Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси

Kонституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

ТУМАН

ўзининг тегишли семантик аҳамияти билан ҳуқуқда, шу жумладан конституциявий ҳуқуқда турли жиҳатлар бўйича фойдаланиладиган тушунча.

Хусусан, Т. - маъмурий ҳудудий бирликлар ҳисобланади. ЎзР ҳудуди ўзининг таркибида вилоятлар, туманлар ва шаҳарларга эга. Мана шу хусусда Т. - қишлоқ жойлардаги маъмурий - ҳудудий бирликдир. (қишлоқ Т.). Қишлоқ жойларда Т. етарлича ривожланган ижтимоий-иқтисодий инфраструктурага эгадир. Қишлоқ жойларида Т. қишлоқ аҳоли пунктларининг ҳуқуқларини қамраб оладиган қишлоқ кенгашлари, посёлкаларга бўлинади.

Йирик шаҳарлар, қоида сифатида Т. га (шаҳар Т.) шунингдек, маъмурий - ҳудудий бирликлар ҳисобланувчиларга бўлиниб кетади.

Табиийки, «туман» атамаси қўлланилганда номуайян маъмурий-ҳудудий бирликлар эмас, балки ўзига хос хусусиятларга эга бўлган ҳудудлар назарда тутилмоқда. Норматив ҳуқуқий актларда қандай муайян маъмурий- ҳудудий бирликлар айтиб ўтилган характеристикаларга мос тушиши белгилаб қўйилади, яъни бу аҳолини таъминлашда ҳаёт фаолиятининг шароитларини яратиш, ижтимоий имтиёзлар ва шу кабилар учун жуда ҳам зарурдир.

Ниҳоят, “иқтисодий район” тушунчаси умумий табиий-иқлим ва демографик характеристикага, олдинги хўжалик алоқаларига эга бўлган муайян минтақаларни акс эттириш учун қўлланилади.