Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади.
1. «Дўстлик» ордени билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари Ўзбекистонда яшаётган барча миллат ва элатларнинг вакиллари ўртасида дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва тотувликни мустаҳкамлаш ишида эришган катта ютуқлари, Ўзбекистон халқининг бошқа мамлакатлар халқлари билан дўстлик ва ҳар тарафлама ҳамкорлигини ривожлантирганликлари учун мукофотланадилар.
2. «Дўстлик» ордени билан Ўзбекистон Республикаси Президенти мукофотлайди. Орден билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармон матбуотда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентини «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади.
3. «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарларининг ҳамда жамоат бирлашмалари республика органларининг тақдимномасига биноан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. «Дўстлик» орденини ва бу мукофотга оид тегишли ҳужжатни тантанали ва кенг ошкоралик вазиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки унинг номидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири топширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. «Дўстлик» ордени билан мукофотланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз карраси миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Дўстлик» ордени билан мукофотланган шахслар қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган имтиёзлардан фойдаланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. «Дўстлик» ордени билан вафотидан кейин мукофотланган тақдирда орден, мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжат ва бир йўла тўланадиган пул мукофоти мукофотланганнинг оиласига топширилади.
«Дўстлик» ордени дастлаб 0,5 микрон қалинликда никель, кейин эса 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган мис қотишмасидан тайёрланади. Орден бироз бўртма, мовий эмаль билан қопланган саккиз қиррали юлдуз кўринишида бўлиб, унинг бурчаклари орасидан ёйма нурлар таралиб туради.
Саккиз қиррали юлдузнинг ва тилларанг нурларнинг қарама-қарши жойлашган учлари ораси 48 миллиметрдир.
Орденнинг марказида, диаметри 14 миллиметрли доира ичида қўл-қўлга бериб турилгани дўстлик рамзи сифатида тасвирланган. Бу доира мовий фондаги ўн иккита беш қиррали юлдузлар жо бўлган, кенглиги 5 миллиметрли биринчи айлана билан ҳамда юқори қисмига ёқут ранг эмаль билан қопланган «DOSTLIK» деган ёзув, пастки қисмига эса дафна барглари туширилган, кенглиги 5 миллиметрли иккинчи айлана билан ҳошияланган.
Орденнинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган. Пастки қисмида орденнинг рақами 1 миллиметр катталикдаги ботиқ шрифт билан ёзилган.
Орден рангли йўл-йўл шойи мато (лента) сирилган беш қиррали қадағич (колодка)га ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади. Матонинг эни 24 миллиметр. Қизил, тўқсариқ, яшил, кўк йўлларининг эни 5 миллиметрдан. Рангдор йўллар бир-биридан эни 1,3 миллиметрли оқ йўл билан ажралиб туради.
Кейинги таҳрирга қаранг.