинг 29-моддасида назарда тутилган ваколатларни амалга оширади. Бундан ташқари, судья ишни суд муҳокамасига тайёрлаш билан боғлиқ ҳаракатларни бажаради, суд мажлисида раислик қилади ва ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга оширади.
Ушбу Кодекснинг 391-моддасида санаб ўтилган ҳар бир органнинг раҳбарлари терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг бошлиғи сифатида ҳаракат қила туриб, терговга қадар текширувни бошлашга ёки ўзига бўйсунувчи бошқа мансабдор шахсга уни юритишни топширишга, жиноят ишини қўзғатишга ёки иш қўзғатишни рад этишга ёхуд аризани, хабарни терговга тегишлилигига кўра ўтказишга ҳақлидир.
Айбланувчи: ўзининг нимада айбланаётганлигини билиш; қамоққа олинганлиги ва турган жойи тўғрисида адвокатга ёки яқин қариндошига телефон орқали қўнғироқ қилиш ёхуд хабар бериш; ҳимоячига эга бўлиш ҳамда учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда у билан холи учрашиш, ушбу Кодекс 230-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; ўзига қўйилган айблов юзасидан ҳамда ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари бўйича кўрсатувлар бериш ёхуд кўрсатувлар беришдан бош тортиш ва кўрсатувларидан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлиги ҳақида хабардор бўлиш; ўз она тилидан ҳамда таржимон хизматидан фойдаланиш; ўзининг ҳимояланиш ҳуқуқини шахсан ўзи амалга ошириш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; далиллар тақдим этиш; суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; суриштирув ёки дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиб чиқиш ҳамда ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки улардаги маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш; жиноят ишининг суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан тугатилганлигига қарши эътироз билдириш ҳамда суд муҳокамаси ўтказилишини талаб қилиш; ярашув тўғрисидаги, амнистия актини қўллаш ҳақидаги ишлар бўйича, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг мажлисларида, суднинг рухсати билан эса, кассация ва назорат инстанциялари судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ҳамда у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган протестлар, апелляция, кассация шикоятларидан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эга.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 451-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 13-сонли «Судлар томонидан жиноят ишларини апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 18-банди.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 550-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 15 сентябрдаги 21-сонли «Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 3-банди.
Қаранг: мазкурКодекснинг 279-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 30-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 26-сонли «Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 3-бандининг иккинчи хатбошиси.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 278-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 26-сонли «Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 4-банди.
Эксперт: ушбу Кодекснинг 76 ва 78-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ўзини ўзи рад этиши ҳақида дарҳол арз қилиши; ўзига тақдим этилган текшириш объектларини ҳар томонлама ва тўлиқ текширишдан ўтказиши, ўз олдига қўйилган саволлар юзасидан асосли ва холисона ёзма хулоса бериши; суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг чақирувига биноан суриштирувда, дастлабки терговда ёки суд мажлисида шахсан иштирок этиш учун келиши; ўзи ўтказган экспертиза хусусида кўрсатувлар бериши ва ўзи берган хулосани тушунтириш учун қўшимча саволларга жавоб бериши; экспертизани ўтказиши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор қилмаслиги; тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материалларининг сақланишини таъминлаши; иш тергов қилинаётганда ва суд муҳокамаси вақтида тартибга риоя қилиши шарт.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 282-модда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарори билан тасдиқланган «Ходимларнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажаришлари, шунингдек, уларнинг жамият манфаатларига доир ҳаракатларни амалга оширишлари билан боғлиқ кафолатли тўловларни бериш тартиби».
Эксперт, мутахассис, таржимон, холис ушбу Кодекснинг 76-моддасида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек ишда иштирок этаётган шахслардан бирортасига хизмат юзасидан ёки бошқа жиҳатдан тобе бўлса, жиноят ишини юритишда иштирок этишга ҳақли эмас ва рад қилиниши лозим.
Ушбу Кодекснинг 76 — 79-моддаларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда судья, халқ маслаҳатчиси, прокурор, терговчи, суриштирувчи, суд мажлисининг котиби, жамоат бирлашмасининг ёки жамоанинг вакили, ҳимоячи, жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг ёки фуқаровий жавобгарнинг вакили, эксперт, мутахассис, таржимон, холис ўзини ўзи рад этиши шарт. Агар ўзлари бундай қилмасалар, улар шу асосга кўра гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари, ҳимоячи томонидан, суд мажлисида эса, бундан ташқари давлат айбловчиси, жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг вакили томонидан рад қилиниши мумкин.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 14-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 12 декабрдаги 23-сонли «Руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 6-банди.
Ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 3 ва 8-бандларида назарда тутилган ҳолларда, агар айбланувчи, судланувчи ёки вафот этган айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошлари талаб қилса, ишни юритиш умумий тартибда давом эттирилиши мумкин. Бундай ҳолларда ҳукм қилиш учун асослар мавжуд бўлса, айблов ҳукми жазо тайинланмасдан чиқарилади.
Жабрланувчи Жиноят кодексининг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши ушбу Кодекснинг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкин.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 87, 94 ва 95-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 18 ва 19-бандлари.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 87-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 07-сонли «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарорининг 4-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 4, 19-бандлари ва 20-бандининг тўртинчи хатбоши, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги 24-сонли «Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 2 — 17-бандлари.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 46, 48, 55 ва 66-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1997 йил 22 августдаги 12-сонли «Суд томонидан жиноят ишларини биринчи босқич судида муҳокама этиш жараёнида процессуал қонунчиликка риоя қилиниши тўғрисида»ги қарорининг 8-банди.
Ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи ёки терговчи кўздан кечириш ўтказилганлиги тўғрисида баённома тузади, суд эса кўздан кечириш жараёнини ва унинг натижаларини суд мажлиси баённомасида қайд этади.
Гувоҳлантириш ўтказилганлиги ҳақида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи ёки терговчи баённома тузади, суд эса гувоҳлантириш жараёни ва натижаларини суд мажлиси баённомасида қайд этади. Баённомада гувоҳлантириш ўтказган шахснинг ҳамма ҳаракатлари ва гувоҳлантириш давомида аниқланган барча излар, хусусиятлар ва белгилар қайд этилган бўлиши лозим.
Қаранг: Қўшимча протокол «Халқаро қуролли можаролар қурбонларини ҳимоя қилишга тааллуқли, 1949 йил 12 августда қабул қилинган Женева конвенцияларига доир (I протокол)»нинг 34-моддаси 4-банди (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 3 сентябрдаги 946-XII-сонли Қарори).
Мурдани эксгумация қилиш тўғрисида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи ёки терговчи баённома тузади, суд эса эксгумация жараёни ва натижаларини суд мажлисининг баённомасида қайд этади. Баённомага қабр, тобут ва мурданинг фотосуратлари, кинотасвир ва видеоёзувлари илова қилиниши мумкин.
Эксперимент ўтказилганлиги ҳақида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи, терговчи баённома тузади, суд эса экспериментнинг бориши ва натижаларини суд мажлиси баённомасида акс эттиради. Бундан ташқари, баённомада: эксперимент қандай мақсадда, қачон, қаерда ва қандай шароитда ўтказилганлиги; ҳодисанинг шароитини ва ҳолатини тиклаш айнан нималарда ўз аксини топганлиги; қандай тажриба ҳаракатлари қай тартибда, ким томонидан ва неча марта ўтказилганлиги; қандай натижалар олинганлиги кўрсатилган бўлиши лозим.
Ушбу Кодекснинг 157 ва 158-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда суриштирувчи ёки терговчи шахснинг кийимлари, унинг ёнидаги буюмлари ичидан ёки баданидан топилган, иш учун аҳамиятга молик нарса ва ҳужжатларни олиб қўйиши мумкин.
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси фақат ушбу Кодекснинг 224-моддасига асосан шахсни ушлаган тақдирда, унда қурол борлиги ёки у жиноят содир этганлигини фош қилувчи далиллардан қутулиш ниятида эканлигини тахмин қилишга етарли асослар мавжуд бўлса, уни шахсий тинтув қилишни ва олиб қўйишни амалга оширишга ҳам ҳақлидир. Бунда шахсий тинтув ва олиб қўйиш баённомаси ушбу Кодекснинг 163-моддаси талабларига риоя қилган ҳолда тузилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган суд ажрими ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради. Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги ажрим тегишли алоқа муассасасининг бошлиғига юборилади ва уни бажариш мазкур бошлиқ учун мажбурийдир. Бу ажримни бажармаганлик ёки унинг мазмунини ошкор этганлик қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган суд ажрими устидан мазкур ажрим чиқарилган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида гумон қилинувчи, айбланувчи, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили томонидан апелляция тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор томонидан протест билдирилиши мумкин. Апелляция шикояти, протест ажримни чиқарган суд орқали берилади, мазкур суд уларни қирқ саккиз соат ичида материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт. Шикоят ёки протест берилиши суднинг почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги ажрими ижросини тўхтатиб турмайди. Апелляция инстанцияси суди ушбу материалларни шикоят ёки протест билан бирга улар келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмай кўриб чиқиши керак.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 27 февралдаги 3-сонли «Қонунга хилоф равишда қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 4-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 36-сонли «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 6-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 10-сонли «Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятлар билан боғлиқ ишлар юзасидан суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 15 ва 16-бандлари.
Ушбу Кодекснинг 1873-моддасида кўрсатилган органлар ва ташкилотлар тафтишни тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажрим олинган пайтдан эътиборан икки иш кунидан кечиктирмай тафтиш ўтказиш ҳақида тафтишни ўтказиш учун тайинланган шахсларни албатта кўрсатган ҳолда буйруқ чиқаради.
Суриштирувчи, терговчи ёки суд тақдим қилинган нарсани ушбу Кодекснинг 136, 137, 139 ва 140-моддаларида баён қилинган қоидаларга асосан кўздан кечириши, агар тақдим қилинган нарсани иш учун аҳамиятли деб топса ёки келгусида аҳамияти бўлиши мумкин деб ҳисобласа, уни қабул қилиши шарт. Шунингдек ушбу иш учун аҳамиятли бўлмаган, лекин муомаладан чиқарилган нарсалар (қуроллар, гиёвандлик воситалари, порнография нашрлари ва бошқалар) ҳам қабул қилиб олиниши лозим.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 07-сон «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарорининг 31-банди,Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 36-сонли «Атроф муҳитни муҳофаза килиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарори 14-бандининг биринчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги 8-сонли «Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 13-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги 25-сонли «Судлар томонидан жиноят ишларини апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги қарори 35-бандининг учинчи хатбошиси.
Ички ишлар органи ходими, бошқа ваколатли шахс ушлаб туришнинг ушбу Кодекснинг 221-моддасида кўрсатилган асослардан биттаси мавжудлигини бевосита кўриб ёки бошқа шоҳидларнинг сўзларидан аниқласа, гумон қилинувчига у жиноят содир этишда гумон қилиб ушланганлигини билдиришлари ва ундан яқин орадаги ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга бирга боришини талаб қилиши шарт. Шу билан бирга, ички ишлар органи ходими, бошқа ваколатли шахс ушлаб турилган шахсга адвокатга ёки яқин қариндошига телефон орқали қўнғироқ қилиш ёки хабар бериш, ҳимоячига эга бўлиш, кўрсатувлар беришни рад этишга бўлган процессуал ҳуқуқларини тушунтириши, шунингдек у берган кўрсатувлардан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлигини билдириши шарт. Бунда ушлаётган шахс ўзини таништириши ва ушланаётган шахснинг талабига кўра шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши шарт.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 94-моддасининг 9-банди, 95-моддасининг 14-банди, 104-моддасининг учинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонуни 6-моддасининг учинчи қисми, 9-моддаси биринчи қисмининг 11-банди, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституцивий Қонуни 6-моддасининг тўртинчи қисми, 9-моддасининг 2-банди, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддаси.
Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш Жиноят кодексида уч йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятларга доир ҳамда эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, бунинг учун Жиноят кодексида беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича қўлланилади.
Агар қамоққа олинганлар Жиноят кодекси 15-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда айбланаётган бўлса, прокурорнинг қарорига ёки суднинг ажримига кўра тергов ҳибсхонасининг бир кишилик камерасида қамоқда сақлаб турилиши мумкин. Бу чора вояга етмаганларга, олтмиш ёшдан ошганларга, шифокорнинг ёзма хулосаси билан тасдиқланган оғир касалларга ва руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
Агар Ўзбекистон Республикасига хорижий давлат томонидан ушлаб берилган шахсни ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида белгиланган қамоқда сақлаб туришнинг охирги муддати тугаган бўлса ва ишнинг ҳолатларига кўра қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини ўзгартириш мумкин бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарларининг илтимосномасига биноан суд ушбу Кодекснинг 247-моддасида назарда тутилган талабларга риоя этган ҳолда, қамоқда сақлаб туришнинг қўшимча муддатини белгилашга ҳақли, аммо ушбу муддат шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча сақлаш ҳибсхонасига ёхуд тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган пайтдан эътиборан уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ушбу модданинг биринчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган суд ажрими ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради. Ажрим ижро учун прокурорга, маълумот учун эса ҳимоячига, жабрланувчининг вакилига, гувоҳнинг адвокатига, қонуний вакилга юборилади.
Ушбу модданинг биринчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган суд ажрими устидан мазкур ажрим чиқарилган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида тиббий муассасага жойлаштирилаётган шахс, унинг ҳимоячиси, жабрланувчининг вакили, гувоҳнинг адвокати ва қонуний вакил томонидан апелляция тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор томонидан протест билдирилиши мумкин. Шикоят, протест ажрим чиқарган суд орқали берилади, мазкур суд уларни қирқ саккиз соат ичида материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт. Шикоят ёки протест берилиши суд ажримининг ижросини тўхтатиб қўймайди. Апелляция инстанцияси суди ушбу материалларни шикоят ёки протест билан бирга улар келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмасдан кўриб чиқиши керак.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 38-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 26-сонли «Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 8-бандининг иккинчи хатбошиси ва 9-бандининг бешинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 16-сонли «Судлар томонидан амнистия актларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 20-банди.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 12-боби, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154-моддаси, 19-бобнинг иккинчи параграфи, Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 49-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 36-сонли «Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 11 ва 13-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 39-сонли «Ижтимоий хавфли тажовузлардан зарурий мудофаа ҳуқуқини таъминловчи қонунларни судлар томонидан қўлланиши ҳақида»ги қарорининг 14-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 26-сонли «Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори.
Суриштирувчи ёки терговчи мол-мулкни хатлаш тўғрисида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддалари талабларига риоя қилган ҳолда икки нафардан кам бўлмаган холислар иштирокида баённома тузади. Баённомада хатланган барча мол-мулкнинг номи, ўлчови, оғирлиги, эскириш даражаси ва бошқа ўзига хос белгилари санаб ўтилиб, мол-мулкни хатлаётган шахснинг ҳаракатлари тўғрисидаги ва баённомага киритилган мол-мулкнинг учинчи шахсларга тегишлилиги ҳақидаги арзлар баён этилади. Мол-мулк олиб қўйилган тақдирда айнан ниманинг олинганлиги ва қаерга ёки кимга сақлаш учун топширилганлиги баённомада кўрсатилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 27 февралдаги 3-сонли «Қонунга хилоф равишда қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 3-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 36-сонли «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 3 ва 16-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 7-сонли «Жиноят ишларини биринчи инстанция судида муҳокама қилиш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 1-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 11-сонли «Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида»ги қарори 11-бандининг тўртинчи хатбошиси ва 30-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 20-сонли «Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 8-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 30 апрелдаги 6-сонли «Ўзгалар мулкини ўғрилик, талончилик ва босқинчилик билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 11-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги 19-сонли «Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 19-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 15 сентябрдаги 21-сонли «Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 12 ва 13-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги 13-сонли «Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 29-банди.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 990, 991, 1022-моддалари, «Реабилитация этилган ҳарбий хизматчиларнинг хизматга оид, пенсия олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқларини тиклаш ва уларга етказилган мулкий зиённи қоплаш, маънавий зиён оқибатларини бартараф этиш тартиби тўғрисидаги низом» (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 11 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2569).
Ушбу Кодекс 304-моддасининг 1, 3, 4, 5 ва 6-бандларида кўрсатилган зиён молия органлари томонидан, 2-бандида кўрсатилган зиён Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан давлат бюджети ҳисобидан қопланади.
Ушбу Кодекс 83-моддасида назарда тутилган асосларга кўра чиқарилган оқлов ҳукмида ёки ишни тугатиш ҳақидаги ажримда (қарорда) суд, ишни тугатиш тўғрисидаги қарорда эса суриштирувчи, терговчи, прокурор реабилитация этилган шахснинг ўзига етказилган мулкий зиённи ундириб олиш ҳуқуқини эътироф этишлари лозим. Ҳукм, ажрим ёки қарорнинг нусхаси реабилитация этилган шахсга топширилади ёки почта орқали юборилади. Айни вақтда унга ҳукм, ажрим ёки қарор устидан шикоят қилиш тартиби, шунингдек мулкий зиённи қоплаш ва бошқа ҳуқуқларини тиклаб олиш тартиби тушунтирилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 257 ва 282-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарори билан тасдиқланган «Ходимларнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажаришлари, шунингдек, уларнинг жамият манфаатларига доир ҳаракатларни амалга оширишлари билан боғлиқ кафолатли тўловларни бериш тартиби» (5-илова) ва «Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби» (6-илова).
Судланувчи оқланган ёки ушбу Кодекснинг 83-моддасига мувофиқ иш тугатилган тақдирда процессуал чиқимлар давлат ҳисобига ўтказилади. Судланувчи бир айблов бўйича оқланган, бошқа айблов бўйича эса айбли деб топилган бўлса, суд у айбли деб топилган айблов билан боғлиқ процессуал чиқимларни тўлашни унинг зиммасига юклайди.
Жиноят ишини қўзғатишга ушбу Кодекснинг 113-моддасида назарда тутилган айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз сабаб бўлса, била туриб ёлғон хабар берганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилмаслигини мустасно этганда, унга шахсларнинг аризаларини қабул қилиш ва расмийлаштириш тўғрисидаги ушбу моддада назарда тутилган барча қоидалар тааллуқлидир.
Жиноят кодексининг 167, 170, 172, 173-моддаларида назарда тутилган ва устав фондида давлат улуши бўлмаган юридик шахсга нисбатан унинг ходими томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги жиноят ишлари фақат мазкур юридик шахс раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра қўзғатилади.
Ушбу модда биринчи қисмида кўрсатилган муддат ичида терговга қадар текширув ўтказилиб, унинг давомида қўшимча ҳужжатлар, тушунтиришлар талаб қилиб олиш, шунингдек шахсни ушлаб туриш ушбу Кодекс 162-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ шахсий тинтув ва олиб қўйиш, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, экспертиза ўтказиш, тафтиш тайинлаш, тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш ҳақида топшириқлар бериш мумкин. Терговга қадар текширув вақтида бошқа тергов ҳаракатларини ўтказиш ман қилинади.
Ушбу Кодекснинг 322-моддасида назарда тутилган сабаб ва асослар мавжуд бўлган тақдирда жиноят ишини қўзғатиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурор шунингдек терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси қарор чиқаради.
Ушбу Кодекс 83-моддасининг 1 ва 2-бандларида ҳамда 84-моддаси биринчи қисмининг 1, 3 — 8-бандларида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки прокурор жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор чиқаради, жиноят содир этилганлиги тўғрисида хабар берган фуқаро, корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлашмаси ёки мансабдор шахс бу ҳақда хабардор қилинади. Бунда уларга қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқи ва тартиби тушунтирилиши лозим. Жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси прокурорга юборилади.
Ушбу Кодекс 84-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган ҳолат суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан аниқланган тақдирда, жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ушбу Кодекснинг 63-бобида назарда тутилган қоидаларга биноан суд томонидан амалга оширилади.
Ушбу Кодекс 84-моддаси биринчи қисмининг 1, 2, 3-бандларида назарда тутилган асосларга кўра жиноят иши қўзғатишни рад этишга, агар ўзига нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги масала қўйилаётган шахс ёки вафот этган шахснинг яқин қариндошлари бунга эътироз билдирса, йўл қўйилмайди.
4) терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган бошлиғи жиноят ишини ушбу Кодекснинг 345 ва 3812-моддаларида белгиланган терговнинг тегишлилигига кўра дастлабки тергов ёки суриштирув органига ўтказиш учун дарҳол прокурорга юборади. Жиноят ишининг тергови терговга қадар текширувни амалга оширган органнинг суриштирувига ёки дастлабки терговига тегишли бўлган тақдирда, жиноят иши прокурорни дарҳол хабардор қилган ҳолда суриштирувни ёки дастлабки терговни амалга ошириш учун қабул қилиниши мумкин.
Жиноят кодексининг 237 — 241-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ушбу иш қўзғатилишига сабаб бўлган жиноят қайси органнинг терговига тегишли бўлса, ўша орган томонидан олиб борилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган дастлабки тергов муддати тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ёки вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва унга тенглаштирилган прокурор томонидан беш ойгача узайтирилиши мумкин.
Шахс ушбу Кодекснинг 221-моддасида назарда тутилган асосларга кўра, жиноят содир этишда гумон қилиниб ушланган бўлса ёхуд ишда уни жиноят содир этишда гумон қилишга асос берувчи маълумотлар мавжуд бўлса, у жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинади.
3) Жиноят кодексининг ушбу жиноятни назарда тутган моддаси, қисми, банди акс эттирилиши лозим.
Жиноят кодексининг турли моддалари, қисмлари ёки бандларида назарда тутилган бир неча жиноятни содир этишда айблаганда, бу жиноятлардан ҳар бирининг моҳияти ва юридик тавсифи алоҳида кўрсатилиши лозим.
Ушбу Кодекснинг 83-моддасида ҳамда 84-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган айбланувчини реабилитация этиш учун асос бўладиган ёки ишни юритиш учун монелик қиладиган ҳолатлар аниқланса, айблов тугатилади.
Башарти Жиноят кодекси ёки ушбу Кодекс нормаларини қўлланишдаги хатолар натижасида иш тугатилган бўлса, шунингдек айбланувчининг айблилигини кўрсатувчи янги далиллар аниқланса, тугатилган айблов қайта тикланиши мумкин. Бундай ҳолларда, шунингдек айбловни нотўғри тугатиш одил судловга қарши қаратилган жиноятнинг ёки айбланувчи томонидан ёхуд айбланувчининг илтимоси ёки розилиги билан ҳаракат қилган ўзга шахс томонидан далилларни қалбакилаштириш, яшириш ёхуд йўқ қилиб юборишнинг оқибати бўлса, айблов Жиноят кодексининг 64-моддасида белгиланган жиноий жавобгарликка тортиш муддати ичида қайта тикланиши мумкин.
Ушбу Кодекснинг 242 ва 243-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда қидирилаётган айбланувчи топилган тақдирда, суднинг ажрими билан унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиши мумкин
Қаранг: мазкур Кодекснинг 599-моддаси, «Одам савдосига ва учинчи шахслар томонидан танфурушликдан фойдаланилишига қарши курашиш тўғрисида»ги Конвенциянинг 8-моддаси (1950 йил 21 март, Лейк Саксес, Нью-Йорк), «Денгиз кемачилиги хавфсизлигига таҳдид солувчи ғайриқонуний актларга қарши кураш тўғрисида»ги Конвенциянинг 11-моддаси (1988 йил 10 март, Рим), Ўзбекистон Республикаси ва Литва Республикаси ўртасида «Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Шартноманинг 64 — 75-моддалари (Тошкент, 1997 йил 20 февраль), Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида «Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Шартнома IV бўлимининг I қисми (Олма-ота, 1997 йил 2 июнь), Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасида «Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Шартноманинг 47 — 57-моддалари (Тошкент, 1997 йил 18 июнь), Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида «Экстрадиция тўғрисида»ги Шартнома (Пекин, 1999 йил 8 ноябрь), «Терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Халқаро Конвенциянинг 11-моддаси (1999 йил 9 декабрь, Нью-Йорк), Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасида «Ушлаб бериш тўғрисида»ги Шартнома (2000 йил 2 май, Деҳли), Ўзбекистон Республикаси билан Эрон Ислом Республикаси ўртасида «Ушлаб бериш тўғрисида»ги Битим (Теҳрон, 2000 йил 11 июнь), Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида «Ушлаб бериш тўғрисида»ги Шартнома (Душанбе, 2000 йил 15 июнь), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши» Конвенциясининг 16-моддаси, «Терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш тўғрисида» Шанхай Конвенциясининг 2-моддаси (2001 йил 15 июнь, Шанхай), Ўзбекистон Республикаси билан Чехия Республикаси ўртасида «Фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Шартнома IV бўлимининг I қисми (Тошкент, 2002 йил 18 январь), Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида «Тутиб топшириш тўғрисида»ги Шартнома, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Коррупцияга қарши» Конвенциясининг 44-моддаси, Ўзбекистон Республикаси билан Болгария Республикаси ўртасида «Тутиб топшириш тўғрисида»ги Шартнома (София, 2003 йил 24 ноябрь), Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг «Терроризмга қарши» Конвенциясининг 11-моддаси (2009 йил 16 июнь, Екатеринбург).
Жиноят кодексининг 130-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ жиноятлардан ташқари), 1301-моддасида (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ жиноятлардан ташқари), 167-моддаси биринчи қисмида, 2443-моддасида (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ жиноятлардан ташқари) назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича суриштирув ишни қўзғатган орган томонидан олиб борилади.
Агар суриштирув ушбу Кодекснинг 364-моддаси 1-бандида белгиланган асосларга кўра тўхтатилган бўлса, суриштирувчи тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар орқали ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахсни аниқлаш ва уни жавобгарликка тортиш чораларини кўриши шарт.
Агар айбланувчи қамоқда сақланаётган бўлса, ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар прокурорнинг топшириғига кўра унга қамоқда сақлаш жойининг маъмурияти томонидан улар келиб тушган куни тилхат олиб топширилади, тилхат ҳужжатлар топширилган сана ва вақт кўрсатилган ҳолда судга тақдим этилади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 28-боби, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1997 йил 22 августдаги 12-сонли «Судлар томонидан жиноят ишларини биринчи босқич судида муҳокама этиш жараёнида процессуал қонунчиликка риоя қилиниши тўғрисида»ги қарори 1-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 15 сентябрдаги 21-сонли «Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 2-банди.
Ушбу Кодекс 399-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ юритишдан тўхтатилган жиноят иши айбланувчини қидириш чораларини кўриш учун айблов далолатномаси ёки айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга ўтказилади.
Ушбу Кодекснинг 83-моддасида ҳамда 84-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлса, суд жиноят ишини тугатади. Шу билан бирга суд қўлланилган эҳтиёт чораларини, фуқаровий даъвони таъминлаш чораларини бекор қилади ҳамда ашёвий далиллар масаласини ҳал этади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган муддат биринчи инстанция судининг ажримига асосан Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судининг раиси томонидан тўрт ойгача узайтирилиши мумкин.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддат биринчи инстанция судининг ажримига асосан Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судининг, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судининг раиси томонидан икки ойгача узайтирилиши мумкин.
Суд ушбу модданинг саккизинчи қисмида кўрсатилган масалаларни ҳал қилишда судланувчи ва унинг ҳимоячиси ҳуқуқларини таъминлаш учун суд мажлисида ўн суткагача танаффус эълон қилади.
Суд ушбу модданинг еттинчи қисмида кўрсатилган масалаларни ҳал қилишда судланувчи, унинг ҳимоячиси ҳуқуқларини таъминлаш учун суд мажлисида ўн суткагача танаффус эълон қилади.
Агар суд мажлисида ушбу Кодекснинг 83-моддасида ва 84-моддаси биринчи қисмининг 1, 2, 3 ва 8-бандларида назарда тутилган асослар аниқланса, суд ишни кўришни давом эттиради ҳамда 83-моддада назарда тутилган асослар бўйича оқлов ҳукми, 84-модда биринчи қисмининг 1, 2, 3 ва 8-бандларида назарда тутилган асослар бўйича эса айбдор шахсга жазо тайинламай, айблов ҳукми чиқаради.
Раислик қилувчи судланувчининг шахсини аниқлаганидан кейин унга ушбу Кодекснинг 46-моддасида назарда тутилган суд муҳокамасидаги ҳуқуқларини тушунтиради. Сўнгра судланувчидан ана шу ҳуқуқларнинг ҳар бирини тушунган ёки тушунмаганлигини сўрайди. Башарти судланувчи салбий жавоб берса, раислик қилувчи унинг ёшини, умумий заковат даражасини, руҳий ва жисмоний ҳолатини эътиборга олиб, унга ҳуқуқларини қайтадан тушунтиради.
Ўн олти ёшга тўлмаган гувоҳга ҳам ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ошкора қасамёд қилиш таклиф қилинади, лекин кўрсатув беришдан бош тортгани ёки била туриб ёлғон кўрсатув бергани учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилмайди ва ундан тилхат олинмайди.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 52-боби, 449 ва 451-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил14 майдаги 7-сонли «Жиноят ишларини биринчи инстанция судида муҳокама қилиш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 23-банди.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 07-сонли «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарори 11-бандининг биринчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 11-сонли «Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида»ги қарорининг 25-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 15 сентябрдаги 21-сонли «Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 10-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 10-сонли «Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятлар билан боғлиқ ишлар юзасидан суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 19-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 9-сонли «Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 11-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 10-банди.
Ушбу Кодекснинг 457 — 459-моддаларида кўрсатилган масалаларни алоҳида хонада (маслаҳатхонада) муҳокама қилиш вақтида суд иш учун аҳамияти бўлган бирор ҳолат қўшимча равишда аниқланиши керак деб топса, ҳукм чиқармай, суд терговини яна давом эттириш тўғрисида ажрим чиқаради. Суд тергови тамом бўлганидан кейин суд яна тарафларнинг музокарасини бошлайди ва судланувчининг охирги сўзини эшитади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 07-сонли «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарори 16-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 15 сентябрдаги 21-сонли «Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 6-бандининг тўртинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 16-сонли «Судлар томонидан амнистия актларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 21-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 13-сонли «Судлар томонидан жиноят ишларини апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги қарори 29-банди иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги 11-сонли «Жиноят ишларини назорат тартибида кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 33-бандининг иккинчи хатбошиси.
Ушбу Кодекснинг 457 — 459-моддаларида назарда тутилган масалалар ҳал этилганидан сўнг суд ҳукмни тузишга киришади. Судда иш қайси тилда кўрилган бўлса,ҳукм шу тилда, аниқ ва тушунарли ибораларда баён қилинади ва кириш, тавсиф ҳамда қарор қисмларидан иборат бўлади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 55 ва 56-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 07-сонли «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарорининг 19, 20, 24-банди биринчи ва иккинчи хатбошилари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 26-сонли «Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 9-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 9-сонли «Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 11-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 10-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги 24-сонли «Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 16-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 6-банди.
Суд, шунингдек Жиноят кодекси моддасининг жазо қисмида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазо чоралари ҳам назарда тутилган бўлса, озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазо нимага асосланиб тайинлаганини; озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинганга колонияда сақлаш тартибининг муайян турини белгилашни ёки озодликдан маҳрум этиш жазосини турмада ўташни тайинлашни; судланувчи ўта хавфли рецидивист деб топилганлигини; шартли ҳукм қўлланилганини; Жиноят кодексининг моддасида худди шундай жиноят учун назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо тайинланганлигини; бошқа енгилроқ жазога ўтилганлигини; умумий қоидалардан чекиниб колония тури тайинланганлигини; бошқа таъсир чораларини қўллаб ёки қўлламасдан судланувчи жазодан озод этилганлигини асослаб бериши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 34-моддасининг учинчи қисми, 50, 57, 72-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 07-сонли «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарорининг 28-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 10-сонли «Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятлар билан боғлиқ ишлар юзасидан суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 25 ва 26-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 14 ноябрдаги 15-сонли «Умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 3-банди.
3) Жиноят кодексининг судланувчининг айбли деб эътироф этилишига асос бўлган моддаси (модданинг қисми, банди), шунингдек судланувчининг ўта хавфли рецидивист деб топилганлиги, башарти суд шундай қарор қабул қилган бўлса;
9) ушбу Кодекснинг 533-моддасида назарда тутилган асослар аниқланган ҳолларда ҳукмнинг ижросини кечиктириш тўғрисидаги қарор кўрсатилади.
Башарти судланувчига Жиноят кодексининг бир неча моддаси билан айблов қўйилган бўлса, ҳукмнинг қарор қисмида судланувчи қайси моддалар бўйича оқланганлиги ва қайси моддалар бўйича ҳукм қилинганлиги кўрсатилиши лозим.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 07-сонли «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарорининг 31-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 26-сонли «Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 13-бандининг еттинчи хатбошиси, 14 — 16-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 21 майдаги 4-сонли «Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 15 — 17-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 31 майдаги 8-сонли «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка оид қонунчиликнинг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарориниг 17-банди.
Ушбу Кодекснинг 50-моддасида кўрсатилган тартибда тайинланган адвокат ишда ҳимоячи бўлиб қатнашган ҳолларда суд адвокатлар бюроси, ҳайъати ёки фирмаси раҳбарининг илтимосномаси бўлган тақдирда ажрим чиқариб, унда адвокатлар бюроси, ҳайъати ёки фирмаси фойдасига маҳкумдан ҳақ ундириш ва бу ҳақнинг миқдори тўғрисидаги масалани ҳал қилади.
Ушбу Кодекснинг 298 ва 300-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек тегишли мансабдор шахсларнинг эътиборини суриштирув ва дастлабки тергов ўтказишда йўл қўйилган камчиликларга жалб қилиш зарур бўлганда суд ҳукм чиқариш билан бир вақтда хусусий ажрим ҳам чиқаради.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг VIII бўлими («Атамаларнинг ҳуқуқий маъноси»)да яқин қариндошлар қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар, яъни ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари эканлиги кўрсатилган.
Ушбу Кодекснинг 4972, 498 ва 516-моддаларида назарда тутилган процесс иштирокчилари биринчи инстанция судининг ҳукми ва ажрими устидан белгиланган тартибда апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга, шунингдек суд қарорларини назорат тартибида қайта кўриб чиқишни илтимос қилишга ҳақлидир. Бу ҳолда улар ўз важларини тасдиқловчи қўшимча материаллар тақдим этишлари мумкин.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 28 декабрдаги 31-сонли «Фуқароларнинг суд ишларига доир мурожаатларини кўриб чиқиш амалиёти ҳақида»ги қарори 10-бандининг биринчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 28-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги 25-сонли «Судлар томонидан жиноят ишларини апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 14-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 14 ноябрдаги 16-сонли «Судга қадар иш юритиш босқичида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 27-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги 12-сонли «Судлар томонидан жиноят ишларини назорат тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 14-банди.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 489-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 13 ва 14-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги 12-сонли «Судлар томонидан жиноят ишларини назорат тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»гиқарорининг 24-банди.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 426-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 15 сентябрдаги 21-сонли «Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 3-бандининг учинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 21-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги 25-сонли «Судлар томонидан жиноят ишларини апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 30-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги 12-сонли «Судлар томонидан жиноят ишларини назорат тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 30-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 12 декабрдаги 23-сонли «Руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»гиқарори 11-бандининг иккинчи хатбошиси.
Гарчи жазо Жиноят кодексининг тегишли моддасида белгиланган доирада тайинланган бўлса-да, тури ва меъёри жиҳатидан рўйи рост адолатсиз бўлса, жиноятнинг оғирлик даражасига ва судланувчининг шахсига номувофиқ деб эътироф этилади.
Ҳукм чиқарган суд ушбу Кодекс 479-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган талабларни бажариб, бир ойлик муддат ичида ишни шикоятлар, протестлар ва улар юзасидан билдирилган эътирозлар, шунингдек тақдим этилган қўшимча материаллар билан бирга кассация инстанцияси судига юборади. Бу муддат алоҳида ҳолларда юқори суд раиси ёки унинг ўринбосари томонидан кўпи билан йигирма кунга узайтирилиши мумкин.
Ушбу Кодекснинг 511-моддасида кўрсатилган шахслар ўз ваколатлари доирасида текшириш ва назорат тартибида протест билдириш ҳақидаги масалани ҳал этиш учун ҳар қандай жиноят ишини суддан талаб қилиб олишга ҳақлидир.
1) ушбу Кодекс 522-моддасининг 1 — 3-бандларида назарда тутилган ҳолларда — сохта далиллар тақдим этганликда, била туриб нотўғри таржима қилганликда ёки иш бўйича тергов юритишда ёхуд ишни судда кўришда жиноий суиистеъмол содир этганликда айбли шахсларга нисбатан чиқарилган ҳукм қонуний кучга кирган кун;
2) ушбу Кодекс 522-моддасининг 4-бандида назарда тутилган ҳолларда — янги очилган ҳолатлар муносабати билан иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисида прокурор қарор чиқарган кун.
Ушбу Кодекс 522-моддасининг 1 — 3-бандларида назарда тутилган ҳолатлардан бири бўйича етарли маълумотлар бўлса, прокурор жиноят ишини қўзғатади, кейин иш умумий тартибда тергов қилинади ва кўриб чиқилади.
Ушбу Кодекс 522-моддасининг 4-бандида назарда тутилган ҳолатлар бўйича маълумотлар мавжуд бўлса, прокурор ўз ваколати доирасида янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қўзғатиш ҳақида қарор чиқаради ва иш юзасидан тергов олиб боради ёхуд буни терговчига ёки суриштирувчига топширади.
Жиноят кодексининг 73 ва 74-моддаларида назарда тутилган ҳолларда жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг тақдимномасига ёки маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг илтимосномасига биноан судья томонидан қўлланилади.
Ушбу Кодекснинг 236-моддасида назарда тутилган асослар бўлган тақдирда вояга етмаган айбланувчига ушбу Кодекснинг 237-моддасида назарда тутилган эҳтиёт чораларидан бирини қўллаш мумкин. Вояга етмаган шахс ота-онасининг, ҳомийлар, васийларнинг қаровига ёки, башарти у болалар муассасасида тарбияланаётган бўлса, шу муассаса раҳбарларининг қаровига ҳам берилиши мумкин.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддасининг тўртинчи қисми ва 21-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 15 сентябрдаги 21-сонли «Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 2-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 14 ноябрдаги 16-сонли «Судга қадар иш юритиш босқичида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 5-банди.
Вояга етмаган шахсга нисбатан ишни кўришда Жиноят кодекси 87-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда суд вояга етмаган шахсни жазодан озод қилиш ва унга нисбатан мажбурлов чорасини қўлланиш тўғрисидаги масалани муҳокама этиши шарт. Суд мажбурлов чорасини қўлланиш ёки қўлланмаслик тўғрисида асослантирилган ажрим чиқаради.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 245 ва 268-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 12 декабрдаги 23-сонли «Руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 7-бандининг биринчи хатбошиси ва 9-банди.
Қаранг: мазкур Кодекс 51-моддаси биринчи қисмининг 8-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 12 декабрдаги 23-сонли «Руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 11-бандининг биринчи хатбошиси.
Суриштирувчи, терговчи қарорнинг тавсиф-асослаш қисмида ушбу Кодекснинг 566-моддасида назарда тутилган ҳолатларни, шунингдек ишни судга юбориш асосларига норози бўлган ҳимоячининг ва бошқа шахсларнинг важларини, агар шундай важлар билдирилган бўлса, баён қилади ва иш саҳифаларига ҳавола қилиб, унинг фикрича, ишни судга юбориш учун асослар борлигини тасдиқловчи далиллар келтиради.
Ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда судья ишни судда кўришга тайинлашдан олдин тегишли тиббий муассасадан шу шахснинг соғлиғи тўғрисида шифокорлар комиссиясининг хулосасини талаб қилиб олади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасида «Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Шартнома I бўлимнинг II қисми ва IV бўлим (Тошкент, 1997 йил 18 июнь), Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида «Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Шартнома I бўлимининг II қисми, IV бўлими (Олма-ота, 1997 йил 2 июнь), Ўзбекистон Республикаси билан Болгария Республикаси ўртасида «Жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисида»ги Шартнома (София, 2003 йил 24 ноябрь), Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасида «Жиноий ишлар юзасидан ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисида»ги Шартнома (Деҳли, 2000 йил 2 май), Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида «Фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисида»ги Шартноманинг III бўлими (Пекин, 1997 йил 11 декабрь), Ўзбекистон Республикаси ва Литва Республикаси ўртасида «Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Шартноманинг биринчи қисми ва иккинчи қисмнинг II бўлими (Тошкент, 1997 йил 20 февраль), Ўзбекистон Республикаси билан Чехия Республикаси ўртасида «Фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Шартнома I бўлимнинг II қисми, IV бўлим (Тошкент, 2002 йил 18 январь), Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасидаги «Жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисида»ги Шартнома, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида «Жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисида»ги Шартнома (2007 йил 14 март, Тошкент).
Зарур ҳолларда, ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган органлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан алоқа боғлайди.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларни чақириш тўғрисидаги сўров ушбу Кодекснинг 592-моддасида белгиланган тартибда юборилади. Шахсларни чақиришда процессуал мажбурлов чораларини қўллаш таҳдиди бўлмаслиги керак.
Чақирув бўйича келган, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтгунига қадар содир этилган қилмишлар учун ёки чиқарилган ҳукмлар асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши ёхуд шахсий эркинликнинг бошқача чекланишларига дучор этилиши мумкин эмас. Агар чақирув бўйича келган шахс унинг ҳозир бўлиши чақиртирган мансабдор шахсга бошқа керак бўлмай қолган пайтдан эътиборан ўн беш суткалик узлуксиз муддат ўтгунига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудини тарк этиш имкониятига эга бўла туриб, шу ҳудудда қолишда давом этса ёки жўнаб кетганидан кейин Ўзбекистон Республикасига қайтиб келса, мазкур иммунитетнинг амал қилиши тугайди.
Хорижий давлат ҳудудида қамоқда сақланаётган шахс, башарти бу шахс ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларни чақириш тўғрисидаги сўровда назарда тутилган процессуал ҳаракатлар бажарилиши учун хорижий давлатнинг ваколатли органи томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча ўтказилган бўлса, ушбу моддада белгиланган тартибда чақирилади. Бундай шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўладиган бутун даврида қамоқда сақланаверади. Уни қамоқда сақлашга хорижий давлат ваколатли органининг тегишли қарори асос бўлади. Мазкур шахс сўровга берилган жавобда кўрсатилган муддатларда тегишли хорижий давлат ҳудудига қайтарилиши керак.
Қаранг: «Одам савдосига ва учинчи шахслар томонидан танфурушликдан фойдаланилишига қарши курашиш тўғрисида»ги Конвенциянинг 8-моддаси (1950 йил 21 март, Лейк Саксес, Нью-Йорк), «Денгиз кемачилиги хавфсизлигига таҳдид солувчи ғайриқонуний актларга қарши кураш тўғрисида»ги Конвенциянинг 11-моддаси (1988 йил 10 март, Рим), Ўзбекистон Республикаси ва Литва Республикаси ўртасида «Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Шартноманинг 64 — 75-моддалари (Тошкент, 1997 йил 20 февраль), Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида «Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Шартнома IV бўлимининг I қисми (Олма-ота, 1997 йил 2 июнь), Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасида «Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Шартноманинг 47 — 57-моддалари (Тошкент, 1997 йил 18 июнь), Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида «Экстрадиция тўғрисида»ги Шартнома (Пекин, 1999 йил 8 ноябрь), «Терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Халқаро Конвенциянинг 11-моддаси (1999 йил 9 декабрь, Нью-Йорк), Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасида «Ушлаб бериш тўғрисида»ги Шартнома (2000 йил 2 май, Деҳли), Ўзбекистон Республикаси билан Эрон Ислом Республикаси ўртасида «Ушлаб бериш тўғрисида»ги Битим (Теҳрон, 2000 йил 11 июнь), Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида «Ушлаб бериш тўғрисида»ги Шартнома (Душанбе, 2000 йил 15 июнь), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши» Конвенциясининг 16-моддаси, «Терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги Шанхай Конвенциясининг 2-моддаси (2001 йил 15 июнь, Шанхай), Ўзбекистон Республикаси билан Чехия Республикаси ўртасида «Фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Шартнома IV бўлимининг I қисми (Тошкент, 2002 йил 18 январь), Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида «Тутиб топшириш тўғрисида» Шартнома, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Коррупцияга қарши» Конвенциясининг 44-моддаси, Ўзбекистон Республикаси билан Болгария Республикаси ўртасида «Тутиб топшириш тўғрисида»ги Шартнома (София, 2003 йил 24 ноябрь), Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг «Терроризмга қарши» Конвенциясининг 11-моддаси (2009 йил 16 июнь, Екатеринбург).
ушбу Кодекс 605-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ ушлаб турилган шахсни қамоққа олиш тўғрисидаги илтимоснома у ушланган пайтдан эътиборан уч сутка ичида келиб тушмаган бўлса;
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ашёларни топшириш, агар мазкур ашёлар бошқа жиноят ишини юритиш учун зарур бўлса, вақтинча кечиктириб турилиши мумкин.