Кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик ҳамда фермерликни ривожлантириш, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини, оилавий бизнес ва касаначиликни фаоллаштириш йўли билан янги иш ўринларини яратиш, айниқса қишлоқ жойларда аҳоли кенг табақаларининг микромолиявий хизматлардан баҳраманд бўлишини таъминлаш учун молиявий маблағлар беришни янада кенгайтириш мақсадида:
1. «Тадбиркор» акциядорлик тижорат банки негизида «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида;
иловага мувофиқ, унинг акциядорлари таркиби ва устав сармоясини кўпайтириш тўғрисида «Тадбиркор» акциядорлик тижорат банки акциядорлари умумий йиғилишининг қарорига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги ва тижорат банкларининг таклифларига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 10 ноябрдаги ПФ-4051-сонли Фармонига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 46-сон, 451-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2 ва 3-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 10 ноябрдаги ПФ-4051-сонли Фармони билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 46-сон, 451-модда)
4. «Микрокредитбанк» микрокредитларни расмийлаштиришда бюрократизм ва расмиятчилик ҳолларига йўл қўймасин. Шундай тартиб ўрнатилсинки, бунда қарз олувчи томонидан микрокредит олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати фақат:
Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Микрокредитлар бериш ва микролизинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги муваққат низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2007—2010 йиллар мобайнида Марказий банкнинг республика бюджети даромадига йўналтирадиган фойдаси ҳисобидан йиллик 2 фоиз ставка бўйича 10 йил муддатга 10 млрд. сўм миқдорида бериладиган ҳар йилги ссудалар;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашувчи давлат жамғармасининг кредит линиялари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Белгилансинки, микромолиялаштириш шартномалари, шунингдек гаров, кафолат шартномалари ҳамда микромолиялаштириш билан боғлиқ бошқа шартномаларни нотариал тасдиқлаш шартнома суммасининг 0,1 фоизи ставкаси бўйича амалга оширилади.
«Микрокредитбанк» филиалларининг Кредит ахбороти миллий институтининг маълумотлар базасига киришини таъминласин ҳамда қарз олувчиларнинг кредит тарихи бўйича ўзининг маълумотлар базасини яратишда «Микрокредитбанк»ка ёрдам кўрсатсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда халқаро молия институтлари ҳамда етакчи хорижий банкларнинг имтиёзли кредитлари, инвестиция ва грантларини жалб этишда «Микрокредитбанк»ка кўмаклашсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 10 ноябрдаги ПФ-4051-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 46-сон, 451-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 февралдаги ПФ-4087-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 105-модда)
олиб келинадиган банк ускуналари ва технологиялари учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштириши учун йиғимлардан ташқари);
Олдинги таҳрирга қаранг.
берилган имтиёзлар натижасида бўшайдиган маблағлар мақсадли тарзда «Микрокредитбанк» АТБнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга йўналтирилсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 10 ноябрдаги ПФ-4051-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 46-сон, 451-модда)
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммаларига юклансин.
Акциядорларнинг номланиши | Сумма | |
1. | Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги | 50 млн. долл. (эквивалентда)1 |
2. | Ўзбекистон банклари ассоциацияси | 1 млрд. сўм. |
3. | Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки | 2 млрд. сўм. |
4. | «Асака» банк | 1,5 млрд. сўм. |
5. | Пахта-банк | 1 млрд. сўм. |
6. | Ўзсаноатқурилишбанк | 1 млрд. сўм. |
7. | «Ўзбекинвест» МК | 1 млрд. сўм. |
8. | «Ўзагромашсервис» ассоциацияси | 0,5 млрд. сўм. |
9. | «Ўзбекнефтгаз» МХК | 1 млрд. сўм. |
10. | «Ўзхимпром» АК | 0,5 млрд. сўм. |
11. | Савдо-саноат палатаси | 0,5 млрд. сўм. |
12. | «Ўзбектелеком» АК | 1 млрд. сўм. |
13. | «Тадбиркор» АТБ хусусий акциядорлари | 4 млрд. сўм. |
Жами | 15 млрд. сўм. ва 50 млн. долл. (эквивалентда) |
LexUZ шарҳи