08.07.2013 йилдаги -сон
 LexUZ шарҳи
2. Агарда 1-банд қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлса, унинг мақоми қуйидаги тарзда белгиланади:
3. Жисмоний шахслардан ташқари, агарда шахс 1-банд қоидаларига мувофиқ ҳар икки Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлса, у фақат ўзининг амалдаги бошқарув органи жойлашган Давлат резиденти ҳисобланади.
f) фақат а) — е) кичик бандларида назарда тутилган фаолият турларининг ҳар қандай бирикуви учунгина, башарти ана шу фаолият турларини бирлаштириш натижасида вужудга келган бундай доимий фаолият жойининг жами фаолияти тайёргарлик ёки ёрдамчи хусусиятга эга бўлса, доимий фаолият жойининг сақлаб турилиши.
5. Ушбу модданинг 1 ва 2-бандлари қоидаларидан қатъи назар, агар ушбу модданинг 6-банди қўлланиладиган мустақил мақомли агентдан ўзга шахс бир корхона номидан ҳаракат қилса ва Аҳдлашувчи Давлатда мазкур корхона номидан шартномалар тузиш ваколатига эга бўлса ва одатда бундай ваколатдан фойдаланса, бундай корхона мазкур Давлатда токи бундай шахснинг фаолияти 4-бандда кўрсатиб ўтилганлар билан чекланиб қолмаса ва агарда ушбу банднинг қоидаларига мувофиқ доимий фаолият жойи орқали амалга оширилаётган бўлса, доимий фаолият жойини доимий муассасага ўзгартирмаётган бўлса ҳам доимий муассасага эга деб қаралади.
3. 1-банд қоидалари кўчмас мулкдан тўғридан-тўғри фойдаланиш, ижарага бериш ёки бошқа ҳар қандай шаклда фойдаланишдан олинадиган даромадга нисбатан қўлланилади.
5. 1, 3 ва 4-бандлар қоидалари корхонанинг кўчмас мулкидан олинган даромадига нисбатан қўлланилади.
2. 3-банд қоидаларига мувофиқ, агар бир Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган бўлса, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатда ушбу доимий муассасага у алоҳида ва мустақил корхона бўлган ҳолда худди шундай ёки шунга ўхшаш шароитларда, мазкур ёки шунга ўхшаш фаолият билан шуғулланган ҳолда олиши мумкин бўлган фойда ҳисоблаб ёзилади.
2. 1-банд қоидалари транспорт воситаларини эксплуатация қилиш бўйича пулда, қўшма фаолиятда ёки халқаро ташкилотда иштирок этишдан олинган фойдаларга ҳам қўлланилади.
3. 2-банд қоидаларидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатда юзага келадиган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланадиган фоизлар фақат мазкур бошқа Давлатда солиққа тортилади, агарда олувчи фоизларнинг ҳақиқий эгаси бўлса ва:
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган ва 6-моддада кўрсатилган кўчмас мулкни тасарруфдан чиқаришдан оладиган даромадлари мазкур бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
6. Мазкур модданинг 1, 2, 3, 4, ва 5-бандларида санаб ўтилмаган ҳар қандай бошқа мулкни тасарруфдан чиқаришдан олинадиган даромадлар фақат мулкни тасарруфдан чиқараётган шахс резидент ҳисобланган Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
1. 15, 17 ва 18-моддалар қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, башарти ёлланиб ишлаш бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилмаётган бўлса, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ёлланиб ишлаш бўйича оладиган маоши, иш ҳақи ва шу каби пул мукофотлари фақат шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин. Агар ёлланиб ишлаш бу тарзда амалга оширилган бўлса, унда шу муносабат билан олинган пул мукофотлари мазкур бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. 1-банднинг қоидаларидан қатъи назар, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ёлланиб ишлаганлиги учун оладиган иш ҳақи фақат биринчи айтиб ўтилган Давлатда солиққа тортилади, башарти:
1. 7 ва 14-моддаларнинг қоидаларидан қатъи назар, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг театр, кино, радио ёки телевидение артисти ёхуд мусиқачи каби санъат ходими ёки спортчи сифатида бошқа Аҳдлашувчи Давлатдаги шахсий фаолиятидан оладиган даромади мазкур бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. Башарти санъат ходими ёки спортчининг шахсий фаолиятидан олинадиган даромад, санъат ходими ёки спортчининг ўзига эмас, балки бошқа шахс ҳисобига ўтказилса, бу даромад 7 ва 14-моддаларнинг қоидаларидан қатъи назар, санъат ходими ёки спортчи фаолият кўрсатаётган Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
3. 1 ва 2-бандларнинг қоидаларидан қатъи назар, агар санъат ходими ёки спортчининг фаолияти тўлиқ ёки деярли тўлиқ ҳолда Давлатлардан бирининг ёки ҳар иккаласининг жамоат фондлари томонидан молиялаштирилса ва маданий ҳамкорлик тўғрисидаги битим доирасида амалга оширилса, санъат ходими ёки спортчининг даромади у фаолият юритадиган Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилмайди.
18-модданинг 2-банди қоидаларига мувофиқ Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига олдин ёлланиб ишлаганлиги учун компенсация сифатида тўланадиган пенсиялар ва бошқа шунга ўхшаш пул мукофотлари фақат мазкур Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. а) 1-банднинг қоидаларидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлат, унинг маъмурий-ҳудудий, сиёсий бўлинмаси ёки маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ёхуд улар тузган жамғармалардан мазкур Давлатга, унинг маъмурий-ҳудудий, сиёсий бўлинмаларига ёки маҳаллий ҳокимият органларига кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган пенсиялар ва шунга ўхшаш пул мукофотлари фақат мазкур Давлатда солиққа тортилади.
3. 14, 15, 16 ва 17-моддаларнинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлат, унинг маъмурий-ҳудудий, сиёсий бўлинмаси ёки маҳаллий ҳокимият органи томонидан амалга ошириладиган, тижорат фаолияти билан боғлиқ бўлган хизмат кўрсатишдан олинган ойлик иш ҳақи, маош, пенсиялар ва бошқа шунга ўхшаш пул мукофотларига нисбатан қўлланилади.
2. 1-банднинг қоидалари алоҳида шахс ёки шахсларнинг манфаатлари учун амалга ошириладиган илмий тадқиқотдан олинган даромадга татбиқ этилмайди.
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резидентига тегишли бўлган ҳамда бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган, 6-моддада назарда тутилган кўчмас мулк кўринишидаги капитал мазкур бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
3. 9-модданинг 1-банди, 11-модданинг 7-банди ёки 12-модданинг 6-банди қоидалари қўлланиладиган ҳолларни истисно этганда, бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўлайдиган фоизлари, роялтилари ва бошқа тўловлари шундай корхонанинг солиққа тортиладиган фойдасини аниқлаш мақсадида биринчи қайд этилган Давлат резидентига тўланганида қўлланиладиган бир хил шартлар асосида чегириб ташланади. Мутаносиб равишда, бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентидаги ҳар қандай қарзлари шу корхонанинг солиққа тортиладиган капиталини аниқлаш мақсадида биринчи қайд этилган Давлат резидентидаги қарзлар сингари бир хил шартлар асосида чегириб ташланиши лозим.
5. Мазкур модда қоидалари 2-модда қоидаларидан қатъи назар, ҳар қандай тур ва тавсифдаги солиқларга нисбатан қўлланилади.
1. Агар шахс, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг ёки ҳар иккаласининг ҳаракатлари мазкур Битим қоидаларига номувофиқ солиққа тортишга олиб келади ёки олиб келиши мумкин, деб ҳисобласа, у мазкур Давлатларнинг қонунчилигида назарда тутилган ҳимоя воситаларидан мустақил равишда ўзи резидент ҳисобланган Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органига ёки агарда унинг ҳолати 24-модданинг 1-бандига мос келса, ўзи миллий шахс ҳисобланган Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органига ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Ариза ушбу Конвенция қоидаларига зид равишда солиққа тортилишга олиб келадиган хатти-ҳаракат тўғрисидаги биринчи хабарнома кунидан эътиборан уч йил ичида тақдим этилиши лозим.
2. Аҳдлашувчи Давлатларнинг биридан 1-бандга мувофиқ олинган ҳар қандай маълумот мазкур Давлатнинг ички қонунчилигига мувофиқ олинган маълумотнинг ўзида қандай махфийлик назарда тутилган бўлса, худди шундай махфий ҳисобланади ва фақат мазкур Битим қўлланиладиган, 1-бандда кўрсатиб ўтилган солиқларга дахлдор бўлган баҳолаш ёки йиғиш, мажбурий ундириш ёхуд суд таъқиби ёки апелляцияни кўриб чиқиш ҳамда кўрсатиб ўтилганларнинг барчасини назорат қилиш билан шуғулланадиган орган (жумладан, судлар ва маъмурий органлар) ва шахсларга ошкор қилинади. Бундай шахслар ёки органлар мазкур маълумотдан фақат кўрсатиб ўтилган мақсадларда фойдаланишлари лозим. Улар бундай маълумотни очиқ суд мажлисида ёки суд қарорларида ошкор қилишлари мумкин.
3. Ҳар қандай ҳолатда ҳам 1 ва 2-бандлар қоидалари Аҳдлашувчи Давлатга қуйидаги мажбуриятлар юклайдиган тарзда талқин қилинмайди:
4. Агар бир Аҳдлашувчи Давлат томонидан ушбу моддага мувофиқ маълумот сўралган бўлса, бошқа Аҳдлашувчи Давлат бундай маълумот ўз солиқ мақсадлари учун зарур бўлмаса ҳам, сўралган маълумотни олиш учун ахборот тўплаш бўйича ўз тадбирларидан фойдаланиши лозим. Юқорида назарда тутилган мажбурият 3-банд қоидалари билан чекланган, бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам, бундай чекловлар ички манфаатлар мавжуд эмаслиги сабабли маълумот тақдим этишни рад қилиш учун Аҳдлашувчи Давлатга ижозат берадиган тарзда талқин қилинмаслиги лозим.
5. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, 3-банд қоидалари маълумот банкка, бошқа молиявий муассасага, номинал эгалик қилувчига ёхуд ишонч билдирувчига ёки агентга ёхуд ишончнома асосида фаолият юритувчи шахсга тегишли ёки шахснинг мулкий ҳуқуқларига тааллуқли бўлганлиги сабабли уни тақдим этишни рад қилиш учун Аҳдлашувчи Давлатга ижозат берадиган тарзда талқин қилинмайди.
2. Ушбу Конвенция биринчи бандда кўрсатилган сўнги хабарнома олинган бошлаб уч ойлик муддат ўтгач кучга киради ва унинг қоидалари қуйидагиларга нисбатан амал қилади:
Конвенциянинг 10-моддаси 2-бандининг а) кичик банди қоидаларидан қатъи назар, Испания корпоратив солиққа оид қонунчилиги ва унга келгусидаги тўлдиришларига мувофиқ, ташкилот Испания резиденти ҳисобланар экан, у Ўзбекистон резиденти бўлган компаниядан олган дивидендларига нисбатан корпоратив солиққа тортилмайди ва ушбу кичик бандда назарда тутилган фоиз ставкаси нолга қадар камайтирилади.
4. Қўшимчалар. 11 модда 3 банди с) кичик банди Испания «жамоат молия агенти» қуйидагиларни ўз ичига олади деб ҳисоблайди: