«Ипотека» тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш соҳасидаги устувор йўналишлар амалга оширилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 14 июндаги ПФ-3618-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 16 февралдаги ПҚ-10-сон қарорига мувофиқ ҳамда республикада якка тартибда уй-жой қурилишини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур қарор билан тасдиқланган низом талабларига жойларда сўзсиз риоя қилиниши устидан назоратни таъминласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
1. Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисидаги мазкур Низом (кейинги ўринларда «Низом» деб юритилади) «Ипотека» тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 16 февралдаги ПҚ-10-сон қарорига мувофиқ фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида якка тартибда уй-жой қуришни ташкил этиш тартибини белгилаб беради.
якка тартибдаги уй-жой — бир ер участкасида жойлашган, доимий яшаш, дам олиш ва шахсий хўжаликни юритишга мўлжалланган ёрдамчи-хўжалик иморатлари ва ҳовлидаги иншоотлар тегишли бўлган бир ёки бир неча турар жой иморати (кейинги ўринларда «уй-жой» деб юритилади);
ёрдамчи-хўжалик иморатлари — уй ҳайвонлари ва паррандаларни сақлаш учун иморатлар, омборхона, гараж, ёзги ошхона, тандирхона, ертўла, ҳаммом, ҳовлидаги ҳожатхона, душхона, иссиқхона, ҳовуз, сауна, буғ қозонхонаси ва одамларнинг вақтинча бўлиши билан боғлиқ ишларнинг ҳар хил турларини бажаришга мўлжалланган бошқа функционал иморатлар;
ҳовлидаги иншоотлар — тўсиқ, дарвоза, эшик, қудуқ, фаввора ва одамларнинг яшашига ҳамда маиший ва ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланишга мўлжалланмаган бошқа ясси ёки линияли иншоотлар;
уйнинг умумий майдони — одамлар яшайдиган барча хоналар, уйнинг ёрдамчи-хўжалик иморатлари (ошхона, ваннахона, йўлак ва бошқалар) майдони жами;
уйни реконструкция қилиш — меъморчилик-режалаштириш ечимларини ўзгартириш, уйнинг устига, ёнига қўшимча қуриш, эскирган ва маънавий эскирган конструкциялар ва муҳандислик иншоотларини, шу жумладан ташқи тармоқларни (магистраль тармоқдан ташқари) қисмларга ажратган, алмаштирган ҳолда ўзгартириш.
3. Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси ўзининг ва оиласининг эҳтиёжлари учун қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга риоя қилган ҳолда зарур ёрдамчи-хўжалик иморатлари ва ҳовлидаги иншоотлар билан бирга хусусий мулк ҳуқуқида уй қуриш ҳуқуқига эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Шаҳарсозлик фаолияти алоҳида тартибга соладиган ҳудудларда уйнинг неча қават эканлиги аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига мувофиқ туманлар (шаҳарлар) архитектура ва қурилиш органлари томонидан белгиланади ва улар билан келишилади.
6. Ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларнинг мулки бўлган уйлар бузилган тақдирда ер участкалари бериш ва уйлар қуриш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 29 майдаги 97-сон қарори билан тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси — бу қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашган жойга, ҳуқуқий режимга ва давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа тавсифларга эга бўлган якка тартибда уй-жой қуриш учун мўлжалланган ер фондининг бир қисми.
8. 2008 йил 1 январгача якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги таркибига кирмайдиган ерлардан белгиланган тартибда фақат Ўзбекистон Республикаси фуқароларига бир оилага 0,06 гектаргача мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. 2008 йил 1 январдан бошлаб якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари кимошди асосида фуқароларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси олиш учун ариза туман (шаҳар) ҳокимлигига берилади.
Аризага ариза берувчининг доимий яшаш жойи бўйича турар жойларнинг кадастр иши нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда) ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг оиланинг таркиби тўғрисидаги маълумотномаси илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ариза туман (шаҳар) ҳокими бошчилик қиладиган, ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича доимий ишлайдиган комиссия (кейинги ўринларда «комиссия» деб юритилади) томонидан кўриб чиқилади. Комиссия таркибига «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, табиатни муҳофаза қилиш, архитектура ва қурилиш органлари, санитария-эпидемиология хизмати, фуқаролар йиғинлари вакиллари ва бошқа шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Комиссия ариза олинган кундан бошлаб 10 кун муддатда ер участкаси беришнинг мақсадга мувофиқлиги ёки ер участкаси бериш асосли равишда рад этилиши тўғрисида хулоса чиқаради.
Фуқароларга белгиланган тартибда кимошди савдосида ер участкасини сотишда комиссиянинг қарори талаб қилинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўзлари эгаллаб турган давлат турар жой фондининг турар жойларини шаҳар ва туман ҳокимликларига бераётган фуқароларга берилади.
14. Туман (шаҳар) ҳокими комиссиянинг ижобий хулосаси асосида 10 кун муддатда якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ер участкасини кимошди асосида сотишда ҳокимнинг қарори кимошди натижалари асосида 10 кун муддатда қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш органлари томонидан «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳудудий органлари билан биргаликда уч кун муддатда ер участкаси ажратиш ва унинг чегараларини натурада чиқариш амалга оширилади ҳамда қуйидаги ҳужжатлар берилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Ер участкалари бериш тўғрисида илтимос қилган барча фуқароларга ер участкалари ажратиш имконияти бўлмаган ҳолларда туман (шаҳар) ҳокимлиги ер участкалари олишга эҳтиёжмандларнинг ҳисобини юритади.
Навбатда туриш тартибида ер участкалари олишга эҳтиёжманд бўлган фуқаролар рўйхати туман (шаҳар) ҳокими томонидан бир йилда камида бир марта тасдиқланади.
17. Илтимос қилувчилар ер участкаси беришнинг тахминий муддати кўрсатилган ҳолда тасдиқланган рўйхатга киритилганлик тўғрисида хабардор қилиниши керак.
18. Якка тартибда уй-жой қуриш учун мўлжалланган бўш ер участкалари мавжуд эмаслиги ер участкаси бериш рад этилиши учун асос ҳисобланади.
19. Ер участкаси бериш рад этилган тақдирда ҳокимлик уч кун муддатда бу ҳақда ариза берувчини ёзма равишда хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Уй-жой қурилиши намунавий ёки якка тартибда ишлаб чиқилган лойиҳа бўйича амалга оширилиши мумкин, якка тартибда ишлаб чиқилган лойиҳа туман (шаҳар) архитектори билан келишилиши керак.
22. Мазкур Низомда белгиланган тартибда келишилган уй-жой қурилишига якка тартибдаги ёки намунавий лойиҳа уй-жой қуриш бўйича қурилиш ишларини бошлаш учун асос ҳисобланади.
24. Уй-жой, ёрдамчи-хўжалик иморатлари ва ҳовлидаги иншоотлар қурилиши шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилиши керак.
25. Бир ер участкасида икки ёки ундан ортиқ оилага тегишли бўлган бир нечта уй-жой қурилишига йўл қўйилади.
26. Якка тартибдаги уй-жой қурилишини молиялаштириш якка тартибдаги уй-жойни қураётган шахснинг (кейинги ўринларда «қурувчи» деб юритилади) ўз маблағлари, банкнинг ипотека кредитлари ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа қарз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш органлари уй-жой қурилишида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширадилар.
28. Уй-жой қурилиши тугаллангандан кейин қурувчи туман (шаҳар) ҳокими томонидан уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш юзасидан ташкил этиладиган қабул қилиш комиссиясига мурожаат қилади.
Қабул қилиш комиссияси жойнинг ўзига бориб қурилиши тугалланган уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси тузади.
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳудудий органи 10 кун муддатда янгидан қурилган (реконструкция қилинган) уй-жойни техник хатловдан ўтказади ҳамда туманлар (шаҳарлар) архитектура ва қурилиш органлари билан келишув бўйича уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида ҳокимнинг қарори лойиҳасини киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Уй-жойлар қурувчининг ўз кучи билан қурилган ҳолларда битта (иккита) турар жой хонаси, ошхона, ҳожатхона, уй фасадининг ташқи безаги қурилиши тамом бўлгандан, лойиҳага мувофиқ уй муҳандислик коммуникациялари билан таъминлангандан кейин алоҳида ёрдамчи-хўжалик иморатлари ва ҳовлидаги иншоотларсиз ва ҳудудни ободонлаштирмасдан уйнинг бир қисмини фойдаланишга қабул қилишга йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори тегишли қарор лойиҳаси киритилгандан кейин икки кундан кечикмай қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Уй-жойга мулкчилик ҳуқуқи «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин қурилган уй-жойга мулкчилик ҳуқуқи пайдо бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
берилган (реализация қилинган) ер участкасидан ва мақсадли ипотека кредитидан ёрдамчи-хўжалик иморатлари билан бирга фақат уй-жой қуриш учун фойдаланишга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
уй-жой ва ёрдамчи-хўжалик иморатларини шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ҳамда мазкур Низомга амал қилган ҳолда келишилган ва тасдиқланган лойиҳага мувофиқ қуришга;
берилган (реализация қилинган) ер участкасини берилган (реализация қилинган) кундан бошлаб икки йил мобайнида ўзлаштиришни бошлашга ва қурилиш тугаллангандан кейин бир ой мобайнида уй-жойни ва унга бўлган ҳуқуқни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишга мажбурдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Уй-жой қурувчилар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу мақсадлар учун ажратилмаган ер участкаларида қурилган ҳамда бунга зарур рухсатномани олмасдан ёхуд шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари жиддий равишда бузилган ҳолда тикланган уй-жойлар, бошқа иморатлар ва иншоотлар ёки бошқа кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган деб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Ўзбошимчалик билан қуриш аниқланган тақдирда туманлар (шаҳарлар) архитектура ва қурилиш органларининг мансабдор шахслари томонидан ўзбошимчалик билан қуриш ҳолати тўғрисида далолатнома тузилади.
35. Далолатнома тузилиши билан бир вақтда туманлар (шаҳарлар) архитектура ва қурилиш органларининг мансабдор шахслари томонидан ўзбошимчалик билан қурилаётган қурилишни тўхтатиш тўғрисида кўрсатма берилади. Кўрсатманинг нусхаси ўзбошимчалик билан тикланган иморат тўғрисидаги масалани кейинчалик белгиланган тартибда ҳал этиш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига тақдим этилади.
Ҳуқуқи бузилган шахснинг ёхуд тегишли давлат органининг даъвоси бўйича ўзбошимчалик билан қурилган иморат суднинг қарорига кўра уни қурган шахс томонидан ёхуд унинг ҳисобига бузиб ташланиши керак, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
36. Қурувчи уй-жой қуриш ёки реконструкция қилишга тўсқинлик қилаётган мансабдор шахсларнинг қонунга зид хатти-ҳаракатлари устидан юқори турувчи органга ёки суд тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
37. Жисмоний шахслар томонидан ўзбошимчалик билан иморат қуриш масалалари бўйича пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Қурувчи ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мазкур Низом бузилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Якка тартибда уй-жой қурилишини тартибга солиш тўғрисида» 1959 йил 25 декабрдаги 970-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1959 й., 18-сон, 76-модда).
2. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Уй-жой ва оддий қурилиш сифатини яхшилаш чоралари тўғрисида» КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг 1969 йил 28 май № 392 қарори» 1969 йил 21 августдаги 409-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1969 й., 7-сон, 64-модда).
3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «СССР Министрлар Советининг «Уй-жой қурилишига ажратилаётган капитал маблағлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1981 йил 5 октябрдаги 972-сон қарори» 1981 йил 11 ноябрдаги 877-сон қарори.
4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССРда якка тартибда уй-жой қурилишини ташкил этиш ва бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1988 йил 28 июлдаги 263-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1988 й., 7-сон., 27-модда) ва унга илова.
5. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Ҳукуматининг турар жой масалаларига оид баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1989 йил 24 январдаги 37-сон қарорига илованинг 2-банди.
6. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ССЖда мулкчилик тўғрисида» Ўзбекистон ССЖ Қонуни муносабати билан Ўзбекистон ССЖ Ҳукуматининг қарорларини ўзгартиш ва ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 1991 йил 16 февралдаги 38-сон қарорига илованинг 6-банди (ЎзССЖ ҚТ, 1991 й., 2-сон, 4-модда).
7. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 октябрдаги 505-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришларнинг 19-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Якка тартибда уй-жой қураётган кўп болали ва кам даромадли оилаларни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 411-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 50-модда).