Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси

Kонституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

ҲОКИМИЯТ

одамларни, моддий объектларни, ҳудудларни бошқариш, уларга ҳукмронлик қилиш, уларни тасарруф этиш имконияти. Ҳ. обрў-эътибор, нуфуз, сўз, ҳужжат, ҳаракат, шу жумладан мажбурлаш орқали амалга оширилади (қаранг: Давлат ҳокимияти, Қонун чиқарувчи ҳокимият. Ижро этувчи ҳокимият. Сиёсий ҳокимият. Бевосита демократия. Вакиллик демократияси. Суд ҳокимияти).