Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ-335-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 майдаги 210-сон «Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси қарор қилади:
Мулкни баҳолаш миллий стандартлари (МБМС) Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида баҳолаш фаолиятини норматив тартибга солиш элементи ҳисобланади.
Бухгалтерия ҳисоби атамашунослиги баҳоловчилар фойдаланадиган атамашуносликка тўлиқ мос келмайди. Агар мазкур банднинг олтинчи хатбошисида келтирилган таснифга асосланилса, баҳоловчилар кўпроқ асосий активлар билан иш тутадилар. Техник жиҳатдан активлар — моддий ва номоддий активларнинг ўзи эмас, балки мулк (активлар)га эгалик қилиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқи баҳоланади. Бу атама мулкнинг объектив тарзда эркин бозорда сотилиши ёки сотиб олиниши қобилиятига асосланган мулкни иқтисодий баҳолаш концепцияси билан қийматни аниқлашга асос сифатида объектнинг баъзи бир ички сифатлари ёки бозор қийматидан фарқланувчи бошқа базани назарда тутадиган қандайдир субъектив концепция ўртасидаги фарқни кўрсатади. Шунга қарамай, объектив бозор ёндашуви мулкни чекланган ёки бозордан ташқари баҳолаш ҳолларида махсус иловаларга эга.
«Қадрсизланиш», «эскириш» ва «амортизация» атамаларидан мулкни баҳолашда ҳам, бухгалтерия ҳисобида ҳам фойдаланилади, ҳамда улар мазмунининг тушунилмаслигига олиб келиши мумкин. Англашилмовчиликларга йўл қўймаслик учун баҳоловчилар «қадрсизланиш», «эскириш» ёки «ҳисобланган эскириш» атамаларидан фойдаланиши ва бунда алмаштириш (такрор ишлаб чиқариш)га нисбатан ҳар қандай қиймат йўқотилишини назарда тутиши мумкин. Бундай йўқотишлар жисмоний эскиришга, функционал ёки техник, ёхуд ташқи эскиришга тегишли бўлиши мумкин. «Амортизация ажратмалари» атамаси бухгалтерлар ретроспектив (тарихий) қиймат нуқтаи назаридан активларни сотиб олиш учун дастлабки харажатларни, улар қандай принцип бўйича ҳисобланганидан қатъи назар, қоплаш мақсадида белгилайдиган чегирмаларни англатади. Ҳисобланган эскириш баҳоловчи учун доим бозор муносабатлари функцияси бўлади. Амортизация ажратмалари, ўз навбатида, авваламбор бухгалтер амортизацияни ҳисоблаш учун қўллаган аниқ усулга боғлиқ бўлиб, доим ҳам бозор ҳолатини акс эттирмайди.
Мол-мулк қийматини баҳолаш ундан фойдаланиш усули ва (ёки) уни бозорда оддий сотиш тартиб-таомилига боғлиқ. Баъзи мол-мулк объектлари мазкур мол-мулк объектларининг таркибий қисмларидан алоҳида фойдаланилганда оптимал фойдалиликни касб этади. Бошқа мол-мулк объектлари эса муайян мулк объектлари гуруҳи таркибида фойдаланилганда оптимал фойдалиликка эришади. Тегишлича, мол-мулкнинг алоҳида ажратилган объект сифатидаги фойдалилиги ҳамда мулк объектлари гуруҳининг бир қисми сифатидаги фойдалилигини фарқлаш керак. Баҳоловчи мулкни у бозорда қандай кўринишда бўлса, шундай баҳолаши лозим: мол-мулкнинг алоҳида объекти сифатида; мол-мулк объектлари гуруҳининг бир қисми сифатида. Агар мулк объектлари гуруҳининг бир қисми сифатида баҳоланаётган мулкнинг қиймати худди шу мол-мулк объектининг алоҳида ажратилган мулк сифатидаги баҳосидан фарқ қилса, бундай қиймат баҳолаш ҳақидаги хулосага киритилиши керак.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази