LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тузилмасини иқтисодиётнинг базавий тармоқлари энг муҳим инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш мониторингини мувофиқлаштириш соҳасида унинг зиммасига юкланган қўшимча вазифалар ва функцияларга мувофиқ такомиллаштириш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг чекланган сони 165 штат бирлигидан иборат бўлган марказий аппарати (хизмат кўрсатиш ходимларидан ташқари) тузилмаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг тузилмаси ўзгарганлигини эътиборга олган ҳолда унинг фаолиятини жорий таъминлашга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан зарур сарф-харажатларни назарда тутсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 8 августдаги ПҚ-148-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.