Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси

Kонституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

СОМАЛИ

(СОМАЛИ ДЕМОКРАТИК РЕСПУБЛИКАСИ) - Африканинг Шимолий-Шарқидаги давлат. 1960 йилнинг 1 июлида мустақиллигини эълон қилган. Мазкур давлат Италия бошқаруви остида ва БМТнинг оталиғида бўлган ҳудуд Сомали ва Буюк Британиянинг собиқ протекторати Сомалиленданинг бирлашуви натижасида тузилган. Пойтахти-Могадишо шаҳри.

Маъмурий-ҳудудий тузилиши 18 та вилоятдан иборат.

Мамлакатда 1982 йилдан буён турли гуруҳлар ўртасида қаттиқ курашлар кетмоқда. БМТ ва Араб Давлатлари Лигаси томонидан Сомали можаросини тартибга солиш учун бўлган уринишлари зое кетди. Ҳозирда қочоқлар сони 1 миллиондан ошиб кетди.

1994 йилнинг 24 мартида Найроби шаҳрида (Кения мамлакатида). Сомалининг сиёсий келажаги тўғрисидаги Декларация имзоланиб, икки уришаётган томон ўртасида миллий ярашишга келишиб олинди. Декларацияга мувофиқ ўтиш даври, Миллий кенгаши (муваққат ҳукумат) тузилди.

Умумий референдум ўтказилгунга қадар, ҳозирда 1990 йилда қабул қилинган Конституция амал қилиб турибди. Давлат бошқарув шакли - республикадир.

Давлат бошлиғи Президент ҳисобланиб, у тўғридан-тўғри умумий овоз бериш йўли билан 7 йил муддатга сайланади. Парламент бир палатали бўлиб Халқ мажлиси деб номланади. Парламент 177 депутатдан иборат бўлиб, уларнинг 171 таси умумий овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайланади. 6 депутат Президент томонидан тайинланади. Ижро этувчи ҳокимият Президент томонидан амалга оширилади. Президент ҳукуматга бошчилик қилади ва вазирларни тайинлайди ва лавозимидан озод қилади.

Ҳозирда ҳеч бир конституциявий давлат тузилмалари ўз функциясини бажараётгани йўқ.