Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси

Kонституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

ТАЙЛАНД

(Тайланд Қироллиги) - Жануби-Шарқий Осиёда жойлашган давлат. XIII асрдан мавжуд. Пойтахти - Бангкок шаҳри.

Маъмурий жиҳатдан 73 провинцияга бўлинади.

Амалдаги Конституцияси 1991 й. 9 декабрда қабул қилинган. Унга кейинчалик тузатишлар киритилган.

Бошқарув шакли - конституциявий монархия. Давлат бошлиғи - қирол. Қирол ҳузурида маслаҳат органи - Яширин кенгаш (14 аъзодан иборат) фаолият кўрсатади.

Икки палатали парламент - Миллий ассамблея - Сенат ва Вакиллар палатасидан иборат. 270 нафар сенаторларнинг ҳаммаси қирол томонидан 6 йил муддатга тайинланади. Вакиллар палатасининг 393 депутати умумий сайловда 4 йил муддатга сайланади.

Ҳукумат партиялар иттифоқи негизида Бош вазир томонидан тузилади. Бош вазирни Вакиллар палатаси сайлайди.