Ушбу Қонун 5-моддасида санаб ўтилган объектлар учун энергия сарфлаш нормативларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган органлар белгилайди.
Қўшимча маълумот учун қаралсин: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 майдаги 185-сонли «Уй-жой фондида ва ижтимоий-маданий мақсадлардаги объектларда сув ва газни ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги, 1999 йил 21 сентябрдаги 439-сонли «Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги, 2002 йил 28 мартдаги 99-сонли «2002 — 2004 йилларда уй-жой фондини газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2009 йил 22 августдаги 245-сонли «Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги, 2014 йил 23 июндаги 164-сонли «Нефтни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги ва 2018 йил 12 январдаги 22-сонли «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари.