LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 692-сонли «Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бошқаруви республика органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда фуқаро ва экспериментал авиация фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш, ҳаво қатновига хизмат кўрсатишни, парвозлар хавфсизлигини текшириш ва назорат қилишни ташкил этиш, авиация фаолияти соҳасида сертификатлаштириш тартиб-қоидаларини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича фуқаро авиацияси фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сертификатлаштириш ишларини ташкил этиш ва таъминлаш;
йўловчилар ва юк ташиш, аэропортларда ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш ва фуқаро авиациясида авиация ишларини бажариш бўйича фаолиятни лицензиялашни ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўз ваколатлари доирасида ҳаво қатновига хизмат кўрсатиш ташкил этилиши ва Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудидан фойдаланиш устидан назорат қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ходимларининг чекланган сони 90 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари 65 нафар бўлган аппарати тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
3. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғига «Дававианазорат» инспекцияси тузилмасига зарурат бўлганда ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва таъминотга харажатлар сметаси доирасида ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Ф. Файзуллаев зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда матнда «Дававианазорат» инспекцияси» деб юритилади) фуқаро ва экспериментал авиация фаолияти, ҳаво кемалари эксплуатантлари, авиация корхоналари ва ташкилотлари томонидан ҳаво кемалари қатновлари хавфсизлигини таъминловчи белгиланган қоидалар ва нормаларга риоя этилиши устидан давлат назорати соҳасидаги сиёсатни олиб бориш бўйича Ўзбекистон Республикаси авиация маъмурияти функциясини амалга оширувчи давлат органи ҳисобланади.
«Дававианазорат» инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
2. «Дававианазорат» инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Олий Мажлиснинг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
3. «Дававианазорат» инспекцияси ўз фаолиятини давлат бошқарувининг бошқа органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, маҳаллий давлат ҳокимият органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
4. «Дававианазорат» инспекциясининг моддий-техника таъминоти, шунингдек ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш:
Олдинги таҳрирга қаранг.
олинган лицензияларга мувофиқ юридик шахслар томонидан авиация фаолиятидан олинадиган даромадларнинг 0,5 фоизи миқдорида мажбурий тўловлар тўланиши;
(4-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил22 январдаги 28-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 3-4-сон, 24-модда)
ҳаво транспорти соҳасида фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим;
фуқаро авиацияси фаолияти соҳасида сертификатлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. «Дававианазорат» инспекцияси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича фуқаро авиацияси фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сертификатлаштириш ишларини ташкил этиш ва таъминлаш;
парвозлар хавфсизлигини таъминлаш, фуқаро ҳаво кемалари ҳамда фуқаро ва экспериментал авиация аэродромларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича норматив ва қоидаларни ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўз ваколатлари доирасида ҳаво қатновига хизмат кўрсатиш ташкил этилиши ва Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудидан фойдаланиш устидан назорат қилиш;
фуқаро ҳаво кемаларини ҳамда фуқаро ва экспериментал авиация аэродромларини давлат рўйхатидан ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқаро авиациясининг авиация техникаси ишланмалари, модификациялари ва фойдаланиш-техник ҳужжатларини тасдиқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқаро ва экспериментал ҳаво кемалари билан юз берган авиация ҳалокати ва бахтсиз ҳодисаларни суриштириш;
йўловчилар ва юк ташиш, аэропортларда ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш ва фуқаро авиациясида авиация ишларини бажариш бўйича фаолиятни лицензиялашни ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси манфаатларини ифодалаш, «Дававианазорат» инспекцияси ваколатларига тегишли бўлган масалалар бўйича бошқа давлатларнинг авиация маъмуриятлари ва тузилмалари билан ўзаро алоқа қилиш ҳамда ҳамкорликни таъминлаш.
7. «Дававианазорат» инспекцияси ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
парвозларни ташкил этиш, таъминлаш ва бажариш қоидалари, фуқаро ҳаво кемаларидан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш қоидалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқаро ҳаво кемаларини ишлаб чиқариш қоидалари (улардан фойдаланиш жараёнида ушбу кемаларнинг парвозлари хавфсизлигига таъсир қилувчи ишлаб чиқариш нуқсонлари аниқланган тақдирда);
фуқаро ва экспериментал авиация аэродромларидан, биргаликда фойдаланиладиган (жойлашган) аэродромлардан фуқаро ҳаво кемалари қатновлари хавфсизлигини таъминлашга оид қисми юзасидан фойдаланиш қоидалари, шунингдек ер устидаги асбоб-ускуналардан фойдаланиш қоидалари;
фуқаро ҳаво кемалари парвозлари хавфсизлигини таъминлашга тегишли қисми юзасидан (ходимларни текшириш ва уларни ишга қўйиш ҳам шу жумлага киради) авиация ходимларини тайёрлаш қоидалари;
авиация хавфсизлигини таъминлаш нормалари, қоидалари ва тартиб-қоидалари, шунингдек бошқа норматив ҳужжатлардаги авиация қоидалари;
ҳаво кемалари эксплуатантларини сертификатлаштириш, авиация техникасига техника хизмати кўрсатиш ва таъмирлашни ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқаро ва экспериментал авиация аэродромларини, биргаликда фойдаланиладиган (жойлашган) аэродромларни, аэропортларни, авиация ходимларини, фуқаро авиациясининг авиация ўқув марказларини сертификатлаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ягона нусхадаги ҳаво кемалари турини, ушбу ҳаво кемаларини ишлаб чиқувчилар ва ишлаб чиқарувчиларни, шунингдек фаолияти парвозлар хавфсизлигини таъминлаш билан бевосита боғлиқ бўлган фуқаро авиациясининг бошқа объектлари ва субъектларини сертификатлаштириш (тегишли сертификатлар ёки гувоҳномалар берилган ҳолда);
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқаро авиацияси объектларига хорижий сертификатларни, хорижий давлатларнинг авиация мутахассисларига берилган сертификатларни (гувоҳномаларни) эътироф этиш;
в) фуқаро ҳаво кемаларининг учишга яроқлилиги нормаларини, фуқаро ва экспериментал авиация аэродромлари фойдаланишга яроқлилиги нормаларини, шунингдек:
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқаро ва экспериментал авиация аэродромларини, биргаликда фойдаланиладиган (жойлашган) аэродромларни ва аэропортларни сертификатлаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқаро авиацияси авиация ўқув марказларини, шунингдек фаолияти парвозлар хавфсизлигини таъминлаш билан бевосита боғлиқ бўлган фуқаро авиациясининг бошқа объектлари ва субъектларини сертификатлаштириш;
парвозларни ташкил этиш ва таъминлаш, фуқаро ва экспериментал ҳаво кемаларидан учишда ва техник мақсадларда фойдаланишни ташкил этиш, фуқаро ҳаво кемалари ва аэродромларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳаво қатновини ташкил этиш, парвозларни аэродром билан таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) ўз ваколатлари доирасида ҳаво қатновини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назоратини белгиланган тартибда ташкил этади ва амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
е) хорижий давлатларнинг эксплуатантлари томонидан Ўзбекистон Республикасига мунтазам қатновлар бажарилиши учун фойдаланиш рухсатномалари беради ва ҳаво транспорти орқали хавфли юклар, қурол-яроқ, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек ҳарбий контингентлар транзитини амалга ошириш учун хулосалар беради;
ж) фуқаро ва экспериментал авиация аэродромлари давлат реестрини ва фуқаро ҳаво кемалари давлат реестрини юритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
з) фуқаро ва экспериментал авиация аэродромлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни, фуқаро ҳаво кемалари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни ва фуқаро ҳаво кемаси нусхасига учишга яроқлилик сертификатларини белгиланган тартибда беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
и) экспериментал ҳаво кемаларининг давлат ҳисобини юритади ва белгиланган тартибда экспериментал ҳаво кемаларини давлат ҳисобига олинганлиги тўғрисида гувоҳнома беради;
к) фуқаро авиацияси авиация техникаси ишланмалари, модификацияларини, ҳаво кемаларидан техник ва учишда фойдаланиш бўйича ҳужжатларни тасдиқлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
л) фуқаро авиациясининг ҳаво кемалари ва бошқа объектларининг ресурсларини ва хизмат қилиш муддатларини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
м) Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ва экспериментал авиацияси ҳаво кемалари ҳамда хорижий давлатларнинг фуқаро авиацияси билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юз берган авиация ҳалокати ва бахтсиз ҳодисани текширишни ташкил этади ва амалга оширади;
н) Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемалари билан бошқа давлатлар ҳудудида юз берган авиация ҳалокати ва бахтсиз ҳодисаларни текширишда белгиланган тартибда иштирок этади;
о) авиация ҳалокати ва бахтсиз ҳодиса материалларини белгиланган тартибда тегишли органларга тақдим этади;
п) йўловчилар ва юк ташишни ташкил этиш, аэропортларда ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш ва фуқаро авиациясига авиация ишларини бажариш фаолияти лицензияланишини ташкил этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
р) парвозлар хавфсизлигини таъминлаш, норматив-ҳуқуқий базани, ҳаво кемаларидан учишда ва техник мақсадларда фойдаланишни такомиллаштириш, ҳаво навигацияси, ҳаво қатновини ташкил этиш, фуқаро авиацияси инспекторлар таркиби тайёргарлигини такомиллаштириш, авиация ҳалокати ва бахтсиз ҳодисани текшириш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар, конференциялар ва семинарлар ишида иштирок этади.
8. «Дававианазорат» инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
ўз ваколатлари доирасида ҳаво кемалари эксплуатантлари, авиация корхоналари ва ташкилотларининг, шунингдек, агар халқаро битимда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга оширувчи хорижий эксплуатантларнинг фуқаро ва экспериментал авиация ҳаво кемалари парвозлари хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ фаолиятини белгиланган тартибда текшириш;
тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлардан, юридик ва жисмоний шахслардан «Дававианазорат» инспекциясига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган масалалар бўйича маълумотлар ва материалларни қонун ҳужжатларига мувофиқ талаб қилиш ва олиш;
учиш ишларини ташкил этиш ва ҳаво қатновига хизмат кўрсатишда, фуқаро ва экспериментал авиациянинг ҳаво кемаларидан учишда ва техник фойдаланишда аниқланган қоида бузишларни бартараф этиш, кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот тақдим этиш муддати кўрсатилган ҳолда парвозларни таъминлаш, авиация ходимларининг касб тайёргарлиги тўғрисида ижро этиш учун кўрсатмалар киритиш;
парвозлар хавфсизлигига таҳдид солаётган камчиликлар аниқланганда ҳаво кемалари эксплуатантларининг сертификатлари амал қилишини, фуқаро ҳаво кемаси нусхасига учишга яроқлилик сертификатлари амал қилишини, фуқаро ҳаво кемаси туридаги сертификат амал қилишини, фуқаро ва экспериментал авиация аэродромларининг мувофиқлик сертификатлари амал қилишини, фуқаро авиацияси мутахассисларининг гувоҳномалари амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиб туриш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
вазирликлар ва идораларга зарур ишларни бажаришни, фуқаро ва экспериментал авиациянинг ҳаво кемалари билан юз берган авиация ҳалокати ва бахтсиз ҳодисани текшириш жараёнида суриштириш, синаш ва ўрганишни белгиланган тартибда топшириш;
«Дававианазорат» инспекцияси ваколатларига киритилган масалалар бўйича бошқа давлатларнинг тегишли ташкилотлари билан белгиланган тартибда алоқа қилиш ва ўз ваколатига тегишли бўлган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бажарилишини таъминлаш;
ички ва халқаро ҳаво йўлларида қатновларни амалга оширишда «Дававианазорат» инспекцияси мутахассисларини белгиланган тартибда ҳаво кемалари экипажлари таркибига текширувчилар сифатида киритиш, шунингдек синов учишлари ва бир жойдан бошқа жойга кўчиришда ва авиация ишларининг бошқа турларида Ўзбекистон Республикаси эксплуатантининг ҳаво кемалари экипажлари таркибида парвозларни бажариш.
Сертификатлаштириш ва доимий назорат қилиш, фуқаро авиацияси халқаро ташкилотининг стандартлари ва тавсия этилаётган амалиётига мувофиқлигини назорат қилиш бўйича ҳаво кемаси экипажи таркибига киритилган «Дававианазорат» инспекцияси мутахассисларининг фаолияти билан боғлиқ харажатлар ҳаво кемалари эксплуатантлари томонидан қопланади.
«Дававианазорат» инспекцияси Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.
«Дававианазорат» инспекцияси ходимлари «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ назоратни амалга оширишда, ўз ваколатлари доирасида хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда ҳаво кемалари эксплуатантларига, фуқаро ва экспериментал авиация соҳасидаги фаолиятни амалга ошираётган корхоналар ва ташкилотларга белгиланган тартибда тўсиқсиз киришга ҳақлидирлар.
«Дававианазорат» инспекцияси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари устидан қонун ҳужжатларига мувофиқ шикоят қилинади.
10. «Дававианазорат» инспекциясининг мансабдор шахслари ўз хизмат мажбуриятлари зарур даражада бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
11. «Дававианазорат» инспекциясига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
«Дававианазорат» инспекцияси бошлиғи мақомига кўра вазирга, унинг ўринбосари эса — вазирнинг ўринбосарига тенглаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
яккабошчилик асосида «Дававианазорат» инспекцияси фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ва «Дававианазорат» инспекциясига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
«Дававианазорат» инспекцияси тузилмасига ўзгартиришлар киритади, ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида «Дававианазорат» инспекциясининг штат жадвалини, шунингдек Молия вазирлиги билан келишган ҳолда «Дававианазорат» инспекциясининг харажатлари сметасини тасдиқлайди;
«Дававианазорат» инспекцияси ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
13. «Дававианазорат» инспекциясини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ҳаво транспорти эксплуатантларини сертификация қилиш тўғрисида» 1993 йил 5 октябрдаги 481-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 16 июндаги 255-сон қарорининг 2, 3, 4 ва 10-бандлари, шунингдек мазкур қарорга 1 ва 2-иловалар.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2002 йил 1 май 150-сон қарорига илованинг 8-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 23 модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 21 август 360-сон қарорига 9-илованинг II бўлими 1-банди «а» ва «в» кичик бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 73 модда).