LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сонли «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Транспорт воситаларини бошқариш чоғида ҳайдовчиларнинг мобиль алоқа воситаларидан фойдаланиши муносабати билан авариялар юз бериши эҳтимолини камайтириш ҳамда фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2007 йил 1 январдан бошлаб ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқариш чоғида телефондан фойдаланиши тақиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 10 кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
бундай ҳуқуқбузарликларни баҳолашнинг аниқ мезонларини аниқлашни назарда тутган ҳолда ўн кун муддатда ўз норматив ҳужжатларига белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин;
мазкур қарор талаблари автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари ва аҳоли эътиборига белгиланган тартибда етказилишини, улар орасида зарур тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминласин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 декабрдаги 472-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг 3.6-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.